1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннат аҳли қандай кўринишда бўлади?

09:00 / 09.05.2021 4779 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннатга кирадиган биринчи гуруҳ (бошқа бир ривоятда: «Умматимнинг бир гуруҳи», дейилган) Бадр кечасидаги тўлин ой янглиғ бўлади. Сўнг улардан кейингилари осмонда нур сочиб турган чарақлаган юлдуз каби бўлади. (Яна бир ривоятда: «Сўнг бундан кейин даражалар бўлади», дейилган). Улар у ерда бавл қилмайдилар, ахлат чиқармайдилар, туфламайдилар, бурун қоқмайдилар. Тароқлари олтин, тупроқлари мушк, жуфтлари ҳурлардир.

Бошқа ривоятда: 

«Улардан ҳар бирининг иккитадан жуфти бор, гўзалликларидан болдирларининг илиги кўриниб туради. Улар ўртасида ихтилоф, бир-бирларини ёмон кўриш бўлмайди. Уларнинг қалблари бир қалбдек, эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтадилар», дейилган.

Муслим ривояти.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннат аҳлидан бўлган аёл (шунчалик гўзалки) болдирининг оқлиги етмишта зийнат ортидан ҳам билиниб туради, ҳатто илиги ҳам кўринади. Бу ҳол Аллоҳ таоло айтганидекдир: «Улар (яъни, ҳурлар софлик ва оқлиқда) гўёки ёқут ва маржонлардир». (Раҳмон сураси, 58-оят).

Чунки ёқут шундай тошки, агар унинг орасидан ип ўтказсанг, софлигидан у ип кўриниб туради».

Термизий ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннат аҳли соқолсиз, кўзлари тим қора бўлади. Уларнинг ёшлиги кетмайди (яъни, қаримайдилар) ва кийимлари ҳам эскирмайди».

Термизий ривояти.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Киши ёш ўладими, қари ўладими, жаннатда ўттиз ёшда бўлади, ундан ошмайди, камаймайди ҳам. Дўзах аҳлиники ҳам шундай бўлади».

Жаннат аҳлига берилажак неъматлар, кийимлар уларнинг авратларини ёпишга муҳтожликлари учун эмас, уларнинг еб-ичиш, таомлари очликдан эмас, шароб, май кабилар чанқоқ сабабли эмас, хушбўй тутатқилар тутатилиши ҳам уларнинг ёқимсиз ҳидли бўлишидан эмас. Балки буларнинг ҳаммаси доимий лаззат, узлуксиз неъматдир. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга айтган сўзни эсланг: «Шубҳасиз, сен у жойда (яъни, жаннатда) оч-яланғоч қолмайсан. Ва у жойда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам (иссиқдан қийналиб ҳам) қолмайсан» (Тоҳо сураси, 118 – 119-оятлар).

Бунинг ҳикмати шуки, Аллоҳ таоло жаннат эгаларини жаннатда дунёда неъматлантирмаган неъматлар билан неъматлантиради ва уларга Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган нарсаларни зиёда қилиб беради.

Ибн Муборак айтадилар: «Бизга Саид ибн Абу Айюб Уқайл ибн Шиҳобдан ушбу ҳадисни айтди: «Жаннат аҳлининг тили арабча, қабрдан чиққанларида сурёний бўлади».

Суфён айтади: «Бизларга етдики, инсонлар қиёмат куни жаннатга киришларидан олдин сурёний тилида гапиради. Жаннатга кирганларидан кейин араб тилида сўзлашадилар».

Islom.uz сайти асосида Бобур Муҳаммадий тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олимлар чумолилар дунёсини узоқ ўрганганларидан сўнг, уларнинг ҳаёти кўп сирларга тўлалигини таъкидламоқдалар. Ана шу сирлардан бири чумолиларда урушиш, давоми...

4215 11:06 / 05.11.2020
дунё оналарига йўлланган мактубБу гапларга ҳам анча йиллар бўлди. Ёшлигимда, бир куни уйни тозалаётган эдим. Уйда онамдан қолган ёдгорлик ndash эски биллур бир шиша давоми...

3732 14:56 / 25.10.2018
Умрни оқар дарё деб бежизга айтмайдилар. Чунки умр бир зумда ўтиб кетганини инсон сезмай ҳам қолади, аслида. Бешик кирган хонадон борки, у ерга, албатта, куни келиб давоми...

3471 19:09 / 03.06.2020
Бунинг баёни Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисда ўз аксини топган. Бу ҳадисда бир банда ўтиши керак бўлган босқич ndash қабр оламининг давоми...

21392 16:40 / 02.02.2019
Аудиолар

210828 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130091 14:35 / 11.08.2021