1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Одамларнинг ўлим пайти ва қабрларидаги ҳолатлари (биринчи мақола)

16:40 / 02.02.2019 20020 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бунинг баёни Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисда ўз аксини топган. Бу ҳадисда бир банда ўтиши керак бўлган босқич – қабр оламининг (барзах) ҳаёти ифодаланган бўлиб, одамларнинг барча тури: мўъмин, кофир ва мунофиқларнинг ҳолатлари очиқ баён қилинган

Ҳурматли ўқувчи биродарим ва синглим, ҳадиснинг матни қуйидагичадир:

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу деди: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ансорлардан бирининг жанозасига чиқдик ва қабрига қадар бордик. Қабр ҳануз қазиб бўлинмаган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага қараб ўтирдилар, биз ҳам У зотнинг атрофига ўтирдик. Биз гўё бошимизга қуш қўнгандек, қимирламай ўтирардик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидаги новда билан ерни чизар эканлар, кўзларини бир осмон, бир ерга қарата бошладилар. Уч марта шундай қилдилар ва икки ёки уч марта: «Аллоҳдан қабр азобидан паноҳ сўранглар!», дедилар. Сўнгра: “Эй Парвардигор мен сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман” деб айтдилар.

Кейин дедилар: «Мўмин банда дунёдан узилиш ва охират бўсағасида турганида, унинг олдига осмондан юзлари оппоқ Қуёшдек нурли фаришталар тушадилар. Улар билан бирга жаннат кафанлари ва хушбўйлари бўлади. Улар банданинг нигоҳи тушар ерга келиб ўтирадилар. Кейин Малакул мавт (ўлим фариштаси алайҳиссалом) келади ва унинг бош тарафига ўтириб: “Эй, ширин жон – бошқа бир ривоятда: эй, хотиржам жон – Аллоҳнинг мағфирати ва розилиги томон чиқ!”, дейди».

«Жон сувдон оғзидан қатра оқиб тушганидек оқиб чиқади ва фаришта у жонни ушлайди; (Бошқа бир ривоятда: «У жонга чиққан пайтида Ер ва Осмон ўртасидаги ҳамда Осмондаги барча фаришта истиғфор айтади. Осмон дарвозалари очилади. (Осмон дарвозаларидаги) дарвозабонлар у банданинг руҳи улар тарафидан (юқорига) кўтарилишини сўраб, Аллоҳ таолога дуо қиладилар.)

Ўлим фариштаси жонни олганидан сўнг, фаришталар жонни бирон лаҳза ҳам унинг қўлида қолдирмайдилар ва уни олиб (ҳалиги) кафан ва хушбўйга соладилар. Бу – Аллоҳ таолонинг: «Бизнинг элчиларимиз ҳеч сустлик қилмайдилар» оятининг (маъносидир).

Ундан Ер юзидаги энг ширин хушбўйдан кўра хушбўйроқ ҳид таралади».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Фаришталар бу ширин руҳни олиб кўтарилар эканлар, қайси бир фаришталар жамоасининг олдидан ўтмасинлар улар: «Бу ширин руҳ кимники?» – деб сўрайдилар. Улар дунёда чақирилган энг гўзал исми билан: «У – фалончининг ўғли фалончи!», деб жавоб берадилар. Шу аснода уни қуйи осмонга олиб бориб, дарвозаларни очишни сўрашади ва дарвоза очилади. Ҳар бир осмондан шу самонинг муқарраб фаришталари унга ҳамроҳ бўлиб, келгуси самогача олиб чиқишади ва охири еттинчи осмонга етиб борилади. Аллоҳ таоло: «Бандамнинг номасини Иллийюнга ёзинглар!» – деб амр қилади: «Иллийюн нима эканини биласизми?! У – (Аллоҳга) яқин фаришталар гувоҳ бўлган Китобдир!».

Унинг номаси Иллийюнга ёзилади ва айтилади: «Уни Ерга қайтаринглар! Мен уларга ваъда қилганман: Мен уларни ундан (Ердан) яратдим, унга (Ерга) қайтараман ва ундан бошқа бир марта қайта чиқараман (тирилтираман)».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «У (жонни) Ерга қайтарилади ва жасадига киради».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ўлик (дафндан сўнг) қайтаётган биродарларининг оёқ товушларини эшитади. Унинг олдига шиддатли икки фаришта келиб, уни бир силтаб ўтқазадилар ва ундан сўрайдилар:

Роббинг ким?

У жавоб беради:

Роббим – Аллоҳдир.

Дининг нима?

Диним – Исломдир.

Сизларга юборилган бу одам ким?

У – Аллоҳнинг элчисидир, соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Нима ишлар қилдинг?

Аллоҳнинг Китобини ўқидим, унга иймон келтирдим ва тасдикладим!

Фаришталар уни бир силтайдилар».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Роббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким? Булар мўминга рўпара бўладиган охирги фитна-имтиҳондир! Бу – Аллоҳ таоло «Аллоҳ мўминларни барқарор сўз билан дунё ҳаётида собитқадам қилади» деб айтган сўздир. Банда: «Роббим – Аллоҳ, диним – Ислом ва пайғамбарим – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир», деб айтади. Сўнгра, осмондан бир дарғачи: «Бандам тўғри айтди. Унга жаннат жойларидан тўшанглар, жаннат кийимларидан кийдиринглар ва жаннат томон бир эшик очинглар!»- деб нидо қилади»

«Унга жаннат роҳатлари ва хушбўйларидан олиб келинади. Унинг қабри кўзи етган ерга қадар кенгайтирилади».

«Унга хушрўй, чиройли кийим кийган ва ширин бўй (ҳид)ли бир одам келади». Бошқа бир ривоятда: «намоён бўлади». У одам: «Сени қувонтирадиган нарса билан ҳурсанд бўл, Аллоҳнинг розилиги ва унда давомий неъматлар бўлган жаннатлар билан ҳурсанд бўл! Бу – сенга ваъда қилинган кундир!», дейди. У (ўлик): «Сенга ҳам Аллоҳ хайрларни насиб этсин, (сен) кимсан? Юзларинг яхшиликдан дарак бермокда?!», деб савол беради. У одам: «Мен – сенинг солиҳ амалингман! Аллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, сенинг Аллоҳга итоат қилишга шошилган, Унга осий бўлишда суст эканингни яхши биламан. Аллоҳ сенга яхши мукофотларни берсин!», дейди.

Сўнгра, унга (маййитга) жаннат ва жаҳаннамдан биттадан эшик очилади. Унга: «Агар Аллоҳга осий бўлганингда, бу сенинг маконинг бўлар эди. Бироқ, Аллоҳ таоло уни бунга алиштирди», дейилади. Банда жаннатдаги нарсаларни кўргани замон: «Роббим, оилам ва молу мулкимга қайтишим учун, Қиёматнинг қоим бўлишини тезлаштир!», дейди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кофир банда – бир ривоятда: фожир банда – дунёдан узилиш ва охират бўсағасида тургани замон, осмондан шафқатсиз ва ғазабнок, юзлари қора фаришталар тушадилар. Улар билан бирга жаҳаннамдан бир дағал кафанлик бўлади. Улар банданинг нигоҳи тушадиган ерга ўтирадилар.

Кейин ўлим фариштаси яқинлашиб, банданинг бош тарафига ўтиради ва: «Эй, ифлос жон, Роббингдан бўлган ғазаб учун чиқ!», дейди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Руҳ жасадга ёйилади. Фаришта уни бутоқлари кўп савачўп нам жундан суғуриб олинганидек, тортиб олади. Руҳ билан бирга қон ва асаб томирлари қирқилиб кетади. У (кофир)ни осмон ва ер ўртасидаги ва самодаги барча фаришталар лаънат қиладилар. Само дарвозалари бекилади. (Само) дарвозаларидаги барча дарвозабон бу руҳнинг ўзи орқали кўтарилмаслигини сўраб, Аллоҳга дуолар қилади.

Ўлим фариштаси жонни олади. У олиши билан фаришталар бирон лаҳза ҳам кечикмай уни ҳалиги дағал кафанликка соладилар. Ундан Ер юзидаги энг сассиқ ҳиддан баттарроқ ҳид таралади. Фаришталар у жонни олиб, (осмонга) кўтариладилар. Улар фаришталарнинг қайси гуруҳи олдидан ўтсалар улар: «Бу ифлос руҳ кимники?»- деб савол берадилар. Фаришталар: «У – фалончининг ўғли фалончи» деб, дунёда чақирилган энг ёмон исмини айтадилар. Фаришталар жонни энг қуйи осмонга олиб борадилар ва дарвозаларни очишни сўрайдилар. Само дарвозаси очилмайди».

Расулуллоҳ шу аснода: «У (кофир ва фожир)ларга само (дарвозалари) очилмайди ва туя нинанинг тешигидан ўтмагунича жаннатга кира олмайдилар» оятини тиловат қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло: «Унинг номасини Ернинг қуйи (табақаси)даги сижжийнга ёзинглар!», деб буюради ва: «Бандамни Ерга қайтаринглар! Чунки, Мен ваъда қилдим: Мен уларни Ердан яратдим, Ерга қайтараман ва бошқа бир марта Ердан қайта тирилтираман, дейди. Жонни жасадига кириши учун Осмондан (ерга) улоқтирилади». Расулуллоҳ солалллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга шерик қилса, гўё осмондан ерга тушаётган ва уни қушлар тутиб ёки шамоллар чуқур ерга улоқтираётган киши кабидир» оятини тиловат қилдилар ва : «Руҳ жасадга қайта киради», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ўлик қайтаётган ёру биродарларининг оёқ товушларини эшитади. Унинг ҳузурига қўпол икки фаришта келиб, уни силтаб ўтқазадилар ва савол берадилар:

Роббинг ким?

Аааҳ! Ааааҳ! Билмайман.

Дининг нима?

Аааҳ! Ааааҳ! Билмайман.

Сизларга юборилган бу киши ҳақида нима дейсан? У одамнинг исмини айта олмайди. Унга айтилади:

У – Муҳаммаддир (соллаллоҳу алайҳи васаллам)!

Аааҳ! Ааааҳ! Билмайман, одамлар Унинг ўша эканини айтар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Унга айтилади: Танимадинг ҳам эргашмадинг ҳам! Унга осмондан бир зот нидо қилиб: Унинг учун жаҳаннамдан тўшанглар ва жаҳаннам томон бир дарвоза очинглар», дейди. Жаҳаннамнинг иссиқлари ва самумлари (иссиқ шамолнинг номи) унга етиб келади ва қабри шу даражада тораядики қовурғалари бир-бирига киришиб кетади» «Унинг олдига хунук юзли, хунук кийимли ва бадбўй бир одам келади – бошқа ривоятда намоён бўлади-да: «Ўзингга зарар қиладиган нарсалардан ҳурсанд бўл! Бу – сенга ваъда қилинган кундир! дейди.

Сенга ҳам Аллоҳ ёмонлик хабарларини берсин, сен кимсан? Юзинг ёмонликдан дарак бермоқда!

Мен сенинг ёмон амалингман. Мен сенинг Аллоҳга итоат этишга суст ва Аллоҳга осий бўлишга тезкор бўлганингни билардим. Аллоҳ сени ёмонликлар билан жазоласин! Сўнгра унга қўлида гурзиси бўлган бир кўр, кар ва соқовни ҳукмрон қилинади. Агар бу гурзи билан тоғни урилса толқон бўлади. У ўликни бир уради, натижада у тупроққа айланади. Аллоҳ таоло уни аввалги ҳолатига қайтаради. Уни иккинчи марта уради, ўлик шундай қаттиқ фарёд чекадики, унинг фарёдини инсон ва жиндан бошқа барча махлуқот эшитади. Кейин у ўлик учун жаҳаннамдан эшик очилиб, жаҳаннам тўшаклари тўшалади. Шунда у: «Роббим, Қиёматни коим қилма!», дейди» (Саҳиҳ ҳадис. Барча имомлар ривоят қилганлар. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ «Фатхул-Борий» китобида мазкур ҳадиснинг бир неча йўллари ва лафзларини ёзган. Унда ҳам нафис фойдалар бор. Қаранг: 3 234 – 240. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ҳам бу ҳадисга эътиборни қаратган ва ўз тафсирида бунинг хилма-хил ривоят йўллари ва лафзларини келтирган. Қаранг: 2/ 131 ва ундан кейинги бетлар).

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Иймон келтирган кишининг энг олий мақсади ndash бу Аллоҳнинг розилиги ва бунинг мукофоти ўлароқ, жаннатнинг энг олий даражаси бўлган Фирдавс жаннатидир. Бу тасаввур давоми...

6465 18:25 / 13.04.2017
Янги туғилган боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш отаонанинг бурчи, боланинг ҳаққидир.Азон илоҳий мадҳия экани барчага маълум. Бу ишнинг фазли қанчалар давоми...

7682 17:04 / 31.10.2018
.Ширкат, луғатда .аралашиб кетиш, маъносини англатади.Шариатда эса ширкат деб сармоя ва фойда хусусида шерик бўлганлар орасидаги ақдга айтилади.Ширкат муомаласи давоми...

2066 11:05 / 19.12.2019
Муқотил ибн Солиҳ Хуросоний айтади .Ҳаммод ибн Саламанинг олдига кирдим. Уйида бўйрадан бошқа нарса йўқ эди. Ҳаммод ўша бўйранинг устида ўтириб мусҳаф ўқир эди. давоми...

1480 08:00 / 02.12.2020
Аудиолар

135315 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55566 14:35 / 11.08.2021