1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Билганингизга амал қилдингизми?

08:33 / 09.08.2020 1394 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шофеъий мазҳаби фақиҳларидан бўлган Абул Аббос ибн Сурайж ўлими олдидан бемор бўлиб ётганида туш кўрди. Тушида Қиёмат қоим бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: «Уламолар қани?» деб сўрабди. Уларни келтиришибди. Улар орасида Ибн Сурайж ҳам бор экан. Аллоҳ таоло уларга: «Билганларингдан нимага амал қилдингиз?» деб сўрабди. Улар: «Роббимиз, биз камчиликка йўл қўйдик, гуноҳкор бўлдик», дейишибди. Аллоҳ таоло бу жавобдан рози бўлмаган маънода бошқа жавобни кутиб, саволни яна қайта сўрабди. Шунда Ибн Сурайж: «Менинг амал дафтаримда ширк йўқ. Ахир Сен ширкдан бошқа гуноҳларни кечиришга ваъда бергансан», деб жавоб берди. Шунда Аллоҳ таоло: «Боринглар, сизларни мағфират қилдим», дебди.

Ибн Сурайж раҳимаҳуллоҳ ушбу воқеадан уч кун ўтиб вафот этди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рабиъ ибн Сулаймон айтади .Аллоҳга қасамки, Шофеъийнинг менга қарашидан ҳайбатланиб, у зотнинг ҳузурида ҳатто сув ичишга ҳам журъат қилмаганман,.Имом Аҳмад ибн давоми...

1353 08:00 / 30.09.2020
Беҳуда нарсаларга ғазабланиш, кўп ва беҳуда гапириш каби салбий хислатлардан қутулиш йўлини ўргатсангиз.Жавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Ғазаб қўзиган пайтда давоми...

3606 21:10 / 24.12.2018
Молик ибн Динордан ривоят қилинади .Бир қўшним бор эди. Фаҳш ишлар билан шуғулланарди. Қўшнилар менинг олдимга келиб, унинг устидан шикоят қилишди. Биз унинг давоми...

3771 08:00 / 26.11.2020
Абу Ҳабиб айтади .Бир киши Ҳасаннинг олдига келиб, .Эй Абу Саъид, кам овқат есам, очиқяпман. Кўпроқ есам, бўкиб қоляпман,, деди. Ҳасан унга .Бу диёр сенга тўғри давоми...

2192 08:02 / 16.05.2020