1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

22:46 / 21.07.2025 1150 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими ҳамда «АlQuran.uz»  порталининг раҳбари, устоз шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдумга сингилларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. 

Аллоҳ таоло марҳума синглимизнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, раҳматига чулғасин, мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ушбу оғир дамларда марҳуманинг барча аҳли байтларига, яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Марҳума синглимиз Азҳар дорилфунунининг талабаси эдилар, Осим қироатининг Ҳафс ва Шуъба ривоятлари ҳамда «Муқаддиматул-Жазарийя», «Туҳфатул-атфол» ва «Арбаъийни набавийя» каби кўплаб асарлар бўйича ижоза соҳибаси эдилар. Йигирма йилдан бери Қуръони Карим таълими йўлида самарали меҳнат қилиб, кўплаб шогирдлар етиштирган эдилар. Шунингдек, «alquranuz» мобил иловасидаги «Аl-Fаtihа online» дастурининг устозаларидан бўлиб, кўплаб аёлларнинг қироатини тўғрилашга катта ҳисса қўшиб келаётган эдилар.

Аллоҳ таоло бу қория синглимизнинг бу хизматларини ҳусни қабул айлаб, охиратда Қуръони Карим шафоати билан мукофотласин! Жаннатдаги даражаларини Қуръон билан юксалтирсин! Беморликда чеккан барча машаққатлари каффорат бўлиб, жаннатдаги мартабаларининг баланд бўлишига сабабчи бўлсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза маросими эртага, сешанба 22 июль куни соат 17:45да, шайх Алижон қорининг Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Бойларовул қишлоғидаги хонадонларида бўлиб ўтади.

Манзил 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн яқинда Крайстчерч шаҳридаги икки масжида содир этилган террор ҳужум бўйича махсус хизмат ва полиция қотилликнинг олдини давоми...

2476 10:30 / 26.03.2019
КуалаЛумпур шаҳрида жойлашган Малайзия халқаро ислом университети ҳузуридаги Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институтида Имом Мотуридий, Имом Бухорий, давоми...

1016 10:43 / 04.02.2025
Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни Бухоро вилоятига келди. Ташриф хайрли амалдан ndash Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат давоми...

1087 15:45 / 31.05.2024
Бугун 30 декабрь куни соат 2000 дан бошлаб, жонли эфирда Uzreport телеканали ва ижтимоий тармоқларимизда жоме масжидларимизда адо этилган 12 мингдан зиёд Қуръони карим давоми...

3010 19:30 / 30.12.2020