1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Мотуридийнинг буюк мероси жаҳонга танитилади

10:31 / 16.03.2025 972 pdf Ўқиш режими + -

Имом Мотуридий ўзининг илмий мероси билан ислом илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккирлардан биридир. У асос солган мотуридийлик таълимоти ақидавий ечимлари, бағрикенглик ва мўътадиллик қарашлари билан мусулмон дунёсининг маънавий асосларидан бирига айланган. Шу маънода улуғ айём кунларида эълон қилинган Президентимизнинг "Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори Имом Мотуридийнинг улкан меросини жаҳонга танитишда катта аҳамият касб этади. 
Таъкидлаш жоизки, буюк бобакалонимизнинг 1155 йиллик таваллуд санасини кенг нишонлаш нафақат илмий-маърифий аҳамиятга, балки Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.
Президент қарорида Имом Мотуридийнинг илм-фанга қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш ва уни тарғиб этиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар белгилаб берилган. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мазкур меросни ўрганиш ва уни жамоатчиликка етказиш борасида бир қатор муҳим вазифалар юклатилган. Жумладан, имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мотуридийлик таълимоти билимдони” танловини ўтказиш орқали ёш авлодга алломанинг таълимотлари ва илмий меросини етказиш назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимиз бўйлаб Имом Мотуридийнинг таълимотига бағишланган давра суҳбатлари ва маърифий тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этади. Бу ташаббус нафақат юртдошларимизнинг диний-маърифий билимларини бойитишга, балки мотуридийлик таълимотининг жаҳон илмий доираларида кенг тарқалишига ҳисса қўшади.

Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
раисининг биринчи ўринбосари

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент давлат шарқшунослик университети олими, профессор Шорустам Шомусаров Бутунжаҳон араб тили иттифоқи Марказий кенгаши аъзолигига Марказий Осиё давоми...

2261 17:00 / 12.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси делегацияси .ҳалолтуризм, ривожланишининг маркази давоми...

1833 16:40 / 01.07.2019
Бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давоми...

1882 15:51 / 17.04.2021
Бирбирига қучоқ очиб турган икки ўғлонга қараб, чуқур ўйга толдим...Кўз ўнгимда гўзал хотиралар жонланди. Кўнгил ажиб ҳисларга чулғанди.Икки буюк инсоннинг давоми...

21287 09:50 / 20.10.2017