1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқ банкида «Исломий дарча» очиш бўйича шартнома имзоланди

11:30 / 15.01.2021 4249 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон аҳолисининг катта қисмини Ислом динига эътиқод қилувчи юртдошларимиз ташкил этади. Банк Ахборот хизмати хабар беришича, мамлакатда Ислом молия соҳасини жадал ривожлантириш имконини беради. Муҳими, бу борада амалий-саъй-ҳаракатлар бошланган.

Мана, энди акциядорлик тижорат Халқ банки ҳам ана шу қизғин жараённинг фаол иштирокчисига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

 Яъни, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) билан истиқболли шартномани имзолади. Унга мувофиқ, банкда шаръий тамойиллар асосида фаолият юритадиган «Исломий дарча» очилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур хайрли ташаббус натижаси, биринчи навбатда, мусулмон юртдошларимиз учун кенг имконият ва қулайликлар яратади, — дейди Халқ банки Бошқаруви Раиси Фарҳод Саламов. — Қолаверса, бундан банкимиз ҳам катта манфаат кўриши, шубҳасиз. Эзгу ниятлар билан бошлаётган ишимиз келажакда кутилган натижаларни беришига ишончим комил. Негаки, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси — узоқ йиллик молиявий ҳамкоримиз ва вақт синовидан ўтган ишончли шеригимиздир.

Ислом молиясининг асосий мақсадларидан бири, бу реал иқтисодиётга ижобий таъсир қилиш ва унинг ўсишини таъминлашдан иборат, — дейди Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси Бoш директори Айман Седжини. — Шу мақсадда Халқ банки билан ҳамкорликда «Исломий дарча» очишни мақсад қилдик. Албатта, бу келишувиз мамлакатда банк хизматларидан фойдаланмаётган мижозлар учун ҳам қўл келади. Чунки, бу «Исломий дарча»ни очиш орқали мижозларга ва жисмоний шахсларга уларнинг эътиқодидан келиб чиққан ҳолда муқобил молиявий хизмат турларини таклиф қилиш ҳамда уларнинг молиявий эҳтиёжларини қондириш мумкин бўлади.

Онлайн мулоқот якунида Халқ банки Бошқаруви Раиси ҳамда Ислом корпорацияси Бoш директори томонидан «Исломий дарча» очиш юзасидан шартнома имзоланди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий давоми...

2047 22:00 / 19.11.2021
2020 йилнинг 13 декабрь кунида Миср Араб республикасининг FAJR араб тили маркази ва Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида жойлашган GRAND TAaposLIM нодавлат таълим муассасаси давоми...

3618 18:46 / 14.01.2021
Мусулмонлар ҳақидаги қонун лойиҳасини Конгрессга тақдим этган АҚШ вакиллар палатаси аъзоси, демократ Чу хоним Мен мусулмонлар ҳақидаги фикрларни ўзгартириш давоми...

4626 15:13 / 04.04.2019
Кеда минтақасида қурилган .Аҳо, масжиди Грузиянинг жанубиғарбий қисмидаги автоном республикаси Ажара вилоятида қурилган. Ушбу масжид тарихий ёдгорликлардан давоми...

1985 16:00 / 17.01.2021