1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Зуҳду тақво

08:00 / 08.09.2020 2939 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомдаги Ҳимс шаҳрига борганларида у ердагилар Саъид ибн Омирдан шикоят қилиб, тўрт нарсада айблашди: «Қуёш кўтарилмагунча масжидга чиқмайди; кечаси ҳеч кимнинг саволига жавоб бермайди; ойда бир марта одамлардан узилиб, ажралиб олади; баъзида ҳушидан кетиб қолади».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Саъид ибн Омирдан бунинг сабабини сўрадилар. У деди: «Ҳар куни эрталаб ўзим хамир қориб, нон ёпаман, кейин уйдан чиқаман. Кундузни одамлар учун, тунни Аллоҳ (ибодати) учун ажратганман. Ойда бир марта кийимини юваман, бошқа кийим йўқлиги учун қуригунча кутиб тураман. Беҳуш бўлиб қолишимнинг сабаби эса бундай: мусулмон бўлишимдан аввал Маккада Ҳабиб Ансорийнинг ўлимини кўрганман. Қурайшликлар унинг этини кесиб олиб, шохга осиб қўйишди, «Ўрнингда Муҳаммад бўлишини истармидинг?» деб сўрашди. У: «Аллоҳга қасамки, ўзим, аҳлим ва болаларим саломат бўлса‑ю, лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳатто тикан киришини ҳам истамайман», деди-да, «Эй Муҳаммад!» деб бақириб юборди. Баъзан хаёлимга ўша пайтда, мушрик ҳолимда Хабибга ёрдам бера олмаганимни Аллоҳ азза ва жалла ҳеч қачон кечирмайди деган фикр келиб қолади. Ана шу пайтда ҳушимдан кетиб қоламан, мўминларнинг амири».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Маслама ибн Абдуллоҳ бир қалъани қамал қилди. Девордан туйнук қазиб кирмоқчи бўлишган эди, ҳеч ким кира олмади. Шунда қалъага ниқоб таққан бир киши кирди. У сабабли давоми...

1700 08:00 / 27.10.2020
Барча қушларда бош суяк тумшуққа бирлашиб кетган. Аммо қизилиштонда тумшуқ билан бош суяк бирбиридан алоҳида тарзда жойлашгандир. Шунингдек, у тебранишларни давоми...

3302 09:00 / 13.03.2023
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ким бир кунда беш амални қилишга эришса, жаннат аҳлидан бўлади. давоми...

2926 11:05 / 09.11.2018
.Хоҳлайман, деб айтадиган нарсаларимизни аслида ҳақиқий хоҳишистак ила хоҳламаймиз, ҳолатимизга розимиз. Ўзимизни эшитиб кўрсак, хоҳиш бор эмиш, ҳиммат йўқ эмиш. давоми...

3052 11:05 / 11.09.2019