1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Аллоҳ барчамизга мустаҳкам соғлик берсин!

10:00 / 17.03.2021 2510 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиҳат-саломатлик соғлом кишиларнинг бошидаги бир тож бўлиб, уни дардмандларгина кўра оладилар. 

Офият (кишида) бардавом бўлар экан, ундан жоҳил қолинур. Йўқотилар экан, (у соғликнинг) қадри англаб қолинур. Барчамиз Аллоҳдан дуо қилиб, офият сўрайлик, ва офият соғлик учун шукр қилайлик.

«Агар менга сўраш ҳуқуқи берилса эди, фақат афву офиятни сўраган бўлар эдим», дейди олимлардан бири. 

Агар Аллоҳ таоло ҳалок қилишни истаганда, аниқки, инсонларни юз фоиз ўлдирувчи, қириб юборувчи вирусни юборган бўлар эди. У Зотни бундай қилишдан ҳеч нарса ожиз қилолмайди.

Лекин У огоҳлантиришни истади. (Бу билан) бандага нақадар ожизлиги, заифлиги ва қўрқувини кўрсатиш учун вирусдан вафот топаётганлар нисбатини юздан уч фоизга туширди.

Мўмин мусулмон банда Аллоҳнинг Қодир ва Молик эканига, ҳар нарса Унинг чангалида ва қаҳри остидалигига кучли эътиқод ва ишонч билан туриши лозим. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, Роббимизга юзлантирадиган бало Роббимизни унуттирадиган кенглик ва неъматдан кўра яхшироқдир.

Қанча йигит неъмат ичра бедор бўлиб, кейинги кеча ундан олиб қўйилгандир.

Имом Насаий Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан афвни, офиятни ва мустаҳкам соғлиқни сўранглар. Ҳеч бир кимсага яқийндан кейин мустаҳкам соғлиқчалик яхши нарса берилмагандир»,деганлар.

Ислом соғлиқни Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган улуғ неъмат эканини, унинг учун банда шукр қилиши лозимлигини таъкидлаш билангина кифояланиб қолмайди. Ислом соғлиқни сақлашнинг йўлларини ҳам ўргатади. Келинг, ўша нарсалардан баъзиларини жуда ҳам қисқа равишда ўрганиб чиқайлик. 

— Тозаликка риоя қилиш.

Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя қилишга Ислом диничалик аҳамият бермагани маълум ва машҳурдир.

— Соғлиққа зарар етказувчи ва атрофни ифлос қилувчи нарсалардан қайтариш.

Ислом маданиятида мусулмонларнинг покиза бўлиши билан бирга юксак дидли бўлиш ва атроф-муҳитни ифлос қилмаслик ҳамда кишилар саломатлигига зарар етказувчи тасарруфлар қилмаслик уқтирилади. Чунки бундай ишлар турли хасталиклар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

— Бадантарбия.

Ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини ҳамма тушуниб етган. Каттаю кичик иложи борича бадантарбияга эътибор беришга ҳаракат қилади. Бу нарсага айниқса, ривожланган давлатларда одамлар жуда ҳам берилганлар. Ҳамманинг кучли, қувватли, эпчил, соғ-саломат бўлгиси ва хасталикларга чалинмаслиги келади. Бунинг учун эса бадантарбия ила шуғулланиш керак. 

Исломда бу ишга алоҳида эътибор берилгани ва бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи ҳадиси шарифлари бор.

— Соғлиққа зарарли нарсаларнинг ҳаром қилиниши.

Исломда соғлиқни сақлаш йўлида кўрилган чораларнинг энг муҳими инсон соғлиғи учун зарарли бўлган нарсаларнинг ҳаром қилинишидир. Ҳозирги кунга келиб соғлиқни сақлаш бўйича анча муваффақиятларга эришилган бўлса ҳам, ушбу соҳада, яъни инсон соғлиги учун зарарли бўлган нарсаларни ҳаром қилинишида Ислом диничалик бошқа бирор дин айтарли ҳеч нарса қила олгани йўқ. Исломда эса бу масала минг беш юз йил илгари ҳал этилган.

— Исроф ва қизғанчиқликни ҳаром қилиниши.

Исломда инсон соғлиғини сақлаш мақсадида, ўзига керакли нарсаларни ҳам меъёридан оз еб ўзини-ўзи хасталикка мубтало қилмаслик учун қизғанчиқ бўлиш ҳаром қилинган.

Шу билан бирга Исломда соғлиқка зарарлигини эътиборидан ортиқча кўп тановул қилиш ҳам ҳаром қилинган.

— Соғлиқни сақлаш мақсадида енгиллик ва рухсатлар берилган.

Исломда айнан соғлиқни сақлаш мақсадида баъзи Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни енгиллаштириш, кейинга суриш ёки бутунлай кечириб юбориш йўлга қўйилган.

Мусулмонларнинг тиббиёт бўйича эришган ютуқларини тўлиқ ўрганган, бу соҳага тегишли бошқа нарсаларни ҳам ўрганган мутахассислар жуда ҳам кўп. Ғарблик, овруполик тарихчилар, шарқшунослар, тибшунослардан ҳам бу соҳага ўзини бағишлаганлар анчагина бор.

Ал-Азҳар шайхи Аҳмад Тоййиб айтадилар: «Қаҳвахона ва чойхоналарга (тезроқ) қайтишни орзу қилаётганлари масжидларга қайтишни орзулаётганларидан кўпроқ бўлган бу умматдан Аллоҳ қандай қилиб ҳам балони кетказсин?!».

Барчаларимизга Аллоҳ таоло офият берсин. Ёмон касалликлардан Ўзи ҳимоясига олсин! 

Манба:

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби

@arabicuz

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Менинг исмим Юсуф Эстес. Авваллари насроний эдим, ҳозир ndash мусулмонман.Мен Америка Қўшма Штатларининг ғарбида дунё келдим. Оилам ва аждодларимиз нафақат мактаб давоми...

5387 16:00 / 08.01.2019
Ўта бузилган динни ўзига дастак қилиб олган черков мислсиз туғёнга кетган давр. Черков одамларни Аллоҳ таолога ибодат қилишга эмас, ўзига бўйсунишга мажбурлар, давоми...

2812 11:05 / 17.12.2019
Католиклик юнонча ndash бутун жаҳон ҳам 1054 йилда христианликнинг иккита ndash ғарбий ва шарқий черковга бўлиниши натижасида ташкил топган.Католиклик Оврўпа, Америка давоми...

9795 18:30 / 21.02.2019
Халифа Маъмуннинг вақтига келиб мусулмон оламида юнон китобларини, хусусан, мантиқ, фалсафа ва фалакиётга оид китобларни таржима қилиш авж олди. Бу ҳаракат давлат давоми...

2637 09:53 / 13.02.2024
Аудиолар

210861 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130126 14:35 / 11.08.2021