1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Салафи солиҳларимизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатлари (бешинчи мақола)

15:30 / 03.11.2020 1439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусайн муаллим раҳимаҳуллоҳ деди: «Муҳаммад ибн Сийрин гаплашиб, куларди. Агар ҳадис келиб қолса (айтиб қолинса), қўрқиб, хушуъ билан турарди».

Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳ ривоятлари.

Бир киши Саъид ибн Мусаййиб бемор ҳолда турганларида у кишининг олдиларига келди ва у кишидан бир ҳадисни сўради. Саъид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ ёнбошлаб ётган эдилар, ўтириб олдилар-да, ҳадисни айтдилар. Бояги одам «Ўзингизни уринтирмаслигингизни истайман» деди. Шунда улуғ олим «Сизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ёнбошлаб туриб айтишни ёқтирмадим» дедилар.

Ибн Касир ва Абу Нуъайм ривоят қилишган

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Биз Айюб Сахтиёнийнинг ҳузурига кирардик. Агар унга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини зикр қилсак, шу даражада йиғлардиларки, ҳатто у кишига раҳмимиз келарди».

Имом Заҳабий ривоятлари.

Хатиб Бағдодий «Тарих» китобларида ривоят қилган «Сиррий ибн Осим раҳимаҳуллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини айтаётган эдилар. Шу пайт масжиднинг бир тарафидан овоз эшитдилар ва «Бу қанақаси? Биз Ҳаммод ибн Зайднинг ҳузурларида турганимизда у киши бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан айтиб бераётган эдилар. Шунда масжиднинг бир тарафидан овоз эшитдилар-да, «Бу қанақаси?! Ўтган улуғларимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари айтилаётган пайтдаги гапириладиган гапни у зоти бобаракотнинг овозларидан кўра овозни баландроқ кўтариш деб ҳисоблашарди» дедилар».

Саъийд ибн Омир дедилар: «Биз Ҳишом Дастувоийнинг ҳузурида эдик. Шу пайт ичимиздан бир киши кулди. Шунда Ҳишом Дастувоий унга «Ҳадис талаб қила туриб куласанми?!» дедилар».

Хатиб «Жомеъ лиахлаақир ровий»да зикр қилган.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ шундай дер эдилар: «Тунамаган бирор кечам йўқки, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмаган бўлсам».

Абу Нуъайм ривоятлари.

Абдурроҳман ибн Маҳдий айтади: «Молик ибн Анасдан кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига нисбатан омонатдор киши қолмади».

Марвазий ривоятлари.

Ибн Халликон раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Вафоёт»ларида шундай зикр қилганлар: «Имом Молик раҳимаҳуллоҳ заиф ва ёшлари катта бўлишига қарамай Мадинада уловга минмас эдилар ва «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (муборак) жасадлари дафн этилган шаҳарда уловга минмайман» дердилар».

Мадинанинг қозиси бўлган Иброҳим ибн Қарийм Ансорий дедилар: «Молик ибн Анас ҳадис айтаётган Ибн Абу Ҳозимнинг ёнидан тўхтамай ўтиб кетдилар. У кишига «Нега ўтирмадингиз?» дейилганда, у зот «Ўтиргани жой тополмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини тик туриб олишни ёқтирмайман» дедилар».

Абу Нуъайм ва Марвазийлар ривоят қилишган.

У зот йўлда тик турган ҳолда ёки шошиб кетаётганларида ҳадис айтишни ёқтирмасдилар. У киши «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айтилаётган ҳадисларни пухта тушунишни ёқтираман» дедилар. Агар ҳадис айтиш учун ўтирмоқчи бўлсалар, намозга таҳорат олгандек таҳорат олиб, энг чиройли либосларини кийиб, хушбўйлик сепиб, соқолларини тарардилар. У кишига бу ҳақда айтилганда, «Бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларининг ҳурматини жойига қўяман» деганлар.

Абу Нуъайм ва Суютий ривоят қилишган. 

Абу Усмон Исмоил ибн Абдурроҳман Собунийдан ривоят қилинган: «Кутубхонага ҳеч қачон таҳоратсиз кирмадим. Ҳадис ривоят қилсам ҳам, мажлис ташкил этсам ҳам, дарс бериш учун ўтирсам ҳам доим таҳоратли бўлдим».

Ибн Адийм, Субкий ривоят қилишган.

(Давоми бор)

Муҳаммад Вафийқ Зайнулобидин мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Қутайба роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Мухталафул ҳадис, китобида зикр қилади.Аббосий халифалардан Мансур бир кеча суҳбат ташкил қилди. Мажлисда Умавий халифалар ва давоми...

3316 17:02 / 26.03.2022
Савол Исломда аёл киши қайси вақтда ажрашишга ҳақли Ёки фақатгина эри талоқ қилганидамиЖавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Исломда аёл киши хулуъ йўли билан давоми...

17433 16:30 / 16.02.2019
15бобФақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадиларҚозиликни қабул қилиш тўғрисида ҳам уламолар орасида ихтилоф бор. Баъзилар қозиликни қабул қилиш дуруст давоми...

1776 18:00 / 15.11.2020
Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг.Демак, Аллоҳ таолонинг мағфирати ва давоми...

6259 09:30 / 22.04.2019
Аудиолар

213157 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132378 14:35 / 11.08.2021