1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жума намозини ўқишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

12:02 / 13.08.2021 1942 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга шукрки, юртимизда жума намози ўқиладиган жоме масжидларда Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 10 августдаги қарори талаблари ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда жума намозини чиройли шаклда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Айни пайтгача жоме масжидларда тозалаш ва дезинфекция ишлари амалга оширилди, жума намозини ўқиш учун очиқ осмон остида, яъни масжид ҳовлиси ва унинг атрофига гилам ва жойнамозлар тўшалди, масжид ҳовлисига кириш жойида антисептик восита ва тиббий ниқоблар билан таъминланди. Масжид ходимлари вакцина билан эмланди.

Шунингдек, жума намозида намозхонларнинг карантин тартиб-қоидаларига риоя қилиши назорат қилинади, имом-домла ушбу жума намозида қисқа маъруза қилиши, жума хутбаси, тиловат ва дуолар ҳам мухтасар бўлиб, одамларнинг узоқ қолишининг олди олинади.

Ўз навбатида, Республика махсус комиссияси қарорида белгиланган талабларга риоя этиш, ҳар бир фуқаро тиббий ниқобда бўлиши, касаллик аломатларини текшириш, тана ҳароратини ўлчаш, оралиқ масофани сақлаш, аҳоли тўпланишига йўл қўймаслик каби чоралар кўрилади.

Мана шундай улуғ айём кунларида жума намозини жамоат билан ўқиш бахтини яна насиб этгани учун Ҳақ таолога шукроналар қилайлик, коронавирус касаллиги тезроқ кўтарилиши ва беморларга шифои комил беришини Яратгандан дуо қилиб сўрайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб давоми...

2560 23:51 / 27.08.2019
Хабарингиз бор, бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлди. Ушбу байрам куни муносабати билан Эрон Ислом Республикасида ҳам она тилимизни давоми...

1600 22:40 / 21.10.2021
Умра тадбирларини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида бож тўлаш керак. давоми...

1477 11:36 / 04.07.2024
Миср Жамғармалар вазирлиги болаларни ўқитиш учун .Болалар ҳуқуқлари, таълим лойиҳасини бошлади. Бу ҳақда youm7 манбаси хабар берди.Миср Вақфлар вазирлигининг давоми...

2011 15:47 / 03.11.2021