1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Муҳаммад Фотиҳ: «О, Константинопол... Ё сен мени мағлуб этасан, ёки мен сени»

16:12 / 05.04.2021 2885 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу галги қаҳрамонимиз Рим марказини истило қилган Муҳаммад Фотиҳ ҳақида бўлади.

Тахминан, бундан саккиз аср муқаддам, мусулмон армиясининг қўмондони Язид ибн Муовия Константинополга юриш қилган, аммо мақсадга эриша олмай қайтиб кетган экан. Ўшанда қазо бўлганларнинг бирини қалъа деворлари этагига дафн этишган. Ҳайрон бўлган римликлар бунинг сабабини сўрашганда, қуйидагича жавоб беришган: «Бу инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси Абу Айюб Ансорий бўладилар. У кишининг васиятига кўра шу жойга дафн этилган».

Шундан сўнг Рим императори Язидга мактуб юборади ва унга хитобан: «Воажаб! Сенинг отанг ақллилиги билан машҳур эди. У сени биз тарафга келиб, пайғамбаринг саҳобасини шаҳримизга кўмиб, сен кетганингдан сўнг биз уни чиқариб, итларга ташлаб беришимиз учун юбордими?». Язид ҳам унга жавобан: «Аллоҳга қасамки, мен уни сизларнинг шаҳрингларда қолдирмаганимда, балким сўзим сизларга етиб бормас эди. Сен менга муқаддас бўлган нарсага ишонмайсан. Агар унинг қабридан чиқарилганлиги ёки танасини тилкаланганлиги хабарини эшитсам... Билиб қўйгин! Араб жазирасида яшовчи насронийларнинг биронтасини қолдирмай, ўлимга маҳкум этиб, черковларнинг барини яксон қиламан.

Бу таҳдиддан сўнг император Язидга яна мактуб йўллайди: «Дарҳақиқат отанг сени яхши билган экан. Исо Масиҳга қасамки, мен уни ўзим сақлайман».

Шундан сўнг Рим император Язид ибн Муовиядан ҳайиқди. Император Язиднинг бу пўписасини ҳийла эканини билган эмас. Шунингдек, мусулмонларни бир одамни қилган қилмиши учун, бошқа бировни жазоламаслигини ҳам билмаган. У бу ҳийлага ишониб, қабрни ўзи қаттиқ назорат қилган. Маълум вақт ўтгандан сўнг, римликлар қабр эгаси бизга омад келтирмоқда деб, уни тез-тез зиёрат қилиб туришган. Шундан сўнг қабр устига гумбаз турғизишиб, қабр эгаси тарихини лотин ҳарфида ёзиб қўйишган. Шундай қилиб бу қабр юз йиллар мобайнида, иқлимнинг турли ўзгаришлари таъсирида билинмай кетган.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 52-санасида (милодий 672 санада) Қустантинияда вафот этадилар. Абу Айюб ал-Ансорий Муҳаммад Фотиҳнинг етакчилиги остида усмонийлар Константинополни озод қилиш учун келганда, устози Оқшамсиддин тушида ўша қабрни қаерда эканлигини кўради. Кейин мусулмонлар қабр олдига катта масжид қуришади. Масжид Истанбул шаҳрида ҳозир ҳам мавжуд. Ўша масжидда юз йиллар бўйи усмоний султонларнинг тахт алмашиш маросимлари ўтиб турган. Константинопол тўғрисида Наполеон Бонапарт Муқаддас Елена оролига бадарға қилинган пайттларида ўз кундаликларга: «Агар ер юзи бир мамлакат бўлганда, шубҳасиз, унинг маркази Константинопол бўлар эди», деб ёзган экан.

Шунингдек, бу шаҳар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам эътиборларидан четда қолган эмас. Сабаби бу шаҳарга асос солган император буюк Константин мусулмон бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Константинопол бир кишининг қўлида албатта фатҳ этилажак, қўмондон нақадар яхши қўмондон ва у қўшин нақадар яхши қўшиндир!».

Шунинг учун кўплаб мусулмон саркардалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган бу буюк шарафга сазовор бўлишни хоҳлашган. Мусулмонлар бу шаҳарни ўн бир маротаба қамал қилишган. Дастлаб, Умавий саркардалардан Язид ибн Муовия, сўнгра Маслама ибн Абдулмалик ибн Марвон икки карра Исломий ҳамлалар амалга оширган, бироқ уларнинг ҳаракатлари ўз самарасини топмаган.

Муҳаммад Фотиҳ кўплаб шаҳарлар истило қилган. Шунингдек, у ўз мамлакатига Валаҳия (Руминия), Босния, Молдавия, Қрим, Қорамонийлар (Жанубий Туркия) мамлакатларини қўшиб олган. Фотиҳ нафақат Константинополни фатҳ қилган буюк саркарда, балки у қўл остидагиларнинг миллатига қарамай, барчасига бир хил муомала қилгувчи, уларнинг жони ва молини сақланишига кафиллик берган, олийжаноб инсон ҳамдир.

У Боснияни енгиб олгандан сўнг, у ердаги насронийларнинг хавфсизлигини таъминловчи ўзининг қуйидаги султонга оид фармонини эълон қилади:

«Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан!

Мен султон Муҳаммад Фотиҳ, бу фармон билан Босниянинг францискан халқини менинг салтаним остида ҳимояда эканлигини маълум қиламан: «Ҳеч ким уларни қўрқитиб ўзларига, черковларига, хочларига ва мол-мулкларига тегмасин. Улар менинг мамлакатимда осойишталикда яшасин. Уларнинг маконини ташлаб кўчиб кетганларига ҳам, хавфсизлик ва эркинликка кафолат берилади. Буюк мамлакат чегарасидаги ибодатхоналарига қайтиб келишлари ҳам мумкин. Мамлакатдаги хоҳ олий табақа вакили бўлсин, хоҳ вазир, жумладан, дин вакили ёки хизматчиларимиз бўлсин, уларнинг обрўйи ва ўзларига тажовуз қилмайдилар. Шаҳарларидан олиб келган буюмлари ҳам шу тарзда ҳимояга олинади. Бу фармонга ерни олти кунда яратиб, осмонни устунсиз кўтарган Буюк Аллоҳни, унинг қули ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни, барча пайғамбарлар ва солиҳ инсонларни гувоҳ қиламан. Ким бу буйруққа итоат этмай, қўл остимиздагиларга қарши чиқадиган бўлса, биз уни асло кечирмагаймиз!»

Улуғ султон Муҳаммад Фотиҳ 1481 йил 3 май куни 53 ёшда вафот этган. Маълумотларга кўра, у черков хизматчилари томонидан заҳарланган. Аллоҳ таоло уни Ўз раҳматига олиб, жойини жаннатдан қилсин.

Фотиҳ Қуръонни тўлиқ ёд олган. Пайғамбаримиз ҳадисларига амал қилиб, олимларни ҳурмат қилган. У араб, усмон, форс, славян, лотин ва грек тилларини яхши билган. У ўлим тўшагида ётганда ўғлига шундай насиҳат қилган: «Адолатли, ҳалол ва раҳмдил бўл. Қўл остингдагиларни ажратмай, барчасига бирдай илтифот кўрсат».

Дарҳақиқат, тарихдаги улуғ инсонларни етишиб чиқиши ортида, маълум омиллар сабаб бўлиб, унинг аввалида оиладаги муҳит ва тарбиянинг аҳамияти беқиёсдир.

«Ислом умматининг 100 буюк шахси» асари асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жангчи давлат арбоби бўлиши шарт эмас. Сиёсатнинг ўз ҳисоби бор. Жангни моҳирлик билан бошқарадиганлар ҳамма вақт ҳам давлатни моҳирлик билан бошқара олишмайди. давоми...

1756 13:00 / 16.12.2021
Имом Аҳмад ўзининг .Зуҳд, номли китобида Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилади.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бошқа одамнинг еган таомини ўзини мажбурлаб давоми...

6666 17:10 / 16.03.2017
Шундай қилиб, мусулмон тарихчилиги бошқалардаги тарихшунослик услубларидан фарқли равишда, ҳис ва ақлдан ташқари ишончли, таҳлил қилинган хабар билан устун давоми...

1082 13:49 / 29.09.2023
Уҳуд ғазоти тугагач мусулмонлар ўзларидан шаҳид кетганларни қидира бошладилар ва қонга беланган, икки қўли узилган, юз кўринишидан дунёдан кўз юмишидан аввал давоми...

2905 16:32 / 01.04.2021
Аудиолар

137653 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57720 14:35 / 11.08.2021