1446 йил 11 жумадис сони | 2024 йил 13 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Бу ердан бўшасанг, ишсиз қолиб кетасан…»

15:45 / 29.02.2020 4480 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масжид рўпарасидаги спиртли ичимликлар дўкони ҳақида эшитиб, ўтган бир йиллик ҳаётим кўз олдимга келди.

2019 йилнинг март ойлари. Кореядаги бир ўзбек ошхонасида ошпаз-шашликчи бўлиб ишлайдиган талаба эдим. Қисқа қилиб айтганда, комфорт зона яратилган: чет элда бўлсам ҳам, миллий озиқ-овқатдан муаммо йўқ, яшаш жой бор ва ўқишлар ҳам жойида эди. Лекин тамаддихона савдоси кундан кунга тушиб бораверди.

Бу ерларда ресторан бизнесини алкоголсиз юритиш муваффақият келтирмайди, деб ишонувчилар талайгина топилади. Шунга бўлса керак, бошлиқ ҳам менюга спиртли ичимликларни қўшамиз, бусиз илож йўқ, дея туриб олди.

Ҳали намозни бошламагандим, лекин кўнгилда ғашлик бўлаверди. Кўпчиликдан маслаҳат олдим. Кимдир «сен ичмаяпсан-ку, яхшигина топиб турган бўлсанг, ишлайвер!» деса, қолганлар ҳаром эканини тушунтиришди.

Бошқа йўллар орқали савдони кучайтирайлик, деган таклифларга ҳам унашмади – фикр қатъий эди.

Хуллас, узоқ ўйланишлардан кейин Аллоҳга таваккал қилиб, ишни тарк этдим. Ошхона хўжайини «бу ердан бўшасанг, ишсиз қолиб кетмайсанми?» деганча қолди. Иш «сезони» эмасди-да, фикрларида жон бордек эди.

«Ҳалол йўлни танладим, энди ҳар юмушда енгилликлар бўлади» деган ўйлар келиши мумкин экан. Ўзига яраша синовлари борлиги рост. Кореядаги ҳаёт энди бошлангандек эди гўё…

Тайинли юмуш узоқ вақт топилмади. Шундай бўлса ҳам, ризқ Аллоҳдан экан, кунимиз ўтиб тураверди. Бир-икки ой ичида қарзлар ҳам йиғилиб қолди, контракт тўлаш учун «deadline» яқин, дўстларникида меҳмондорчиликда юравериб ҳам юзлар қалинлашиб кетди.

Кунлик қора ишларга чиқишдан бўлак чора қолмади: бир кун далада бўлсак, эртасига қурилишда…

Рамазон ойи эди ўшанда. Кўпчилик дўстларим рўзадор эканини яшириб ишга қатнарди. Чунки корейслар овқат еб олмаса, ишда етарлича унум бўлмайди, деб ишонишади.

Шундай кунларнинг бирида, мени пўлат эритиш заводига ишга юборишди. Ичкарида 40 градусгача юқори ҳароратни сезиш мумкин. Очиқ айтаман меҳнатда чиниқмаган бу танам билан, рўзадор бўлмасам ҳам қийналган бўлар эдим. Икки-уч бор қўлимдан оғир ускуналар тушиб кетди. Устига устак, тушлик пайти овқатланмаганимни кўриб, «сажангним»ни тепа сочи тикка бўлди. Билиб қолиб, роса маломат қилди.

Хуллас, корейс бошлиқ овқат ейишни бошламагунимча ишга қайтмасликни тайинлади. Камига, келишилган ҳақдан 40 доллар уриб қолди…

Бу орада қўшни юрт вакилларининг ошхонасида ишлаб кўрдик. Узоқ тўхталмайман, «атиги» 800 долларлик хизмат ҳақимни тўлаб беришмади.

Шундай кезларда хаёлдан ўтказиш мумкин экан: «Бу қийинчиликларнинг барчаси ўша ароқ сотмоқчи бўлган ресторанда ишлашни рад этиш ортидан келдими?»

Қатъий йўқ! Синов деб қабул қилдик. Улардан тўлалигича чиройли ўтяпмиз, дея олмайман. Ҳаракат қиляпмиз, холос.

Мана, бир йил ўтди. Вақт ўтиб кетавераркан. Ҳозирда бир ҳалол озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи дўконлар тармоғида реклама бўйича ишлаяпман. Журналистикага ҳам, саёҳатга ҳам вақт топиляпти. Ўқишни ҳам деярли якунлаб қўйдик. Етказганига шукр!

Хулоса оддий, ризқ – Аллоҳдан! Ҳалол ва ҳаром ўртасидаги танлов эса ўзимизга қолдирилган. Ўша масжид қаршисидаги спиртли ичимликлар дўкони фаолиятига ва умуман, барча шу турдаги тадбиркорлик соҳаларига якун ясалган тақдирда ҳам, Аллоҳ ризқини кенг қилиб қўйган бўлса, инсон ўзи кутмаган жойидан келаверади.

P.S. Ҳа айтганча, юқорида сўз юритилган ресторан эгасига қандайдир сабаб таъсир қилиб, таомномага спиртли ичимликларни киритмади. Ҳозир бизнеси кенгайган. Яқинда ошхонадан ташқари, яна бир дўкон фаолиятини ҳам йўлга қўйди. Бозорини берсин! «Ҳалолликда барака бор», деб балки шунга айтарлар.

Элдор Воҳидов

Манба: Kun.uz кундалиги

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши садақа беришни ният қилиб, садақасини бир одамга берибди. Кейин билса, ўша одам ўғри экан. Одамлар .Кечаси ўғрига садақа қилишибди,, деб гапириб юришди. давоми...

2150 08:55 / 06.09.2020
Имом Заҳабий .Тазкирот алҳуффоз, асарида жарҳ ва таъдил илми соҳиби Ибн Абу Ҳотим ҳақида шундай дейди .Мисрда етти ой турдик. Шу вақт ичида бирор марта суюқ овқат давоми...

1690 08:00 / 07.08.2020
Минглаб ватандошларимизнинг киндик қони тўкилган юртларини ташлаб, олис ва нотаниш ўлкаларга иш излаб боришларининг асл сабаби, у ерларда ўзбеклар дуч келаётган давоми...

3123 11:03 / 15.01.2020
Форс ва Рум империялари 700 йил давомида 1000 мартадан кўпроқ ўзаро жангу жадал қилиб бирибиридан ғолиб келмаган.Сўнгра эса Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу кийимлари давоми...

3288 12:00 / 24.05.2022
Аудиолар

136829 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

56924 14:35 / 11.08.2021