1447 йил 21 шаъбон | 2026 йил 09 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қорақалпоғистонда «Сафо» масжидининг янги иморати фойдаланишга топширилди

09:45 / 31.10.2020 2312 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани «Амиробод» овул фуқаролари йиғинидаги «Сафо» масжидининг янги иморати фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимига Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш. Бауаддинов, тумандаги масжид имом-хатиблари, фахрий нуронийлар иштирок этдилар. Маросимда туман ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш. Бауаддиновлар сўзга чиқиб, намозхонларни бу қутлуғ даргоҳ, гўзал ибодатхона, эътиқод маскани билан қутладилар. Сўнгги йилларда мамлакатда дин эркинлиги соҳасида, намозхонларнинг эмин-эркин ибодат қилиш, шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Туман аҳолисини масжид очилиши билан табрикладилар.

Масжид қурилишида ўз кўмакларини аямаган инсонларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мазкур масжиднинг янги иморатининг қурилиш жараёни 2018 йил ҳомийлар ва маҳаллий аҳолининг кўмаги билан бошланиб, 2020 йили қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ўз якунига етди.

Масжид қурилиши лойиҳага асосан ўта мустаҳкам таъмал тоши устига пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, мажмуасида 300-350 нафар намозхон учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, мўжазгина кутубхона ташкил этилган. Масжид чорбурчак шаклида бўлиб, унинг қишки намозхонаси тепасида маҳобатли гумбаз қад ростлаган.

Аллоҳ таоло янги масжидни мўмин мусулмонларга муборак қилсин!

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Истанбулнинг Фотиҳ ва Санжактепанинг Меъмор Синон Қуръон курсларини муваффақиятли якунлаган 44 нафар ҳофизи Каломуллоҳга ижозат тожлари кийдирилди. Бу ҳақда Yeni давоми...

2803 14:45 / 22.01.2019
Бугун, 2023 йил 27 декабрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг мажлислар залида имомхатибларга ижоза бериш маросими бўлиб ўтади. 2023 йил 7 августдан давоми...

1484 13:55 / 27.12.2023
Дубай валиаҳд шаҳзодаси ва Дубай Ижроия кенгаши раиси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум муфтийлар, имомлар, муаззинлар, мусулмон воизлари, олимлар ва давоми...

1913 13:45 / 19.04.2023
Шанба куни Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан эълон қилинган хушхабар эндиликда отаоналар фарзандларини муқаддас масжидга олиб киришлари мумкинлигини тасдиқлади. давоми...

3163 13:00 / 16.08.2022