1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир»

17:01 / 18.11.2020 1804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ

1. «Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки, ақл юритсангиз». (Юсуф сураси, 2- оят).

ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ

2. «Ана шундай қилиб, уни арабий ҳукм этиб нозил қилдик. Агар сен ўзингга келган илмдан сўнг уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сен учун Аллоҳдан на бир дўст ва на бир сақловчи бўлмас». (Раъд сураси, 37- оят).

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ

3. «Батаҳқиқ, биламизки, албатта, улар: «Унга бирорта башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир». (Наҳл сураси, 103-оят).

ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ

4. «Шундай қилиб, уни арабий Қуръон этиб нозил этдик. Шоядки, тақво қилсалар ёки уларда эслаш пайдо қилса, деб унда қўрқинчли ваъдаларни баён қилдик». (Тоҳа сураси, 113-оят).

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ

5. «Албатта, у (Қуръон) оламлар Роббининг нозил қилганидир. Уни Руҳул Амийн олиб тушди... сенинг қалбингга. Огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун. Очиқ-ойдин араб тилида». (Шуаро сураси, 192-195 оятлар).

ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ

6. «Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамларга турли мисоллар келтирдик. Шоядки, эслатма олсалар. Эгриликсиз арабий Қуръон ҳолида. Шоядки, тақво қилсалар». (Зумар сураси, 27, 28-оятлар).

ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ

7. «Биз уни арабий Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз». (Зухруф сураси, 3- оят)

ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ

8. «Биладиган қавмлар учун арабий Қуръон ўлароқ, оятлари муфассал баён қилинган Китобдир». (Фуссилат сураси, 3-оят).

ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ

9. «Ундан (Қуръондан) олдин Мусонинг китоби йўлбошловчи ва раҳмат эди. Бу эса араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшиларга хушхабар Китобдир». (Аҳқоф сураси, 12-оят).

ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ

10. «Ана шундай қилиб, сенга Уммул қурони ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учун, у ҳақда ҳеч шубҳа йўқ Кунидан огоҳлантиришинг учун арабий Қуръонни ваҳий қилдик. Бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ дўзахда». (Шуро сураси, 7-оят).

Изоҳ: «Аллоҳ таоло Ўзининг охирги ва мукаммал динига, инсоният камолга етган пайтида, унга қиёмат кунигача икки дунё саодатини кўрсатувчи қилиб юборган динига, абадий дастур қилиб юборган ваҳийга араб тилини танлади. Азизу Ҳаким бўлган Аллоҳ таолонинг бу ихтиёри ҳам ҳикматга тўла эди.

Аллоҳ таолонинг охирги дини қиёмат қоим бўлгунча туриши керак. Бунинг учун доимий мўъжиза лозим. Ўтган пайғамбарларнинг мўъжизалари шахсларга боғлиқ бўлиб, улар жисман дунёдан ўтишлари билан мазкур мўъжизалари ҳам тамом бўлар эди.

Ислом қиёмат қоим бўлгунча қолиши ихтиёр қилингани учун ҳам, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бош мўъжизалари этиб Қуръонни ирода қилди.

Абадий мўъжиза бўлиб қоладиган китоб учун эса шунга лойиқ тил керак. Бу тил араб тили бўлди. Айнан шу тил барча талабларга жавоб бера оларди. Шундай бўлди ҳам. Аллоҳ таоло Қуръонни араб тилида туширди. Уни «мўъжиза» деб эълон қилди.

Тилларнинг нозик-нозиклигича ҳис қилиб истеъмол этадиган арабларни мусобақага чақирди: «Агар қодир бўлсалар, Қуръонга ўхшаш бир китоб келтиришни, лоақал ўн оятчалик ёки лоақал бир оятчалик нарса келтиришни таклиф этди.

Араблар уриндилар, келтира олмадилар. Ҳозиргача келтира олмаяптилар. Кундан-кунга, араб тилида Қуръон тушганлиги унинг абадий мўъжиза бўлиб қолишини ҳар тарафлама таъминлаганига ҳужжат ва далиллар кўпайиб бормоқда».

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси», «Тафсири Ҳилол»дан фойдаланилди. 

Бобур Аҳмад тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Жаҳм ҳовлисини эллик минг дирҳамга сотувга қўйди. Ҳовлини сотиб олиш учун харидорлар келганда уларга .Саъид ибн Оснинг қўшниси бўлиш учун қанча пул давоми...

2340 07:10 / 30.04.2019
Марҳум устоз Шайх ҳазратларининг Сунний ақийдаларrdquo китоби шубҳасиз у зотнинг шоҳ асарларидан бири ҳисобланади. Ушбу китобни севиб мутолаа қиладиган давоми...

3017 13:30 / 17.08.2021
Иккинчи бобЖобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга .Айтингчи, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон рўзасини тутсам, давоми...

2388 17:10 / 08.05.2019
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва .Албатта, бу иккови азобланяпти. Катта нарса учун давоми...

2138 09:00 / 18.08.2021
Видеолар

1024 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216682 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135839 14:35 / 11.08.2021