1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эслатма: 2021-1442 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори

13:30 / 11.05.2021 3382 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича

Қарори

Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 320 000 (уч юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги закотнисоби27200 000(йигирма етти миллион икки юз минг) сўм деб белгиланди.

Шунга кўра, зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 27 200 000 (йигирма етти миллион икки юз минг) сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни ҳисоблаб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (2 кг.), арпадан бир соъ (4 кг.), майиздан ярим соъ (2 кг.) ва хурмодан бир соъ (4 кг.)дир.

Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг буғдой ўртача 5 минг сўм, 1 кг арпа ўртача 3,5 минг сўм, 1 кг майиз ўртача 40 минг сўм ва 1 кг хурмо ўртача 35 минг сўм экани маълум бўлди.

Шунга кўра, фитрсадақасининг миқдори:

• буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;

• арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;

• майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;

• хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.

Фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати қийматида бўлиб, бугунги кунда бу ўртача 25 000 (йигирма беш минг) сўмга тўғри келганидан, бу йилги фидямиқдори бир кун учун 25 000 (йигирма беш минг) сўм, бир ойга 750 000 (етти юз эллик минг) сўм деб белгиланди.

Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти муассислигида .Ислом маърифати, илмийадабий, маънавиймаърифий журнали таъсис этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий давоми...

1226 10:20 / 03.10.2023
Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов Макка шаҳрида бўлиб турган Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё давоми...

1337 17:30 / 10.06.2023
2025 йил 14 март куни Ҳамид Пател, Офстед Ofsted mdash Англиянинг таълим стандартлари бўйича масъул органининг вақтинчалик раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда aniq.uz сайти давоми...

1386 12:35 / 18.03.2025
Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот марказининг 6 ойлик фаолияти ва йилнинг иккинчи ярмидаги режалари юзасидан матбуот анжумани давоми...

1450 18:02 / 11.08.2023