1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Доҳа: 2021 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти

08:00 / 03.03.2021 2196 pdf Ўқиш режими + -

Бутунжаҳон Ислом таълим, илм ва маданият ташкилоти (ISESCO) Қатар пойтахти Доҳани 2021 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти сифатида танлади. Бу ҳақда Ал-Қудс Ал-Арабий газетасига таяниб, iqna.ir манбаси хабар берди.

2022 йил Қатарда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик билан бир қаторда, ушбу минтақанинг мероси ва ўзига хослигини кўрсатадиган тадбирлар ва фестивалларга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Шунингдек, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Соний ҳомийлигида мамлакатда «Бизнинг маданиятимиз ёрқин» шиори остида «Доҳа — 2021 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти» тадбирлари бўлиб ўтади.

Тадбирлар 8 март куни Доҳада Ислом таълими, илми ва маданияти халқаро ташкилоти (ISESCO), Ислом ҳамкорлик ташкилоти, (ИҲТ) ихтисослашган ташкилот, Қатарнинг Таълим, маданият ва фан бўйича миллий қўмитаси, Қатар Маданият ва спорт вазирлиги ҳомийлигида бўлиб ўтади.

Дастурнинг стратегик шериклари қаторига Таълим ва олий таълим вазирлиги, вақфлар ва ислом ишлари вазирлиги, Қатар музей институти, Қатар маданий қўшнилик фонди ва Қатар илмий таълим ва ижтимоий ривожланиш жамғармаси ҳам ҳисса қўшади.

«ISESCOнинг Қатарга бу унвонни беришининг сабаби шундаки, Доҳанинг кўплаб филиаллари, унинг қадимий тарихи ва мероси, маданий кучи ва исломий характерини намойиш этади» дея маълумот беради Ал-Қудс Ал-Арабий газета ҳисоботида. — Доҳадаги ушбу исломий тадбир Ислом олами билан боғлайдиган дўстлик ва ҳурмат ришталарини мустаҳкамлайди. Ислом дунёсининг маданий пойтахти Доҳанинг 2021 йилдаги фаолияти Қатарнинг тарихий намойишлари ва инсоний қадриятларини маданий хилма-хиллигини таъкидлаш имкониятини беради, чунки Қатар маданиятлар ва цивилизациялар учун учрашув жойидир. Ҳар бир миллатнинг бошқалардан фарқ қиладиган маданияти борлигини ва Ислом маданияти ўзига хос ноёб қадриятга эга эканлигини ҳисобга олсак, «Бизнинг маданиятимиз нур» шиори танлови ҳам Доҳа фаолиятининг рамзи ҳисобланади.

2021 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти Доҳа Ислом қадриятларини, хусусан илм-фан ва инсон қадр-қимматига асосланган қадриятларни тарғиб қилиш ва дунёда Ислом маданий меросини оммалаштириш учун кучларни бирлаштирди.

Шу билан бирга, дастур Исломий мамлакатлар ва умуман Ислом маданияти учун иккиланган қиймат сифатида маданий хилма-хилликка, шунингдек, Қатарнинг маданий тажрибасини ва Ислом маданияти бўйича саъй-ҳаракатларини тарғиб қилишга қаратилган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Иорданияда бўлиб ўтган XIV халқаро аёллар Қуръон мусобақасида, Эронлик қория Фотима хоним Шерозий ғолиб бўлди, деб хабар беради IQNA.Хабарда айтилишича, мусобақада давоми...

2240 11:45 / 16.03.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 20202021 давоми...

1625 21:45 / 11.08.2024
Бугун, 15 август куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг конференц залида .Йил имоми ndash 2022, танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Танлов давоми...

2324 15:36 / 15.08.2022
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда islom.uz портали жамоаси узоқ йиллар халқимизга ва динимизга хизмат қилиб келаётган Тошкент шаҳар Олмазор тумани .Имом Термизий, давоми...

2092 21:48 / 10.04.2021