1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Хижолатдан қутулишнинг ажойиб йўли

14:33 / 19.07.2020 3266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا أَحْدَثَ أَحَدُكُمْ فِي صَلَاتِهِ فَلْيَأْخُذْ بِأَنْفِهِ ثُمَّ لِيَنْصَرِفْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз намозида таҳоратини кетказиб қўйса, бурнини ушласин-да, сўнгра (қайрилиб) чиқиб кетсин», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

Шарҳ: Намоз ўқиб турганда ел чиқиб, таҳорати кетиб қолса, намозни давом эттириб бўлмаслигини шу ҳадисдан билиб оламиз. Чунки ундай одамда таҳорат қолмайди. Қасддан таҳоратсиз намоз ўқиш эса куфрдир.

Албатта, инсондан ел чиқиши уят, уни обрўсизлантирадиган иш. Намоздан шундай чиқиб кетиш одамларда шубҳа туғдириши ёки обрўсининг тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ноқулай ҳолатга тушган одамга хижолатдан қутулишнинг ажойиб йўлини ўргатмоқдалар:

«Бурнини ушласин-да, сўнгра (қайрилиб) чиқиб кетсин».

Шунда одамлар унинг бурни қонаб кетибди, деб ўйлашади. У эса уятдан қутулади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳобалар пайғамбаримизни қандай севишардиОламларга раҳмат қилиб юборилган, анбиёю мурсалинлар хотами, башариятнинг энг улуғ вакили саййидимиз Муҳаммад давоми...

5938 20:12 / 28.04.2017
Термизий келтирган ривоятда.Тезак ва суяк билан истинжо қилманглар. У жин биродарларингизнинг зоди таомидир,, деганлар.Шарҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

3514 17:07 / 08.09.2019
508. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У қуйидагиларни айтди .Аллоҳнинг ҳузурига бандаларидан Аллоҳ мол берган бир банда келтирилди. Шунда унга .Дунёда давоми...

2327 19:00 / 04.10.2024
Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдиларда, бошларининг олд қисмига, саллаларига ва икки маҳсиларига масҳ давоми...

3232 12:05 / 10.11.2019