1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазоннинг дастлабки 10 кунида 1,5 миллион мусулмон Масжид-ул Ҳарамни зиёрат қилди

11:00 / 27.04.2021 1607 pdf Ўқиш режими + -

Рамазоннинг биринчи ўн кунлигида Маккадаги Буюк масжидга 1,5 миллионга яқин мусулмонлар ва зиёратчилар ташриф буюришди.

Саудия Aрабистони матбуот агентлиги Масжидул Ҳарамга ташриф буюрувчилар хавфсиз ҳолда ўз амалларини бажаришлари учун ижтимоий масофани узоқлаштириш ва ниқоб тақиш каби қатъий чоралар кўрилаётганини таъкидлаб ўтди.

Зиёратчиларнинг қулайлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар орасида Умра зиёратчилари учун Каъба атрофини ажратиш ва кексалар ҳамда ногиронлар учун махсус йўлларни яратиш киритилди.

Икки муқаддас масжидга қарашли бош бошқарма томонидан муқаддас масжидларга ташриф буюрувчиларга иссиқни енгишга ёрдам бериш учун соябонлар тарқатилди.

Бу ҳафта Макка ва Мадинада ҳарорат 38 даражагача чиқиши кутилмоқда.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарориХалқнинг бунёдкорлик қудрати жўш урган ҳозирги замонда Учинчи Ренессанснинг илмиймаънавий пойдеворини давоми...

2763 11:00 / 18.07.2021
Ўттиз икки йиллик танаффусдан сўнг россиялик талабалар Ислом маркази ҳисобланмиш Ўзбекистонда диний таълим олишлари мумкин. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига давоми...

1653 17:29 / 31.05.2023
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Самарқанд билан танишувни буюк муҳаддис Имом Бухорий мажмуаси зиёрати билан бошлади.Олий мартабали меҳмонга Президент Шавкат давоми...

1406 21:05 / 18.05.2024
Швеция жанубида юк машинаси енгил автомобиль билан тўқнашиб, унда кетаётган Ларс Вилкс ва унинг соқчилари бўлган икки полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда gazeta.ru давоми...

4034 14:30 / 04.10.2021