1446 йил 5 зулқаъда | 2025 йил 02 май, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Юзакилик

09:00 / 11.05.2021 4108 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кичкинагина қишлоқда бир кекса рассом яшар экан. У беқиёс суратлар чизар ва уни яхшигина нархда сотар экан. Кунларнинг бирида қишлоқдаги бир фақир киши келиб унга шундай деди:

 - Сен бу ишинг билан кўп мол топасан. Нима учун бу қишлоқдаги фақирларга ёрдам бермайсан? Анави қассобга қара, кўп бой бўлмасада ҳар куни фақирларга бир неча бурда гўшт тарқатади.

Рассом унга жавоб қилмай табассум қилиб қўя қолди.

Фақир киши рассомнинг ҳузуридан хафа бўлиб чиқди ва қишлоққа рассомнинг пули кўплиги, аммо бахил эканлиги ҳақида гап тарқатиб юборди. Қишлоқ аҳли ундан нафратланишди.

Бир муддат ўтиб кекса рассом бемор бўлди. Уни кўргани қишлоқ аҳлидан ҳеч ким келмади. Унга ҳеч ким эътибор бермади. У шу ҳолатда ёлғизликда вафот этди.

Вақт ўтди. Қишлоқ аҳли қассобнинг текинга гўшт тарқатмаётганини ҳис қилиб қолишди. Ундан бунинг сабабини сўрашганда у шундай деди:

«Кекса рассом ҳар ой менга қишлоқдаги фақирларга текин гўшт тарқатишим учун етарли маблағ бериб турар эди. У вафот этгач маблағ ҳам тугади. Энди гўшт ҳам йўқ».

Хулоса

Юзаки бўлмайлик. Ишларнинг биз фақат зоҳирини кўрамиз. Баъзи буюклар махфийликдалар. Улардаги ҳолат шу даражадаки, улар қилган амалларини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билишини ҳоҳлашмайди. Умар розияллоҳу анҳуга боқинг. У зот ҳар куни бомдод намозидан кейин Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг бир томонга қараб кетишларни мулоҳаза қилиб қолдилар. У кишининг нима қилишларини билиш учун Умар розияллоҳу анҳу у зотга эргашдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир уйга кириб кетдилар. Бир муддатдан сўнг чиқдилар. Умар розияллоҳу анҳу буни бир неча марта такрорланганини кўргач билдиларки, Абу Бакр розияллоҳу анҳу қандайдир бир яхши иш қилаяпдилар. У зот Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг сирларини билмоқчи бўлдилар. Ҳалиги уйнинг эшигини тақиллатдилар. Эшикни бир кўзи кўр кампир очди. У кампирдан Умар розияллоҳу анҳу:  «У киши (Абу Бакр) сизнинг уйингизда нима қилади», деб сўрадилар.

Кампир деди: «Аллоҳга қасамки, эй болам, мен уни танимайман. У ҳар куни келиб уйимни тозалайди, овқатимни тайёрлайди, кийимларимни ювади. У бу ишларни гапирмасдан қилади».

Буни эшитган Умар розияллоҳу анҳу машҳур гапларини айтдилар:

«Ўзингдан кейингиларни чарчатдинг, эй Абу Бакр!».

Шунинг учун инсонларни айблама. Инсонларни ўз ҳолига қўй. Ўзингни танишинг сенга кифоя қилади. Инсонларнинг ҳукмлари қачондан бери адолатли бўлиб қолди?! Инсонлар бир кишини яхши кўришса унинг айбларини ҳам фазилатга айлантириб юборишади. Агар бир кишини ёмон кўриб қолишса унинг яхшиликларини ҳам ёмонликка айлантиришади. Улар Лут алайҳиссалом оиласини қишлоқдан чиқариш учун айтарли айб топа олмай: «Лутнинг оиласини чиқаринг. Улар покиза кишилар», дейишган эди. Инсонлар Иброҳим алайҳиссаломни куфрда, Юсуф алайҳиссаломни зинода, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни сеҳр ва ёлғонда айблашган эди.

Абдулқодир Полвонов 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аммора ибн Абу Ҳафсадан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз бетоб бўлиб ётганда Маслама ибн Абдулмалик унинг ҳузурига кирди. Умар ўлим тўшагида эди. .Аҳлингиздан давоми...

3114 08:00 / 18.12.2019
1950 йилда вафот этган Бернард Шоу ўлимидан бир муддат аввал дунё бўйлаб саёҳатга чиқди. Бомбейдан ўтаётиб .Зе Лайт, газетаси унинг .Исломлашиш, таъбири билан нима давоми...

5224 17:30 / 29.12.2018
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Нима бўлди сизга, нега кечаси ухламайсизrdquo деб сўрашди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай деб жавоб бердилар Кечаси ухласам, давоми...

2883 16:09 / 27.10.2018
Али розияллоҳу анҳу айтадилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрга борганларида у ерда икки кишини кўрдик. Бири Уқба ибн Абу Муайтнинг мавлоси, бири эса давоми...

1484 08:00 / 08.11.2020