1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Бу Аллоҳ таолонинг яратганидир

10:00 / 03.01.2021 2879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиши, ўсишига ҳомила ипи сабаб бўлади. 

Ҳомила ипининг узунлиги ўртача 50 см бўлади. 

Ушбу ипнинг ичида учта тешик бор. Улардан иккитаси артерия томирлари, биттаси вена томири. 

Ипдаги вена томири орқали йўлдошдан ҳомилага кислородга, озуқаларга тўйинган қон ўтади. Шунингдек, ҳомилада иммун тизими шаклланиб, ҳомила шамолламаслиги, юқумли касалликлардан ҳимояланиши учун онадан антибиотиклар ҳомила ипи орқали ўтади. 

Артерия томирлар орқали эса ҳомиладаги баъзи чиқиндилар, карбонат ангидрид йўлдошга чиқарилади. 

Аллоҳ таоло бизни яратиб, ҳомила бўлган пайтимизда ўзи парвариш қилиб, нафас олишимиз, нафас чиқаришимиз, зарарли газлардан бўғилиб ўлмаслигимиз, ўсиб, ривожланишимиз учун керакли жиҳозлар билан бизни таъминлаб қўйган. 

Дунёга келганимиздан сўнг ҳам тўхтовсиз ризқ бериб, яшашимизга керак бўладиган ҳамма нарсани ато қилган. 

Онамизнинг қорнидалигимизда ҳам, туғилганимиздан то ўлгунимизча ҳам бизни парвариш қилаётган ва парвариш қиладиган Роббимиз нақадар меҳрибондир! 

У зот барчамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин, ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин.

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон ҳаётининг барча жабҳаларида гўзал ўрнакдирлар. У зот алайҳиссаломнинг суннатларига амал қилсак, чексиз давоми...

1603 09:09 / 09 январь
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, давоми...

3973 07:37 / 05.02.2022
Бир кўрсатувда забардаст мусулмон олимлардан, асли геолог бўлган Зағлул Нажжор билан суҳбат бўлаётган эди. Бошловчи олимга Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Соат давоми...

13056 10:05 / 04.07.2020
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга 14 аср аввал маълум бўлган Австралиялик олимларнинг кашфиётиКўпларимиз, жазирама ёз кунларида иссиқ таом солинган давоми...

7106 06:00 / 28.07.2020
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021