1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Музораба ҳақида

11:00 / 04.07.2020 3469 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Акам бир дўстлари билан шерикликка тижорат қилмоқчилар. Пулни тўлиқ акам берадилар, қассоб дўстлари у пулга бозордан қўй олиб келиб, сўйиб, гўштини сотади. Гўштидан тушган фойдани тўлиқ у (дўстлари) олади. Акамга эса тери (ичида калла, ичак ва ҳоказо – гўштдан ортган нарсалар)нинг ярим пулини беради. Лекин баъзан гўштдан фойда эмас, зарар бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Лекин шунақа вазиятларда ҳам, барибир акам терининг ярим пулини оладилар. Бунга дўстларининг ўзи рози. Зотан, бундай таклиф ундан келяпти. Масалан, 100 минг сўмга қўй олинди. Сўйиб сотилгандан кейин гўштидан 110 минг сўм тушди. Терининг нархи 5-6 минг сўм. Акамга 3 минг беради. Лекин акам бозорга бормайди, гўшт сотишда иштирок этмайди, фақат пулни бериб қўйган, холос. Баъзан гўшт 90 минг сўмга сотилди, дейлик. 10 минг зарар қассобга, лекин акамга терининг ярим нархини беради. Савол: Бундай тижоратда фоиз борми ёки ҳалолми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Акангиз ўз оғайниси билан тузган иш бирлигига шариат истилоҳида «музораба» деб ном берилган. Музораба ҳақида қисқача умумий маълумотлар қуйидагилар:

Музораба «ер юзида юриш» маъносини англатади. Чунки бу ишни юритувчи ер юзида талаби касб қилиб юради.

Музорабада раъсулмол бир томондан, хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молини унга беради. Тушган фойда келишувга асосан бўлиб олинади. Зарар мол эгасига бўлади. Ишчи эса қилган меҳнатидан зарар кўради, холос.

Музораба Қуръон, Суннат, Ижмоъ ва Қиёс ила собит бўлгандир.

Аллоҳ таоло Муззаммил сурасида:

«Бошқалар ер юзида юриб Аллоҳнинг фазлини ахтаришини (билади)» (20-оят), деб марҳамат қилган.

Аллоҳ таоло Жума сурасида:

«Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз», деган ­(10-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Саййидимиз Аббос ибн Абдулмуттолиб молни музораба учун берса, уни денгизда олиб юрмаслик, у билан водийга тушмаслик ва у ила ҳайвон сотиб олмасликни шарт қилар ва буларни қилса, тўлаб беришини айтар эди. Унинг шартлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етганида, ижозат бердилар».

Табароний ривоят қилган.

Солиҳ ибн Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарсада барака бордир: баҳосини кейин бериш шарти ила сотишда, муқоразада (савдо молларини алмаштиришда) ва сотиш учун эмас, рўзғор учун буғдой билан арпани аралаштиришда», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

Ижмоъдан далил келтирадиган бўлсак, саҳобалардан кўплари етимнинг молини музорабага берганлари ва бирор киши буни инкор қилмагани маълум ва машҳур.

Қиёсга келсак, музораба мусоқотга қиёс қилинган. Одамларнинг ҳожати доимо бу каби нарсаларга тушиб туради. Улардан баъзиларининг моли бўлади, аммо уни ишлатишга имкони бўлмайди. Бошқасининг имкони ва билими бор, лекин моли бўлмайди. Музораба орқали иккисининг ҳам ҳожати чиқади.

Музорабани «Мухтасари Виқоя»нинг соҳиби қуйидагича таърифлайди.

У бир кишидан мол ва бошқасидан иш ўлароқ фойдага шериклик шартномасидир.

У аввал вадийъа қўйиш ва иш пайтида эса вакил қилишдир.

Яъни музорабанинг аввалида моли бор шахс шеригига уни топшириб қўяди. Шерик молни ишлатишга киришганда худди вакилдек ҳолга ўтади.

У фойда кўрилса, ширкатдир. Агар хилоф қилинса, ғасбдир.

Яъни музораба омонат билан йўлга қўйилиб икки тараф фойда кўрса, ширкат бўлади. Агар шерик хилоф қилиб, фойдани бермай еб кетса, ғасб – бировнинг молини тортиб олишдир.

Агар барча фойда мол эгасига шарт қилинса, у – бизоъадир.

Бизоъа – ишчининг текинга ишлаб беришидир.

Агар фойданинг ҳаммаси ишчига, деб шарт қилинса, қарз бўлиб қолади.

Агар фосид бўлса, фосид ижарага ўхшаб қолади. Унга фойда бўлмайди. Иш фойда берадими, йўқми, барибир, унга ишининг ажри берилади.

Фосид ижарада иш ҳақи берилгани каби.

Муҳаммадга хилоф ўлароқ, унинг иш ҳақи фойдадан шарт қилинган миқдордан ошмайди.

Яъни музораба шартномасида иш бажарувчига маълум миқдордаги улуш келишилган эди. Аммо музораба фосид бўлгани учун унга улуш эмас, иш ҳақи бериладиган бўлди. Ўша иш ҳақи белгиланган улуш миқдоридан зиёда бўлмаслиги лозим. Бу гап имом Муҳаммаднинг гапига хилофдир. У киши: «Иш бажарувчи ажри мислни олади», деганлар.

Фосид музорабада худди саҳиҳдаги каби зомин бўлмайди.

Яъни музорабадаги иш бажарувчи тараф, мабодо касодга учраб, зарар топадиган бўлса, тўлаб бермайди ёки зарарни тўлашга шерик бўлмайди. Бу гап Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг айтганлари. Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад: «У ҳам зарарга шерик бўлади», деганлар. Ҳиндовий: «Барчалари фосид музорабада зарарни тўламайди», деганларини келтирган. Демак, музораба шартномасини тузаётганда имом Абу Ҳанифанинг гапига амал қилинадими ёки бошқаларникига, шуни аниқлаб олиш керак.

Кўриниб турибдики, саволда келган маълумотларнинг барчаси ҳам қоидага тўғри келмайди. Шартномачилар ўша хатоларни тўғрилашлари керак. Аммо бу тижоратда фоиз борми, деган саволга «фоиз йўқ», деган жавоб бўлади. Бу ерда фойдани бўлиб олиш бор.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўфада Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг бир этикдўз қўшниси бор эди. У кун бўйи ишлаб, қоронғи тушгач, уйига қайтиб келар эди. Гоҳида гўшт олиб келиб, пишириб ер, гоҳида давоми...

3725 09:01 / 04.08.2019
Ҳакимул уммат, Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиҲазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдиОдамлар иттифоқ, давоми...

1592 16:15 / 14.06.2019
Муовия ибн Қурра айтади .Ҳасаннинг ҳузурида эдик. Қайси амал энг афзал экани ҳақида гаплашдик. Ҳамма тунда қоим бўлиш деб иттифоқ қилди. Мен эса .Ҳаромларни тарк давоми...

2183 08:00 / 05.02.2021
ибратли хикояГолландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, .Жаннатга йўл, номли ва шу каби кичик рисолаларни давоми...

6931 13:00 / 06.12.2019