1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Австралиядаги ўрмон ёнғинининг тарқалишига калхат қуши сабабчи

18:13 / 09.01.2020 11609 pdf Ўқиш режими + -

Австралиядаги ўрмон ёнғинини келиб чиқишига сабаб бўлган ҳайвон бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлдиришга буюрган қуш бўлиб чиқди.

Ушбу яшил ўлканинг Сидней университети тадқиқотчилари ғаройиб нарсани аниқладилар. Ушбу тадқиқотда калхат ўрмонлардаги ёнғинларни келтириб чиқарадиган қуш эканлиги маълум бўлди. У тумшуғи ва панжаларидан фойдаланиб, ёнғин кўламини кенгайтирар экан.

Ушбу ҳодиса олимларни ҳайратга солди. Қандай қилиб бу қушлар оловни ёқиб юбориши ва энг кенг доирага тарқатиши мумкин? Унга ким буни ўргатган?

Тадқиқот натижалари 2018 йил январь ойида Ethnobiology журналида эълон қилинди. Тадқиқотчиларнинг айтишича, бу зарарли қушлар ов майдонларини кенгайтириш мақсадида оёқлари билан чўғни қуриган ўт-ўланлар устига ташларди. Натижада ёнғин чиқиб, ер остида яшовчи ҳайвонлар оловдан қочади. Калхатлар ўз ўлжасини шундай ҳолатда овлайди.

Австралиядаги маҳаллий аҳоли калхатнинг бу ҳатти-ҳаракатини узоқ вақтдан бери билишади.

Бу қушлар одамлар учун зарарлидир. Ушбу зараркунандаларни олимлар ХХI асрда тадқиқот орқали аниқлашди. Аммо ўн тўрт аср олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда огоҳлантирганлар ва ҳатто ҳайвонларни ов қилиш ва ўлдириш тақиқланган ҳудудда Ҳарамда бўлса ҳам уни ўлдиришга буюрганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бешта ҳайвон борки, уларнинг барчаси фосиқдир. Уларни ҳарамда ҳам ўлдираверади: қарға, калхат, чаён, сичқон ва қопағон ит», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни беҳуда сўзламаганликлари ва нимага буюрган бўлсалар унинг ортида катта ҳикмат борлигини билдириб кетганлар.

Хулоса шуки, ушбу тадқиқотлар Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар эканликлари ва у зотнинг суннатлари ва буйруқлари биз умматлар учун фойдали ва манфаатли эканидан далолатдир.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла раислигида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имомхатибларнинг йиғилиши бўлиб давоми...

3350 16:28 / 04.01.2023
Ўтган куни Саудия Арабистонининг Маккаи мукаррама шаҳрида Вақфrdquo хайрия жамоат фонди фаолияти уламолар, таниқли ватандошлар ва талабаёшлар иштирокида тақдимот давоми...

2502 14:10 / 16.01.2019
2023 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида .Вақф, хайрия жамоат фонди Васийлик Кенгаши давоми...

1560 17:27 / 13.10.2023
Шу йил 15 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд давоми...

1148 12:02 / 16.10.2024