1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Салафи солиҳларимизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатлари (учинчи мақола)

12:00 / 31.10.2020 1488 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳуга ўлим онлари яқинлашганда, шундай дердилар:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра ҳеч бир киши мен учун маҳбуброқ ва менинг кўзимга у зотдан кўра улуғроқ эмас. У зотни улуғлаганимдан (юзларига) тикилиб қарай олмасдим. Агар мендан у зоти бобаракотни сифатлаб беришимни сўралса, сифатлаб бера олмайман. Чунки мен у зотнинг юзларига тикилиб қарамаганман».

Имом Муслим ривоятлари.

Абу Қатода розияллоҳу анҳу айтадилар:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир сафарда кетаётган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тун киргунича юрдилар. Мен ҳам ёнларида эдим. Бир пайт у зот алайҳиссалом мудраб қолиб, уловлари устида бир тарафга мойил бўлдилар. Яқинларига келиб, у зотни уйғотмасдан, то улов устида тўғирланиб олгунларича тиргак бўлиб бордим. Кейин йўлда давом этарканмиз, кечанинг кўп қисми ўтди. У зот алайҳиссалом уловлари устида бир томонга мойил бўлдилар. У зотни уйғотмасдан то улов устида тўғирланиб олгунларича тиргак бўлиб кетдим. Сўнгра йўлда давом этиб, то саҳар вақти охирлаб қолгунича юрдик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги икки мойилликдан кўра кўпроқ мойил бўлиб, улов устидан йиқилиб тушай дедилар. Дарҳол у зотга яқинлашиб, тиргак бўлиб олдим. Шу пайт у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини кўтариб, «Ким бу?» дедилар. Мен «Абу Қатодаман» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мен билан қачондан бери юрибсан?» дедилар. Мен «Тун киришидан бери бирга юрибман» дедим. Шунда у зот алайҳиссалом «Аллоҳ сени Набийсини муҳофаза қилган нарсанг ила муҳофаза қилсин!» дедилар».

Имом Муслим ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:У киши дедилар: «Бир кўзи ожиз кишининг умму валади (фарзанд туғиб берган чўриси) бор эди. Ўша аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкиб, ҳақорат қиларди. Эри уни бу ишдан қайтарса қайтмас, қўли билан ман этса ҳам тўхтамасди. Бир куни кечаси яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкиб, ҳақорат қила бошлади. Шунда эри ханжарни олиб, ўша чўрисининг қорнига қўйди-да, ханжарни босиб уни ўлдирди. Оёқлари орасида бола бор экан, ўша ердаги қон унга ҳам тегиб бадани ифлос бўлди. Тонг отгач, ушбу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилганда, у зот алайҳиссалом одамларни тўпладилар ва «Худо ҳаққи, фалон ишни қилган киши менга итоат этиб ўрнидан турсин!» дедилар. Ҳалиги кўзи ожиз киши ўрнидан турди, изтиробга тушган бир ҳолда одамларнинг елкасини ошиб ўтиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб ўтирди ва «Эй Аллоҳнинг Расули, ўша аёлнинг соҳиби менман. У сизни сўкиб, ҳақорат қиларди. Қайтарсам, қайтмади, куч билан тўхтатишга уринсам ҳам тўхтамади. Ундан иккита ўғлим бор бўлиб, улар худди иккита дурга ўхшашади. У аёл менга мулойим муносабатда эди. Кеча кечаси сизни яна сўкиб, ҳақорат қилди. Ханжарни олдим ва унинг қорнига тирадим-да, ханжарни босиб, уни ўлдирдим» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳой, гувоҳ бўлинглар, ўша аёлнинг қони арзимасдир (яъни унда қасос йўқдир)» дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ҳоким, Дорақутний, Тобароний ривоят қилишган.

Имом Тобароний «Мўъжамул кабир»да Урва ибн Зубайр раҳимаҳуллоҳдан заиф санад билан ривоят қиладила:«Хубайб ибн Адий ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳуни мушриклар асир қилиб олганларида ёғочга осдилар. У осилган ҳолда турар экан мушриклар қуролни у кишига тираб туриб, «Муҳаммад сенинг ўрнингда бўлиб қолишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар. Шунда у киши «Йўқ, Улуғ Аллоҳга қасамки, оёқларига бир тикон кириши эвазига (бу ердан қутулиб қолишни) хоҳламайман» дедилар. Абу Нуъайм «Ҳиля»да келтирган ривоятда «Аллоҳга қасамки, ўзим аҳлим ва болаларим бағрида бўлиб турганимда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга битта тикон киришини истамайман» дейилган».

Имом Тобарий ва Ибн Касир ўзларининг «Тарих»ларида заиф санад билан ривоят қиладилар:«Бадр ғазоти бўлганда Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Набийси, Сизга бир соябон қуриб, уловларингизни ўша ерга тўплайлик. Сўнгра душманга рўбарў бўлайлик. Агар Аллоҳ бизни азиз қилиб, душманимиз устидан ғолиб қилса, хўп яхши. Агар иш бошқача бўлса, унда туяларга минасиз-да, ортимизда қолганларга етиб оласиз. Тўғри, баъзи қавмларимиз ортда қолди. Уларнинг Сизга бўлган муҳаббати бизникидан кам эмас. Сизга бўлган итоатимиз уларникидан кучли эмас. Аммо улар карвон учун кетилмоқда, деган ўй билан чиқмай қолишди, холос. Агар урушга рўбарў келишингизни билганларида, сиздан орқада қолмасдилар... Сизнинг ёнингизда туриб урушган бўлардилар» дедилар. Бу гапларни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг ҳаққига хайрли дуолар қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун соябон қурилди».

(Давоми бор)

Муҳаммад Вафийқ Зайнулобидин мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қачон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир киши рўзадор бўлсаю, ифтор вақтида ифтор қилмай, ухлаб давоми...

1673 19:30 / 10.05.2019
Шаръий узрлар.Авратга қарашни мубоҳ қилувчи узрлар ўнтадир.1. Биронтасининг зиёнига гувоҳлик қилмоқ ниятида. Масалан, зино қилувчиларни шахсини билиб олиш учун, давоми...

2772 17:10 / 13.05.2019
Ибн Абу Увайс айтади .Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис айтмоқчи бўлсалар, яхшилаб таҳорат олиб, сўнг жойларига ўтирар, соқолларини тарар эдилар. Виқор ва давоми...

1160 07:10 / 17.08.2019
Меҳроб шаҳиди, аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг ҳижрий 1432 йил 29 зулҳижжа, мелодий 2011 йил 25 ноябрда қилган жумъа хутбаcида шундай деган.Агар давоми...

4604 16:03 / 26.06.2019