1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қиммат бўлса яхши бўларди

08:08 / 02.07.2020 3280 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абдулазизнинг вазири Ражо ибн Ҳайва айтади: «Умар ибн Абдулазиз Мадинага волий бўлган вақтида мени ўзига кўйлак сотиб олиш учун юборди. Мен у кишига беш юз дирҳамлик кўйлак сотиб олдим. Умар уни кўриб, «Баҳоси арзонроқ бўлса яхши бўларди», деди. Мен бу гапни эслаб қолдим. Кейинроқ, халифа бўлганларида яна мени ўзига кўйлак сотиб олишга юборди. Бу сафар мен беш дирҳамлик кўйлак сотиб олдим. Лекин Умар уни кўриб, «Нархи қиммат бўлса яхши бўларди», деди. Мен бу сўзларни эшитиб, йиғлаб юбордим. Умар ҳайрон бўлиб, «Эй Ражо, нимага йиғлаяпсан?» деди. «Бир неча йил қиммат кўйлак сотиб олганимда нима деганингиз эсимга тушди», дедим. Умар ибн Абдулазиз шундай деди: «Эй Ражо, менинг нафсим қаттиқ хоҳловчидир. Мен фақат у хоҳлаган нарсага интилдим. Нафсим амакимнинг қизи Фотима бинти Абдулмалик билан турмуш қуришни хоҳлади, у билан турмуш қурдим. Нафсим ҳокимиятга интилди, мен волий бўлдим. Нафсим халифаликка интилди, бунга ҳам эришдим. Энди эса, эй Ражо, нафсим жаннатни хоҳлаяпти. Иншааллоҳ, умид қиламанки, жаннат аҳлидан бўламан», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қизим, жаннат сенга жуда ҳам яқинлигини унутма У ёнгинангда турган ушбу буюк хилқатнинг қадамлари остидадирИкки юз етмиш кун унинг вужудида яшаганингни, унинг давоми...

3401 18:30 / 24.02.2020
Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказар эди. Одамлар Ҳасан Басрийга .Эй давоми...

1711 07:10 / 11.07.2019
Абу Ҳабиб айтади .Бир киши Ҳасаннинг олдига келиб, .Эй Абу Саъид, кам овқат есам, очиқяпман. Кўпроқ есам, бўкиб қоляпман,, деди. Ҳасан унга .Бу диёр сенга тўғри давоми...

2195 08:02 / 16.05.2020
Ҳофиз улкабир Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий адДоримий 182 ҳижрий санада Самарқанд шаҳрида дунёга давоми...

4109 21:58 / 27.04.2017