1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мудирнинг ибрати

05:00 / 04.03.2017 3455 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг муқаддас дини бўлмиш Ислом дини Ўрта Осиё халқлари ҳаётида ўз таъсирини ўтказмай қолмаган. Ана шу даврларда Марказий Осиёда ҳам жуда кўплаб буюк алломалар, дин пешволари етишиб чиқди. Шу билан бир қаторда Бухорода ҳам диний муассасалардан бири бўлган "Мир Араб" мадрасаси ҳам ўзига хос ўрин тутади. 


Ана шу пайтда мадрасада мудирлик фаолиятини олиб бораётган бир домла мадрасадаги ишларни тақсимлашда одатда бир талабага мадраса ховлисини тозалаш, иккинчи талабага хоналарни тартибга келтириш, ундан кейингиларга ҳам ўзига яраша ишларни тақсим қиларди. Ҳамма ишлар тақсим қилиниб бўлгандан кейин битта иш, у ҳам бўлса таҳоратхонани тозалаш вазифаси қоларди. Талабаларнинг аксари бу ишни сидқидилдан бажариш учун бир-бирлари билан мусобақалашардилар. Мудир домла бу ҳолатдан хайрон бўлиб, бу ишни кимга топширсам адолатдан бўлади, деб ўйларди. Ўйлай-ўйлай охири бир фикрга келдилар ва айтдилар: "Бу ишни сизлардан бирортангизга ҳам топширмайман, буни ташқаридан бир одамни жалб қиламан, ана шу одамга топшираман, шунда адолатдан бўлади", дедилар. Бу фикрни ҳамма бир овоздан маъқуллади. Мудир домла яна қўшимча қилиб айтди: "У одам ҳар куни кечаси хуфтон намозидан кейин келади, унга бирортангиз ҳам гапирманг, у юзини тўсган ҳолида келади", деди. Орадан анча вақтлар ўтди, мудир тайинлаган одам келиб, ўз ишини бажариб кетарди. Одатда мадрасада ҳар куни кечасига устозлардан бирлари навбатчиликка туришарди. 

Кунларнинг бирида мудир ёллаган одам келиб, ҳар доимгидек ўз ишини бажарди. Навбатчиликда турган устоз ёшлари катта бўлгани учун таҳоратни янгилаб олиш мақсадида таҳоратхонага боради. Таҳоратхонага кирганида не кўз билан кўрсинки, таҳоратхонага тайинланган одам ўша мудирнинг ўзи экан. Ҳалиги ҳолатдан хайрон бўлиб, тиллари калимага келмай қолган устоз бирор сўз ҳам демасдан қайтиб чиқиб кетади.

Мана сизга ҳақиқий бандаликнинг бир кўриниши! 

Мана сизга мадраса мудирнинг ибрати!...


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу кичкинагина номнинг ўзига гапларни жалб қиладиган катта ва кўп маънолардан иборат тарафлари бор. Фалсафачилар, тижоратчилар, деҳқонлар, хунармандлар, давоми...

10265 05:00 / 03.03.2017
Ризқ талаб қилиш масаласига келсак, унга биринчи чақирилган ва унинг учун тадбири кўрилган киши Одам алайҳиссаломдир, чунки аввал у жаннатга киритилганида, давоми...

5143 13:53 / 21.10.2017
Инсоннинг бу дунёдаги умри жуда қисқа. Абадият билан таққослаганда ҳеч нарса эмас. Умр шунчалик тез ўтадики, ўлим бўсағасига келиб қолган одам гўё бир эшикдан давоми...

7636 16:52 / 28.09.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Эй иймон келтирганлар Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират давоми...

3209 11:34 / 12.03.2021