1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мен учун мана бу қария яхшироқ

08:00 / 16.10.2020 3376 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муслим ибн Субайҳ Куфий айтади: «Отам шундай ҳикоя қиладилар: «Муғийра ибн Шўъба ва бир араб йигит бир аёлга совчи юборишибди. Йигит келишган, кўркам эди. Аёл иккисига ҳам мактуб йўллаб, «Кўриб гаплашмагунча жавоб айтмайман. Хоҳласангиз, келинглар» деди. Улар боришди. Аёл уларни ўзи кўрадиган, гаплашадиган жойга ўтқазди. Муғийранинг кўриниши, гавдаси ва ёшини кўриб, унча хушламади. Муғийра ҳам аёлга ёқмаганини пайқади. Бир оз ўтиргач, Муғийра йигитга: «Сизга чиройли кўриниш, чиройли сўзлаш неъматлари берилган экан, яна қандай фазилатингиз бор?» деб сўради. Йигит яна бир неча яхшиликлари борлигини айтди. Муғийра унга: «Оилада ҳисоб-китобни қандай қиласиз?» деди. У: «Қўлимга бирон нарса тушса, эҳтиёт қиламан. Заррача нарсани ҳам туйиб (янчиб), ун оламан», деди. Муғийра: «Мен эса ­ҳамённи уйнинг бурчагига ташлаб қўяман. Уйдагилар хоҳлаганча ишлатаверади. Мендан сўрамагунларича унинг тугаганини билмайман», деди. Шунда аёл: «Аллоҳга қасамки, ишлатилган ҳар бир майда-чуйда нарсани сўрайдиган, бир дона уруғни ҳам янчиб ун оладиган бу зиқнадан кўра рўзғор ишларига кўп бурнини суқавермайдиган мана бу қария мен учун яхшироқ», деди ва Муғийрага турмушга чиқди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади Бир куни хожамга Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансизrdquo дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб давоми...

3005 08:30 / 16.12.2018
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. У зот бир юмушлари билан кетдилар. Шу пайт иккита давоми...

2679 08:00 / 17.01.2021
Довуд ибн Али ибн Абдуллоҳ одобли, ақлли, хушсурат, сахий, фақиҳ ва олим инсон эди. Абу Муъайт қабиласидан бир киши уни ёмон кўрар, кўрган жойида гап билан мот давоми...

2291 07:00 / 04.07.2019
Қалбим қўри, бебаҳо бойлигим, киприкларимда асраганим, гул ифорлигим, жигарпорам, жон қизим Сўзларимни диққат билан тингла ва зинҳор унутма. Чунки бу дунёда давоми...

4317 22:09 / 11.11.2018