1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръон кўргазмасида Қуръоннинг 51 тилга таржималари намойиш этилмоқда

11:00 / 11.05.2021 2055 pdf Ўқиш режими + -

Муборак Рамазон ойида Масжидул Набавийда бўлиб ўтаётган Қуръон кўргазмасида Қуръоннинг 51 тилга таржималари намойиш этилмоқда.Музейлар ва кўргазмалар вазирининг ўринбосари Маҳер Ал-Заҳрони: «Кўргазма Рамазон ойининг бошида бошланган ва ой охиригача давом этади», дейди. — Ушбу кўргазмада Қуръони Каримнинг кўплаб таржималари намойиш этилади. Қуръон нусхасини керакли тилда мобил телефонга юклаб олиш мумкин. Кўргазманинг иккинчи қисмида ташриф буюрувчилар учун рақамли сумка мавжуд. Унда уламолар томонидан ёзилган Қуръон ва Исломий рақамли китоблар тўплами мавжуд. Шунингдек, ушбу бўлимда Қуръон дарси сифатида тақдим этилган 10 та китоб борлигини таъкидлади. Қуръон кўргазмаси эшитиш қобилияти паст бўлганлар учун сурдо таржима, кўзи ожизлар учун Брайл алифбосидаги Қуръонни тақдим этишни ўз ичига олади. Бу уларга кўргазма имкониятларидан максимал даражада фойдаланишда ёрдам беради. Кўргазманинг бир қисмида Аллоҳнинг уйи пардасини тўқиш жараёни ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади. Унда ташриф буюрувчилар уйнинг пардасини ювиш билан бир қаторда тўқув ҳолати билан танишадилар.

Хуршид Маъруф тайёрлади


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
TashBookFest бу ўзбек адабиётини дунёга тарғиб қилиш, жаҳон ноширлик саноатининг тажрибасини ўрганиш, китоб нашриётлари ва китоб савдоси ташкилотлари, давоми...

2299 11:25 / 16.12.2020
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида .Масжидга саёҳат, деб номланган янги экскурсия бошланди. Бу ҳақда unian.net га таяниб, iqna манбаси хабар беради.Туризм ва маданият давоми...

2001 10:30 / 25.12.2019
Бугун, 16 апрель куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Исломга бағишланган умр, номли ҳужжатли давоми...

3307 14:28 / 16.04.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имомхатиби устоз Нуриддин домла Холиқназаров ва бир қанча давоми...

2784 17:40 / 29.06.2021