1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

12:04 / 01.07.2020 2322 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol NASHR» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Абдулғаффор домла Сманов Шокир ўғлининг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг Ислом йўлида қилган хизматлари учун ажру савобларни кўпайтириб берсин. Барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, устоз Абдулғаффор домла Сманов 1970 йил февраль ойида Туркистон вилоятининг Сариоғоч туманида таваллуд топганлар. 1990-94 йилларда Тошкент вилоятида, Бекобод шаҳридаги «Маърифат» мадрасасида диний таълим олдилар.

Сўнгра 1994 йили «Таяқты Эшан» масжидининг бош имом-хатиби лавозимида фаолият юритиб, ушбу масжид ёнидаги мадрасада илм аҳлларига устозлик қилдилар.

2010 йилдан 2016 йилгача Сариоғоч мадрасасининг директор муовини, 2016 йил декабрь ойидан бошлаб эса директори лавозимларида фаолият олиб бордилар.

Устоз Абдулғаффор домла Шокир ўғли Қозоғистон Республикасида Ислом динининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган устоз олимлардан ҳисобланади. ДБК Республика ахборот-ташвиқот гуруҳининг аъзоси сифатида юртимизнинг бир қатор ҳудудларида бўлиб, жамоатчилик билан учрашган ва Ислом динининг тарғиботчиси бўлганлар.

Парвардигоримиз марҳумни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байтлари ва фарзандларига сабру салвон берсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 26 ноябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот давоми...

661 09:21 / 27.11.2025
Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Индонезия Шимолий Суматра провинцияси Уламолар Кенгаши раҳбари Маратуа Симанжунтак бошчилигидаги делегация ташриф давоми...

1076 18:24 / 06.11.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов АҚШга қилган сафари давомида Вашингтон шаҳридаги энг қадимий ҳисобланмиш .Муҳаммад, номли жоме давоми...

2158 12:30 / 25.05.2019
Бугун, 11 август куни Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун тест синовлари бўлиб ўтди.Дастлаб, абитуриентлар карантин чоратадбирларига мувофиқ, давоми...

2061 15:09 / 11.08.2021