1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Такси ҳайдовчиси 900 минг дирҳамни ўз эгасига қайтариб берди

10:00 / 07.03.2021 2781 pdf Ўқиш режими + -

Дубайда хусусий такси хизмати ҳайдовчиси Муҳаммад Урфон Муҳаммад Рафиқ автоуловида унутилган 900 минг дирҳам (246 минг АҚШ доллари) ни ўз эгасига қайтариб берди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. У топилмани энг яқин Bur Dubai Police Station бўлимига топширди.

Бўлим бошлиғи Абдуллоҳ Хадим Сурур такси ҳайдовчисини ҳалоллиги, ёрдами ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорлик олиб бораётгани учун миннатдорчилик хатини топширди.

Ҳар йили такси ҳайдовчилари ўзларининг машиналарида катта миқдордаги нақд пулларни, юзлаб электрон мосламаларни, мобиль телефонларни ва заргарлик буюмларини топадилар.

Khaleej Times газетаси хабарига кўра, таксичилар барча ҳолатларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини, бу режа (99,9%) натижа бераётгани, йўқотилган барча нарсалар эгаларига қайтариб берилишини таъкидлаганлар.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони мусулмон дизайнерлари ва рассоми Ноҳа Раҳим хаттотлик дунёсига ноанъанавий услуб яратди. Япон ёзув тизимида ишлатиладиган хитойча белгилар mdash давоми...

1803 10:59 / 24.06.2021
Давлат раҳбарига ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди. Ўзбекистон ndash ҳуқуқий, ижтимоий давоми...

1160 17:25 / 28.11.2024
Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Самарқанд вилоятига сафарлари давомида қайтадан барпо этилаётган Имом Бухорий давоми...

2146 23:28 / 07.04.2023
Мадинада қуёш энергиясида ишлайдиган shuttle автобус тармоғи ишга туширилади. Бу лойиҳа зиёратчилар учун қулайлик яратиш, тирбандликни камайтириш ва ҳаракатни давоми...

1056 16:17 / 25 февраль
Аудиолар

211737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130987 14:35 / 11.08.2021