1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қиймати баланд олма

08:00 / 20.12.2020 3353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Солиҳ салафлардан бири қийин аҳволда қолди. Очликдан силласи қуриб, бир боққа кириб қолди. Қараса, дарахтда қип-қизил олма пишиб турибди. Қўлини чўзиб, олмани бир тишлади. Сўнг экинзор ёнидаги ариқ сувидан ҳовучига олиб ичди. Сўнг бирдан очлик сабаб унутган нарсаси эсига тушди: «Шўрим қурсин! Бировнинг мевасини рухсатсиз еб қўйдим!» деди. Кейин боғ эгасини топиб, еган олмаси учун розилик сўрашга аҳд қилди. Унинг уйини топиб, эшикни тақиллатди. Боғ эгаси чиққач, унга мақсадини тушунтирди: «Мен боғингизга кириб, ундаги бир олмани олиб, ярмини едим. Очликдан бировники экани эсимдан чиқиб кетибди. Шунинг учун сиздан ўтинаман, еган яримта олмамга рози бўлинг, хатоим учун кечиринг», деди. Боғ эгаси ўйланиб қолди. Сўнг шундай деди:

– Сендан сира рози бўлмайман. Фақат бир шарт эвазига рози бўлишим мумкин.

– Қанақа шарт?

– Бир қизим бор, ўшанга уйланасан.

– Майли, уйланаман.

– Фақат қизимнинг кўзи кўр, қулоғи кар, тили соқов.

Бу гапдан сўнг энди йигит ўйланиб қолди. Ниҳоят, «Майли, жаҳаннамда йиринг емасам бўлди. Рухсатсиз еб қўйилган олманинг жазоси шу экан-да! Беш кунлик дунё ўтиб кетар», деб ўйлади. Аллоҳдан савоб ва ажр умидида унга уйланишга рози бўлди.

Тўй куни яқинлашган сари йигитни ғам босаверди. У тинмай гапирмайдиган, кўрмайдиган ва эшитмайдиган аёл билан яшаш қанчалик қийинлиги ҳақида ўйларди. Қанийди ер ёрилса-ю, унга кириб кетса! Ниҳоят, Аллоҳга таваккул қилиб, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ! (МаъносиБарча кучу қувват Аллоҳдадир) Албатта, биз Аллоҳга қайтгувчимиз», деди. Тўй кечаси юрак ютиб, қизнинг олдига кирди. Кирди-ю, қизнинг майин овоз билан «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ», деган сўзини эшитиб, турган жойида қотиб қолди. Жаннатдаги ҳурлардек гўзал бу қиз эшитар, кўрар ва гапирар эди! У нима дейишини билмай, «Бу қанақаси? Сиз кимсиз?» деди ва унга отаси айтган гапларини айтди. Қиз уялибгина: «Отам тўғри айтганлар», деди. «Қандай қилиб ахир?» деди йигит. Қиз деди: «Соқов деганлари шуки, мен ҳеч қачон ҳаром сўз айтмаганман, номаҳрамлар билан гаплашмаганман. Кар деганлари шуки, бирор марта ғийбат, чақимчилик ва беҳуда гаплар бўлган жойда ўтирмаганман. Кўр деганлари шуки, ҳеч қачон номаҳрам одамга қарамаганман». Кейинчалик бу оилада Нўъмон исмли ўғил туғилади. У зот биз билган Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собитдир. 

 «Cолиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонларнинг мақсади карвон эди. Қурайшнинг мақсади эса карвонни қутқариш эди. Аммо Аллоҳ таоло урушни ирода қилди ва Бадр жанги бўлиб ўтди.Расулуллоҳ давоми...

2477 12:30 / 28.02.2022
Абу Жаъфар Тустарий айтади .Муҳаддис Абу Зуръа раҳматуллоҳи алайҳ ўлим тўшагида ётган эди. Унинг ҳузурига кирсак, олдида Абу Ҳотим, Муҳаммад ибн Муслим, Мунзир ибн давоми...

2589 08:00 / 25.07.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир одам .Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам қилган амалини яширади. Агар у билиниб давоми...

4008 21:30 / 05.03.2019
Ҳайсам ибн Моликдан ривоят қилинади .Айфаъ ибн Абднинг олдида бир неча киши суҳбатлашиб ўтирган эдик. Орамизда Абу Атийя ҳам бор эди. Суҳбатимиз Аллоҳнинг давоми...

2233 08:00 / 21.11.2019
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021