1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Судандаги масжидларда Қуръон кечаси бўлиб ўтди

15:00 / 15.01.2021 1739 pdf Ўқиш режими + -

Судан пойтахти Хартум шаҳридаги баъзи жоме масжидларда Қуръон билан маънан яқинлашиш анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда Эль-Нилин ахборот агентлиги хабар берди. Учрашувда фуқаролар фаол иштирок этиб, Қуръони Каримни тиловат қилдилар. Ушбу анжумандан ёшу-қари руҳий ва маънавий  озуқа олдилар.

Қуръони Каримнинг тунги дастурларига гувоҳ бўлган «Абдул Раҳмон ибн Авф» масжиди имоми Аҳмад Али Абдул Раҳмон маросимни ташкил этиш сабаби ҳақида қуйидагиларни айтди: «Шайх аз-Зайн бир неча кун аввал ушбу масжидга келди ва Қуръон ўқиди. Намоздан сўнг шу ерлик аҳоли томонидан ҳурмат эҳтиром билан кутиб олинди. Карантин шароитига қарамай, масжид ҳудуди одамларга тўлиб кетди. Ушбу ҳолатдан сўнг Қуръони Карим тинглашни истаганлар учун Қуръон кечаларини ташкил этиш ғояси пайдо бўлди».

Ушбу таклифдан сўнг Абдул Раҳмон Хартум шаҳридаги таниқли тадбиркор Маҳмуд билан боғланиб, у Хартум масжидларида тунги Қуръон маросимларини ташкил этиш бўйича барча харажатларни ўз зиммасига олишини ва маросим охирида масжиддагиларга ва Қуръон тинглагани келганларга иссиқ овқат тарқатилишини айтди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳридаги музейда Қуръони каримнинг 12 асрга тегишли нусхаси намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот давоми...

3030 14:40 / 19.12.2018
Қардош қозоқ тилига таржима қилинган .Руҳий тарбия, китобининг .Покланиш, номли биринчи жузи тақдимоти ҳақида кеча хабар қилгандик. Айни пайтда Алмаата шаҳридаги давоми...

456 12:55 / 15.11.2025
2019 йил 16 август куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида рус миллатига мансуб йигит Ислом динини қабул қилди. Масжид имом ноиби Баҳодир домла давоми...

2293 20:05 / 16.08.2019
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрини дунёдаги энг соғлом шаҳарлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда theislamicinformation.com манбаси хабар давоми...

2551 14:35 / 28.01.2021