1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент ислом институтида араб тили бўйича халқаро сертификат бериш йўлга қўйилди

20:25 / 06.03.2024 2218 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 13 март, чоршанба куни Тошкент ислом институтида “Ат-Танал ал-арабий” халқаро тил сертификати учун илк имтиҳонлар бўлиб ўтади. 

Мазкур имтиҳонда иштирок этиб, B1, B2, C1, C2 халқаро араб тили сертификатларини олмоқчи бўлган талабгорлар паспорт ё ID-карта билан институтга келиб рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ушбу имконият ва қулайлик Тошкент ислом институти ва Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг “Ат-Танал ал-арабий” – التّنال العربيّ “Араб тилини билиш халқаро сертификати”ни берувчи таълим ва тест ташкилоти ўртасида имзоланган англашув меморандуми асосида юзага келди.  

Маълумот ўрнида мазкур ташкилот дунёнинг 20 дан ортиқ давлатида тан олинган бўлиб, араб тилидаги билимларини баҳолаш, даражаларга ажратиш ҳамда уларга халқаро тоифадаги сертификатлар тақдим этади. 

“Ат-Танал ал-арабий” التّنال العربيّ – “Араб тилини билиш халқаро сертификати” тест тизими араб тили она тили бўлган мамлакатда ишлаш, ўқиш, саёҳат қилишга ёрдам бериш учун мўлжалланган.

Тест давомида араб тилида тинглаш, гапириш, ўқиш, ёзиш, гапириш ва грамматикани билиш қобилияти баҳоланади. Араб тилини билиш бир неча стандартлар бўйича, жумладан, араб тилини она тилида сўзлашувчиларга ўргатиш стандартлари ва тиллар учун умумий Европа маълумотномаси (CEFR) стандартлари билан таснифланган.

Тошкент ислом институти манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

Қўшимча маълумот учун телефон рақами: +99899-921-02-70

Олий маъҳаддаги “Ат-Танал” имтиҳонлари тўғрисида хабардор бўлиш учун қуйидаги каналга аъзо бўлишингиз мумкин: https://t.me/attanal_oliymahad

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Исроил армияси ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштираётгани, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп давоми...

2806 18:22 / 31.10.2023
Бугун 14 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Зомин туманидаги .Маърифатли, масжидига пешин давоми...

1732 19:30 / 14.08.2021
Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот маркази қурилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий вебсайти хабар берди.Президент давоми...

3652 17:07 / 18.10.2019
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 2 май куни соат 0000 дан 0700 га қадар бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати давоми...

2168 16:59 / 01.05.2022
Аудиолар

213588 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132795 14:35 / 11.08.2021