1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Аҳо» масжид дарвозаси музейда...

16:00 / 17.01.2021 1980 pdf Ўқиш режими + -

Кеда минтақасида қурилган «Аҳо» масжиди Грузиянинг жануби-ғарбий қисмидаги автоном республикаси Ажара вилоятида қурилган. Ушбу масжид тарихий ёдгорликлардан ҳисобланади. Масжиднинг асосий дарвозаси ҳозирда Ажара Давлат музейида сақланади.

Ушбу масжиднинг тарихи 1818 йилга тўғри келади. Бироқ, минора тагидаги тошга оид маълумотлар, бу масжид 1920-1921 йилларда қайта қурилганлигини кўрсатади.

Масжид қолдиқлари орасида Усмонийлар даври грузин тили билан бирлаштирилганлигини кўрсатадиган эшиклар ва ёзувлар мавжуд. Масжиднинг ёғочдан ясалган безаклари (нақшлардан олинган) ва устунлар ҳам Совет даври услубининг намунасидир.

Бир томонида Усмонийлар лолалари, иккинчи томонида ҳалқалар ва юлдузлар билан безатилган трикотаж тож Усмонийлар даврини акс эттиради.

Ички деворлари оқ бўлса-да, расм қисмлари 1890-1920 йилларда қўшилган деворий расмлардир.

Совет Иттифоқи даврида ҳокимият масжиднинг асосий дарвозасини бошқа этник асарлар қаторида социализмгача бўлган расмларни намойиш этиш учун Батумидаги Ажара давлат музейига кўчирди.

Ушбу масжиднинг томи керамик плиткалар билан ёпилган. Жануб томонда арабча ёзув билан ёзилган меҳроб жойлашган. Бинонинг гумбази расмлар билан безатилган (ҳозирда таъмирталаб ва оддий ёғоч толали панел билан қопланган) ва унинг бир қисми ўзига хос балконни ташкил этади. Масжид минорасининг пастки қисми қуруқ девор усули билан қурилган ва 1920 йилда вайрон қилингандан сўнг шу ҳолича қолган. Ҳозирги мавжуд қисмининг қолган қисми 1990 йилларда қурилган.

Аҳо қишлоғи аҳолиси масжиднинг асосий дарвозасини қайтариб беришни талаб қилганларида, уларга шунга ўхшаш дарвоза буюртма қилинган ва масжиднинг кириш эшиги янгисига алмаштириб берилган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
savollar.islom.uz Зикр аҳлидан сўранг сайтига келган хабарАссалому алайкум Бизларга илм олишни фарз қилган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб ҳамд ва санолар давоми...

17532 14:52 / 19.07.2017
Юртимизда диниймаърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида .Ҳанафий мазҳабида ҳадислардан ҳукм олиш услублари, мавзусида тўрт ҳафталик ўқув давоми...

894 13:06 / 22.11.2025
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг анжуманлар залида отинойилар учун чоп этилган қўлланмаларнинг тақдимоти бўлиб давоми...

4246 13:00 / 16.11.2019
1 ноябрдан бошлаб хавфсиз деб ҳисобланган мамлакатлар фуқароларига Саудия Арабистонига зиёрат мақсадида келишига рухсат берилади.Саудия Арабистони ҳукумати 4 давоми...

1973 12:15 / 24.09.2020