1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Вақф хайрия жамоат фонди диний таълим муассасалари талабалари учун махсус акция эълон қилади

07:25 / 04.08.2018 4207 pdf Ўқиш режими + -

Вақф хайрия жамоат фонди диний таълим муассасалари талабалари учун махсус акция эълон қилади


«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг!» (Моида сурасининг 2 оятидан)


«Вақф» хайрия жамоат фонди юртимизда фаолият юритаётган диний таълим муассасалари (9 та ўрта махсус ва 2 та олий диний таълим муассасаси) талабаларининг тўлов-шартномасига (контракт) ёрдам бериш мақсадида «Илм йўлида кўмак берамиз» номли кенг кўламли хайрия акцияси бошлаганини маълум қилади.


Акцияга кўра, диний таълим муассасаларида таълим оладиган талабаларга тўлов-шартнома (контракт), илм ўзлаштиришда ўзининг етакчилиги учун рағбатлантириш маблағлари йиғилади.


Тўлов-шартнома маблағлари йиғилган маблағга кўра ўқув йили давомида икки бор (семестер аввалида) берилади.


Акцияда ҳар бир киши пул ўтказиш орқали қатнашиши мумкин.


Азизлар, эртанги келажагимиз бўлган бўлажак имом-хатиб, уламоларни рағбатлантиришда фаол бўлайлик!


«Вақф» хайрия жамоат фонди ушбу акцияни ёритишда ОАВ ва кенг жамоатчиликдан кўмак сўраб қолади.


Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):


8600 3104 0344 3450 (Бакиев Ҳаким номида)


Мурожаат учун телефон: +998974490456 (Темурбек)


Илм аҳлига ошно бўлган барча азизлардан энг камида (тушундингиз-а? :) ) ушбу хабарни улашишни сўраб қоламиз!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори давоми...

1547 11:05 / 02.11.2023
Университетда дарс берадиган германиялик мусулмон профессор Йорг Имран Шретер дунёвий таълим муассасасида таҳорат олишга бўлган ноқулайликларга доимо дуч давоми...

1911 16:36 / 28.09.2020
Саудия Aрабистонида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Масжидул Ҳарамга ташриф буюриш учун махсус рухсатнома йўлланмаси талаб этилади. давоми...

1778 18:00 / 28.04.2021
Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг мажлислар залида юртимиз масжидларида хатми Қуръонга ўтадиган қориларнинг саралаш тадбири бўлиб давоми...

2311 16:41 / 19.03.2023