1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Интервью: Юсуф сурасидан таъсирланган шифокор (иккинчи мақола)

11:01 / 18.09.2020 1924 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Кўзга оқ тушганидаги касалликка операция ёки томчилардан бошқа муолажалар топилмайдими?

Жавоб: Илмий қўлланма ва илмий назоратларда умумий уринишлар бор. Улар кўпроқ протеинни алмаштиришга хусусан, оқсил ёки брайт касаллигини аввалги ҳолатига қайтаришга қаратилган. Гоҳида кимёвий йўл билан имкон топишади. Бу ўзгартириш жузъий холос мукаммал суратда эмас. Энди кимёвий йўлни кўз гавҳаридаги протеинда ижро этиш мумкин эмас.

Савол: Мана шундай камчиликлар воситасидагина ечим топиладиган касалликка сиз қандай қилиб Қуръони Карим ҳикоялари бу қийинчиликка ечим топдингиз?

Жавоб: Юқорида ишора қилганимдек кўз жавҳарининг ташқи юзасида парда иборат бўлиб, унда протеин бор. ўша протеин кичик шаклда бўлишига қарамасдан ша нарсани табиатини ўзгартириб, ундаги тартибни ва мутаносибликни пала-партишликка олиб боради. Ва оқибатда хираликка олиб боради. Шунинг учун қўпроқ фикр юритиш ўша протеинни фиологик реакция қилиш оқибатида тартиб бузилишини ўрганиш бўлди. Бунда химявий реакция устида фикр юритилмади. Бу нарса аввалги қўлланма ва илмий назоратларда топилмас эди. Шунинг учун бу нарсага етиб боришни аввалги йўлини топиш қийин бўлар эди. Биз бу нарсада аввалги умидимиз Юсуф сураси бўлди.

Кейин улардан юз ўгириб, деди: «Эй бечора Юсуф-а!» Ғам-алам ютавериб у зотнинг кўзлари оқарди (ожиз бўлиб қолди)» (Юсуф сураси84-оят).

Юсуф алайҳиссалом Роббиларидан бўлган ваҳий сабаби акаларидан, оталари ҳузирига шифо кўйлагини олиб боришни талаб қилдилар.

«Сизлар мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташласангиз, унинг кўзлари очилур. Сўнг барча оила аҳли оилаларингиз билан бирга менинг олдимга келинглар. Карвон (Мисрдан) чиқиши биланоқ оталари (Яъқуб алайҳиссалом ўз уйларида туриб, ҳузуридаги кишиларга): Мен Юсуфнинг бўйини туймоқдаман. Агар мени ақлдан озган демасангизлар (Юсуф тирик, деган бўлар эдим), деди. (Улар) айтдилар: Аллоҳга қасамки, сен (Ҳали ҳам) ўша эски хатоингда турибсан. Энди қачонки хушхабарчи келиб, уни (Яъни Юсуфнинг кўйлагини Яъқубнинг) юзига ташлагач,унинг кўзлари очилди. Сизларга мен Аллоҳнинг (Меҳрибон, раҳмли эканлиги ҳақида) сизлар билмайдиган нарсаларни билурман, демаганмидим», деди у». (Юсуф сураси, 93-94-95-96 оятлар).

Юсуф алайҳиссаломнинг, кўйлакларида қанақа шифо бўлиши мумкин эди. Бу ҳақида фикр юритганда тердан бошқа нарсани топмадик.

Демак, баҳсимиз инсон терининг таркиб элементини ўрганиш устида бўлди. Анъанавий жарроҳлик йўли билан кўздан чиқариб олинган гавҳарни олиб терга ботириб қўйганимизда тадрижий ҳолатда шаффоф бўлгани гувоҳи бўлдик. Сўнгра савол туғилди. Тердаги барча таркиб мана шу ҳолатда реакцияга кирдими ёки бундаги таркибларнинг бири реакцияга кирдими? Қатъий ҳолатда айтамизки, асосий таркибларнинг бирига етишишнинг имкони бўлди. У «булина Жавондийн» таркибидан хосил бўлган. Бу нарсани кимёвий холатда ҳам таёрласа бўлади. Ҳайвонларда замонавий тажриба ўша кўзи хира ёки кўзига оқ тушганини рентген ёки голактуз орқали текширилганида ўша кимёвий таёрланган таркиб уни тузатмасдан балки кўз гавҳарига оқ тушишига сабаб бўлди. Шунингдек, (Slit lamp) воситасидаги ёки нурли токлар воситасидаги ёки кўз гавҳарини қизил нур рефлекси воситасида текширилганда ҳам шундай бўлди. Бундан кейин компютердаги физиологик окулярда, 250 миллион доллар тўлаб ярим соат тажриба ўтказилганида ёруғлик даражалари 2% дан ошмади. Лекин инсон теридаги томчини қуйишганида 15 минутда 2% дан 60% га ёруғлик дарчаси очилди. 20 минутда 90% фоизга зиёдалашди. 30 минутда 95% га зиёдалашди.60 минутда 99% га зиёдалашди.

Савол: Бу томчида қўшимча ёки заҳарли асоратлар кузатилдими?

Жавоб: Мутлақо, бу аҳамият берилган нарса эди. Хусусан, бу тер жисмдан ажраб чиққан модда бўлиб юқорида айтганимиздек бу булинанинг бир қисмидир. Шунинг учун бу заҳарли тажрибани аввал ўн баробарга ошириб ҳайвонларда ўтказиш лозим. Хоҳ у оғиз орқали хоҳ юракнинг протен пардасига укол қилиш орқали бўлсин тажриба ўтказилганида қўшимча ёки заҳарли асоратлар узоқ яқиндан ҳам кузатилмади. Ҳамда жигар ёки буйрак ёки мия ёки қон кўринишига таъсир ўтказмади.

Савол: Бу тажрибаку жониворлардан қуён устида ўтказилган экан. Агар буни инсоннинг физиоллгик кўзи устида ўтказилса нима бўлади?

Жавоб: Бундай тажриба 250 та кўзи оғриган кўнгилилар устида ўтказилганида 90% дан кўпроқ кишиларни кўзидаги оқлик кетиб, кўриши аввалги холатга қайтди. Аммо клиникалардаги текширувларда бу нарсага сазовор бўлмаганларни гапирадиган бўлсак, гавҳар протеинида шаффофлик, яъни яхши ўзгариш бўлган. Лекин бошқа бир касаллик, яъни тўрпарда бўлиб, кўриш қуввати аввалги табиий ҳолатига қайтмаган.

Савол: Ана шу томчи кўздаги катарактадан бошқа касалликларга шифо бўла оладими?

Жавоб: Ҳа, кўздаги мугуз пардага ҳам шифо бўлади. Кўз заифлашганда оқлик юзага келиши ана шу мугузда содир бўлади. У қон қуйилиб қолганда ёки мугуз «Сor pea» протенини табиатида ўзгариш бўлгандаги ҳолатдир. Тажрибаларда собит бўлдики, ана шу томчини икки ҳафта давомида ҳар куни икки мартадан қуйиб борилса, кўриш хусусияти яхшиланиб асл ҳолига қайтади.

Савол: Мугуз пардадаги оқликни авваллари қандай муолажа қилинар эди?

Жавоб: Авваллари ўлган кишини кўз мугузини кўчириб қўйиш билан муолажа қилинар эди. Илова қилиб айтадиган бўлсак, табиий суратига қайтмас эди.

Савол: Сизнинг бу тажрибаларингиз қандай қилиб ихтиролар лицензиясини қўлга киритилганлар сафида қайд этилди.

Жавоб: Баҳс суратини биз Оврупадаги ихтироларга лицензия берувчи марказга сўнгра Амриқодаги марказга жўнатдик. Тажриба ўтказувчи хоналарнинг бирида уни кўриб чиқилди. Кейин ана шу ихтирони имтиҳон қилиш учун бир коммисия тузилди. Ва 1991 йил Оврупадаги ихтиро марказидан лицензия сўнгра 1993 йил Амриқодаги ихтиро марказидан лицензияни қўлга киритдик.

Савол: Сиз ўзингизни қандай ҳис қилдингиз? Чунки сиз бутун инсониятга Қуръон воқеълигидан муолажа тақдим қилдингиз. Ваҳоланки, ичимиздаги баъзи кишилар гумони бу Қуръон дунёвий ишларда ёки илмий баҳсларда алоқаси йўқ деб гумон килишади.

Жавоб: Мен бу ҳақдаги шуурим бошқа мусулмонлар каби илмдаги закотни адо қилдим. Ахир молнинг закотини чиқарилганидек илмнинг ҳам закотини чиқариладику. Ахир бу илм инсонларни яхши кунларига хизмат қилиши керак-ку? Ва яна бундан ташқари бу амалий тажриба сабабли Қуръони Каримни азаматини ва улуғлигини билиб турибман. «Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиён қилур». (Исро сураси, 82-оят) Шунга биноан бу улуғ китобга қайтишни умид қиламан. Агар ҳақиқий маънода қайтганимиздагина аввалги давримизни қўлга киритиб бутун инсониятни ҳидоятга чорлай оламиз.

Савол: Сиз бу тажрибангиз Қуръон ва суннатдаги насслар орқали тадбиқий баҳсларингизни зиёда бўлишига туртки бўладими?

Жавоб: Таъкидлаб айтаманки, Қуръони Каримдаги ажойиботлар сири тугамайди. Мени эътиқодимча Қуръон қироатида берилиб бардавом бўлиш ҳамда Қуръон ва суннатда онгни ишлатиш билан ҳар турли илмларда кенг қамровли билимларни очиб, барча макондаги инсонларга хизмат қилиш.

Охирги саволим: Бу дорини бозорларга чиқарилганида бу Қуръоний дори деб ишора қилиб қўйиладими?

Жавоб: Ҳа, биз бу дорини ишлаб чиқарувчи ширкатга бу Қуръоний дори деб ёзиб қўйишни шарт қилганмиз. Токи бутун олам ана шу Қуръонни ростлигини, дунё ва охиратда одамларни бахтли қилишда фаол эканини билдиришдир. Суҳбатимиз охирида янги бир баҳсни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда васф қилганларидек кўз тиббиётидаги бошқа бир дори тақдим этмоқчиман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўзиқорин ҳам бир овқат тури бўлиб унинг суви кўз учун шифодир».

Келгуси сонда учрашганда янги натижалар билан чиқишни умид қилиб қоламан.

Иншааллоҳ, Аллоҳни изни билан мана шу баҳс ҳам келажакда кенг қамровли илмларни очиб беради.

Биринчи мақола

(Тамом)

Ал-эъжоз мажалласи 1995 йил июль 1-сонидан

Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жинлар ҳайъати келганда .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

4578 16:35 / 03.09.2019
Абу Ҳотим Розий ўзининг илм йўлидаги ҳаракати ҳақида шундай ҳикоя қилади .Басра шаҳрида саккиз ой қолдим. Ўзи у ерда бир йил қолмоқчи эдим, лекин ейишга егулигим давоми...

1796 08:00 / 06.08.2020
Лақийт ибн Собира розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен .Эй Аллоҳнинг Расули, менга таҳоратдан хабар беринг,, дедим. .Таҳоратни яхшилаб қил. Панжаларинг орасини давоми...

2121 20:10 / 25.05.2019
Бир солиҳ зот унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди .Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, давоми...

2732 07:30 / 27.03.2019