1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Кафаннинг ҳамёни йўқ!

11:00 / 02.03.2021 2645 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз мусулмон бандаларини садақа беришга буюриб шундай деб марҳамат қилган:

وَأَنفِقُوا مِن مَّا رَزَقْنَاكُم مِّن قَبْلِ أَن يَأْتِيَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ فَيَقُولَ رَبِّ لَوْلَا أَخَّرْتَنِي إِلَىٰ أَجَلٍ قَرِيبٍ فَأَصَّدَّقَ وَأَكُن مِّنَ الصَّالِحِينَ

«Ва бирингизга ўлим келиб: «Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам», демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг» (Мунофиқун сураси, 10-оят)

Неъматга ғарқ бўлиб турганингизда, муҳтожни унутманг! Садақа қилинг, чунки кафанда ҳамён бўлмайди.

******

Қизалоқ ичида музқаймоғи бор аравани кўрганда, (музқаймоқ ейишини ўйлаб) Аллоҳ таолога сажда қилди. Ундан сажда қилишининг сабабини сўрашди. Шунда у “Онам хурсанд бўлсалар сажда қиладилар” деди. Фарзандларингизга шундай чиройли тарбия беринглар!

******

Ундан «Нега уйингда сув бўла туриб масжиддаги сувдан ичасан?» деб сўрашди. Шунда у «Масжидга сув туширган одамга ажр бўлиши учун» деди.

******

Агар бировнинг шармандали иши сенга етиб келса, ўша ишни сенда тўхтат, бошқаларга тарқатма! Агар у ишни тарқатмасанг, сенга мусулмоннинг айбини беркитиш ажри бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор банда дунёда бир банданинг айбини яширса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг айбларини яширади», - дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Абул Ҳайсамдан ривоят қилинади:

«Уқба ибн Омирнинг олдига бир қавм келиб:

«Бизнинг қўшниларимиз ичишади, у қилишади, бу қилишади, шуни бориб, имомга айтсакмикан?» дейишди.

«Йўқ! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир мусулмоннинг айбини кўрса ва уни беркитса, худди тириклай кўмилган қизни қабрдан чиқариб, қутқариб олгандек бўлади», деганларини эшитганман», деди».

Ушбу ҳадис мўмин-мусулмонлар бир-бирларининг айбларини беркитишлари лозимлигини кўрсатмоқда. Бир кишининг айб иш қилаётганини кўрган киши бу гапни бошқа ерда айтмаслиги керак. Ҳар ерда «Фалончининг фалон қилаётганини кўрдим» қабилида айтаверса, одамларнинг ичида гап тарқалиб, ҳамма бир-бирига гап ташиб, ниҳоят, жамиятда мана шу айб ишга лоқайдлик вужудга келади. Чунки ҳадеб айтилаверган нарса оддий ҳол бўлиб қолади, унга кўпчилик кўникиб қолади.

Шунинг учун бундай хабар айтилса, мутасадди, масъул шахсларга, давлат раҳбарига айтилиши, бу ишнинг зарари, хавфи тушунтирилиши керак.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳунинг «давлат раҳбарига ҳам айтманглар», дейишларига сабаб шуки, айбдорлар бу ишни яшириб қилишган. Яшириб қилса, демак, бир гап бор, демак, бир марта қилган бўлиши мумкин, кейин қилмаслигига умид бор.

Лекин ошкора қилса, бу иш масъул одамга албатта етказилади. Мисол учун, биров кўчада ошкора маст бўлиб юрибди. Буни айтмай бўлмайди.

******

Нафл намоз ўқиётганимизда, саждада мана бу дуоларни унутмайлик:

«Аллоҳумма инний асъалука ҳуснал хотима» (Эй Аллоҳ, Сендан гўзал хотима сўрайман);

«Аллоҳуммарзуқний тавбатан насуҳан қоблал мавт» (Эй Аллоҳ, ўлимимдан олдин менга насуҳ тавбани насиб этгин);

«Аллоҳумма я Муқоллибал қулууб, саббит қолбий ала дийник» (Эй Аллоҳ, эй қалбларни Ўзгартирувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин!)

Эслатма: нафл намознинг саждасида дуонинг арабчаси қилинади, таржимаси эмас. Ўзбекча дуолар намоздан сўнг қилинади.

******

Бир йигит масжиддаги кондиционерларни созлаб берди. Хизмати учун пул беришганда, «Онам менга «Ўғлим, масжид хизмати учун ҳеч қачон пул олма!» деганлар» деди-да, пулни олмади. Одамлар йигитнинг онасига, аёлнинг масжидларга бўлган муҳаббатига қойил қолишди. Мен йигитнинг онаси билан бирга унинг ўзига ҳам, онасининг насиҳатига амал қилишига, қилган ишининг савобига онасини ҳам шерик қилиб, унга шу йўл билан яхшилик қилишига ҳам қойил қолдим.

******

Ҳикоя

Кўчада эълон осиб қўйилибди: «4000 динор пулимни йўқотдим. Топган одам фалон манзилга олиб бориб берсин. Маошим оз, ўша пулга муҳтожман. Нон сотиб олишга бошқа пулим йўқ».

Бир одам топиб олдим деган даъво билан пулидан садақа қилмоқчи бўлди. Ёзилган манзилга борди ва кекса аёлга 4000 динор берди. Аёл йиғлади ва «Сиз пул топиб олдим деб келганларнинг ўн иккинчиси бўлдингиз» деди. Киши табассум қилиб ортига қайтиб кетаётганди, аёл унга «Ўғлим, ўша эълонни йиртиб ташланг, мен ёзишни билмайман, у эълонни мен ёзмаганман» деди. Кейин «Сиз кабиларнинг менга қилган муомалангиз менга умид беради, дунёнинг гўзаллигини ҳис қилишимга сабаб бўлади» деди.

******

Фақирнинг олдида молингдан гапирма!

Касалнинг олдида соғлигингдан гапирма!

Заифнинг олдида куч-қувватингдан гапирма!

Бахтсизнинг олдида бахтингдан гапирма!

Маҳбуснинг олдида ҳурлигингдан гапирма!

Бола-чақаси йўқнинг олдида болаларингдан гапирма!

Етимнинг олдида ота-онангдан гапирма!

Манбалар:

Islom.uz

Quran.ksu.edu.sa

muslimun.uz

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким давоми...

2344 14:00 / 27.08.2022
Ризқдаги бараканинг омиллари1. Таомни биргаликда ейишда барака бор Ибн Можа.2. Бисмиллаҳ билан ейилган таомда барака бўлади Ибн Можа.3. Барака овқатнинг ўртасига давоми...

2508 12:30 / 28.06.2021
Набий алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо ўғилчаси жон бераётганини айтиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақиртирди. Расулуллоҳ давоми...

2076 15:00 / 23.11.2021
Кичкина ўғлимнинг кеча кечқурундан бери мазаси йўқ. Ишдан келсам, ҳамон аҳволи ўзгармаган, бирор натижа сезилмайди. Уни шифохонага олиб боришга қарор қилдим. У давоми...

4175 14:01 / 02.06.2022