1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Мусулмонлар тарихида содир бўлган тоъун ва ваболарга оид ҳодисалар хронографияси (биринчи мақола)

17:07 / 15.07.2020 2836 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу тасвирнома тарих ва таржима китобларида Ислом уламолари ва тарихчилари баён қилган «Амвос» ўлатидан то 9- асргача рўй берган ва вабо ва ўлатлар ҳақидаги аҳамиятли хабарлардир. Улар билан бирин- кетин таниша бошлаймиз. Рисола муаллифи Ибн Саййид Сомалий Шофеийдир. Рисола 18 март, 2020 йилда тайёрланган. 


1. «Амвос» ўлати. 18-ҳижрий сана 

Ибн Касир шундай дейдилар: Амвос (ҳозирги Фаластин ҳудуларидаги шаҳар номидан) ўлати ва амвос мавзуси ҳижрий 18-йилда ва Умар розияллоҳу анҳунинг халифаликларини бешинчи йилида Шомда пайдо бўлди. Умар розияллоҳу анҳу Румга қарши урушга чиқиб, Сароггача етиб бордилар. У кишига ўлатнинг ўчоғи Шомдадир деб, айтилди. Умар розияллоҳу анҳу орқаларига қайтдилар. Абу Убайда у кишига: «Аллоҳнинг тақдиридан қочдингизми?» деганларида, у киши: «Ҳа, Аллоҳнинг тақдиридан Аллоҳнинг тақдирига қочяпман» деган машҳур жавобни айтганлар.

Бу ўлатда 20 мингга яқин мусулмон ўлди. Улардан машҳур саҳобий Абу Убайда ибн Жарроҳ, Муоз ибн Жабал, Шураҳбил ибн Ҳасана, Язид ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳулар ҳам шу вабодан вафот топганлар. Басра аҳлида ҳам шу йили ўлат бўлди ва кўпчилик вафот топди. Аллоҳ уларни раҳматига олсин ва рози бўлсин.

Ҳорис ибн Ҳишом аҳлларидан 70 киши билан Шомга боришди, уларнинг 4 тасигина тирик қайтди.

2. 53 - ҳижрий сана

Воқидий дейди: Бу йили Мисрда ўлат бўлди. Унда унинг аҳлидан кўпчилик ҳалок бўлди

3. 79 - ҳижрий сана

Ибн Асир дейди: Бу йили Басрада «Жариф» номли ўлат бўлди. Унда Убайдуллоҳ ибн Маъмур билан бирга кўп одамлар ҳалок бўлди. Убайдуллоҳнинг онаси ҳам ўлди ва у кишини кўтарадиган бирор киши топилмади. Тобутни кўтариш учун одам ёлладилар, чунки у киши амир эдилар.

Ибн Касир дейди: Шу йили Шомда катта ўлат бўлди, ҳатто унинг шиддатидан у ер аҳолисини барчаларини ўлишларига яқин қолди. Аҳолининг кучсизлиги ва камлиги сабаб бирор киши тажовуз қилмади. Антокияга Румликлар келди. Аскарларининг заифлигини билгани учун уларни ишғол қилди.

4. 86 - ҳижрий сана.

Шомда, Басрада ва уларнинг оралиғида ўлат бўлди. Уни “қизлар ўлати” деб ҳам атадилар. Чунки бу ўлат аввал аёлларда бошланди .

5. 107 - ҳижрий йил

Ибн Касир дейди: Шу йили кучли ўлат бўлди.

6. 115 - ҳижрий йил.

Ибн Касир дейди: шу йили Шомда ўлат бўлди.

7. 116 - ҳижрий йил

Ибн Касир дейди: Шу йили Шомда ва Ироқда кучли ўлат бўлди ва ундан хам кучлиси Восит шаҳрида (Ироқнинг Эрон билан чегараси яқинидаги ҳудуд маркази) бўлди.

8. 158 - ҳижрий йил 

Вакидий дейди: Бу йили одамларга кучли вабо келди, унда кўпчилик ўлиб, қирилиб кетди. Уларнинг орасида олимлардан Афлаҳа бин Хамид, Ҳаёт бин Шариҳ, Муовия бин Солиҳ, Зафар Ҳазл бин Қайс бин Салимлар бор эдилар. Кейин унинг насаби Маъд бин Аднонга уланади. Уни Тамимий, Амбарий, Куфий, Факиҳ, Ханафий ҳам дейишади. Имом Абу Ханифанинг биродарларидан энг кексаларидан ва қиёс борасида кўп мурожаат қилинадиганлардан эди. У зот обид киши бўлиб, ҳадис илмини биринчилардан бўлиб эгаллаган олимлардан эдилар. Кейин у киши фиқҳни ва қиёс илмини эгалладилар. 117-йилда туғилганлар ва 158- йил 42 ёшларида вафот килдилар. Аллох уларни раҳматига олсин.

9. 167 - ҳижрий йили 

Шу йили Бағдод ва Басрада шиддатли вабо ва кучли йўтал касали тарқалди. Дунё зулматга чўмди . Тонглар ҳам худди тундек қаро бўлди. Бу воқеа шу йилнинг Зулҳижжа ойидаги бўлиб ўтди.

10. 213 - ҳижрий йил 

Ибн Касир деди: Сарагосда мусулмонлар камайди ва у ерга Қунстантиниядан кемаларда катта флот келган эди. 213-йилда кучли вабо эгаллаб олди. Улардан кўпчилиги ўлди. Уларнинг лашкарбошиси Асад бин Фурот ҳам ўлди. Мусулмонларга бошчилик килиш Муҳаммад бин Абил Жаварийга тушди. Мусулмонлар вабонинг шиддатини кўриб, у ердан кетиш учун румликларнинг кемаларига бордилар. Румликлар Мурса эшиги олдида уларни тўхтатдилар ва кемаларга чиқишларига рухсат бермадилар. Мусулмонлар буни кўриб кемаларини ёқиб юбордилар. Қайтиб Мино шаҳрига бордилар ва уч кун давомида қалъани қамалга олдилар. Улардан бир қисми Журжанат калъасига юриш қилдилар. У ерни эгаллаб подшоҳини қатл қилдилар ва у ерда яшай бошладилар. Эришган бу ғалаба ва зафардан хурсанд бўлиб кетдилар. Кейин Косриянат шаҳрига бордилар, улар билан Файмий ҳам бор эди. Шаҳар халқи уларга пешвоз чиқиб кутиб олдилар, шаҳарга киритдилар. Уларга подшоҳлик килишига ҳам рози бўлдилар. Ваҳоланки бу бир ҳийла эди. Кейинчалик уни алдадилар ва ўлдирдилар.

11. 258 ҳижрийда 

Ибн Жавзий дейди: Ахвос ва Ироқда вабо бошланди ва Файт ҳудудигача тарқалди. Бағдодда кунига 500-600 киши ўларди. Басрада фитна бошланди. У ерда 20 мингдан кўпроқ одам ўлди .

Ибн Касир «Ал-бидая ван - ниҳая» асарида шундай дейди: Абу Ахмад яшаш жойининг об-ҳавоси ёмонлиги туфайли шаъбон ойининг бошида Воситга кўчиб ўтди. У ерга борганида қаттиқ зилзила содир бўлди ва ҳамма жойни йиқилиб, текис бўлди, кўп уйлар ўпирилиб, босиб тушди. Шу сабаб 20 мингга якин одамлар ўлиб кетди. Ўша пайтда вабо ва куп ўлим келди. Бағдодда, Самирда, Воситда ва бошка шаҳарларда одамлар орасида касаллик тарқалди. Унга «Кифо» деб ном бердилар.

(Давоми бор)

Таржима ва матн таҳрири: arabicuz 

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум. Онаман. Она боласини ҳимоя қилади, асрайди, у учун жонини беришга тайёр бўлади. Лекин бу синов олдида яна ожиз эканлигимни ҳис қилдим. Фарзандман. давоми...

2641 15:30 / 27.07.2020
.Коронавирус ҳақиқий бир хатардир. Ундан сақланиш учун ўз уйимизда қолишимиз зарурлиги таъкидланмоқда. Мусулмон бўлиш жиҳатидан бизга нималар қилиш лозим Бу давоми...

3144 10:45 / 28.03.2020
1. Савол Бу касалликка чалинганлар унча кўп эмас. Вафот этаётганлар ҳам касалликка чалинганларга нисбатан солиштирилса, озчиликни ташкил қилмоқда. Жавоб quotЭнди давоми...

4865 18:41 / 24.03.2020
Роббимиз инсониятни тарбиякунандасидир. Эслатма олувчи ҳар қандай мусибатдан эслатма олаверади. Лекин неъматлар ичида чўмилиб яшаётган одам, ҳаммавақт ҳам у давоми...

2331 17:44 / 23.07.2020