1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳудҳуд қушининг ажойиботлари

11:00 / 02.07.2020 9226 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳудҳуд – бизнинг тилда попишак дейилади. У Қуръони Каримда зикр қилинган қушлардандир. Унинг Сулаймон алайҳиссалом билан бўлиб ўтган қиссаси машҳурдир. Қиссадан унинг заковати, омонатдорлиги, маълумотни етказишдаги фаросати, тавҳидга ҳарислиги маълум бўлади.

Ўша қиссада Ҳудҳуд Сабаъ мамлакати, ўша мамлакатга бир аёл маликалик қилиши, малика ўз қавми билан Қуёшга сиғинаётгани ҳақида хабар келтиради. Сулаймон алайҳиссалом Ҳудҳуд орқали ўша маликага бир мактуб юборадилар. Мактубда «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг» деб ёзилган эди.

Мактубни ўқиган малика ўз аёнлари билан маслаҳатлашади. Аёнлар унга истаган ишини қилишини, нима деб буйруқ берса, улар шунга рози бўлишларини айтадилар. Малика Сулаймон алайҳиссаломга ҳадя юбориб, натижаси нима бўлишини кутади. Элчи Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳузурларига келганида, у зот: «Сизлар менга мол-дунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизга берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз. (Эй элчи!) Сен уларга қайтиб бор. Бас, албатта, Биз улар бас кела олмайдиган қўшин ила борурмиз ва у ердан уларни хору зор ҳолларида чиқарурмиз» дейдилар.

Кейин малика Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига қўшини билан келишга қарор қилади. Малика келгунича унинг Сабаъдаги тахти ўзидан олдин олиб келиб қўйилади. У келиб тахтини кўради-да «Худди ўшанинг ўзи» дейди. Кейин унга саройга кириши айтилганда, у биллурдан силлиқ қилиб ясалган саройга киради ва «Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби – Аллоҳга мусулмон бўлдим!» деб айтади.

Шу тариқа Ҳудҳуд бир мамлакат аҳолисининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлади.

Ҳудҳуднинг ўзига хос жиҳатлари бор.

Аввало у юқорида айтганимиздек, Қуръони Каримда исми зикр қилинган қушлардан.

У вафодор қуш саналиб, бир марта уйланади. Урғочи ҳудҳудга уйланиш таклифини билдирмоқчи бўлса, бошидаги тожини ёйган ҳолда тумшуғида барг ё ҳашарот ёки қурт олиб келади. Кейин уни урғочига маҳр сифатида узатади. Агар урғочи ўша ҳадяни еса, таклифни қабул қилган бўлади. Кейин эркак ҳудҳуд урғочини ўзи қурган инга таклиф этади. Ин одатда дарахт ковагида қурилган бўлади. Агар урғочи инга киришга рози бўлса, жуфтлашиш содир бўлади. Шундан сўнг урғочи ҳудҳуд бештадан еттитагача тухум қўяди. Полапонлар тухумдан чиққач, ота-она навбатлашиб болаларини овқатлантиришади.

Ҳудҳуд вафодор қушки, бирор жойда овқат ёки сув топса, урғочисини чақиради. Овқатни бир ўзи емай, жуфти билан ейди. Агар жуфтини топа олмаса, сайраганча уни қидириб юради. Агар жуфти вафот этса, ҳар гал уни эслаганда, сайраб, хотирлайди. Жуфти билан бирга учган маконларига боради. Бошқа урғочи билан жуфтлашмай, умрининг охиригача сайраб юради.

Ҳудҳуд танасининг олтидан бирини тумшуғи ташкил этиб, тумшуқ ердаги қурт ва ҳашаротларни тутишга мослашган.

Ҳудҳудда бошқа қушларда учрамайдиган бир хусусият бор: ер остидаги сув бор жойларни сезиш. Ҳудҳуднинг замонавий номларидан бири – «сув муҳандиси»дир.

Ҳудҳуд минглаб километр масофаларга қийналмай, чанқамай, оч қолмай уча олади. Бу қуш ўртача 10 йил яшайди. Бошқа кўп қушлар каби у ҳам муҳожир қушлардан саналади. Илиқ ҳаволи минтақаларни ёқтиради. Шу боис қишда шимолдан жанубга учиб кетади. Ҳудҳуд тез учадиган қушлардандир. Баъзан бургут каби йиртқичларнинг ўлжасига айланади.

У денгиз сатҳидан 1500 метр баланд бўлган жойларда, боғлар, шаҳару қишлоқларга яқин ерларда яшайди. Овқатлари асосан личинкалар, қуртлар ва ҳашаротлар бўлади. Шу боис уни “деҳқонлар ёрдамчиси” ҳам дейилади.

Ҳудҳуд тозаликсевар қуш бўлиб, у кўпроқ покиза, турли заҳарли кимёвий газлар ва моддалардан холи бўлган ҳудудларда яшашни ёқтиради. У хавфни сезса, бошидаги тожини тикка қилиб, омонлик пайтида тожини тушириб олади. Агар ўзига ёки болаларига нисбатан душман хавфини сезса, думи остиги безлардан қора рангли бадбўй суюқлик чиқаради. Аллоҳ таоло уни ўткир кўриш қуввати билан жиҳозлаган. У сувни узоқдан кўради. Араблар кўзи ўткир одамларни «Унинг кўзи ҳудҳудникидан ҳам ўткир» деб айтадилар.

Кейинги ўрганишлардан маълум бўлишича, ҳудҳуд почтачилик хизматини маҳоратли бажариб, мактубни керакли манзилга етказишда кабутарлардан кўра аниқ ва тезкорроқ экан.

Аллоҳ таоло бу жонзотни ана шундай имконият ва хусусиятлар билан яратган. Булар бизга маълум бўлгани. Маълум бўлмаганлари жуда ҳам кўпдир.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган quotАлбатта, Биз ҳар бир нарсани аниқ ўлчов билан яратдикquot Қамар сураси, 49оятТомоқнинг тешиги шу қадар давоми...

2254 11:00 / 06.05.2021
Устундан айрилди Ислом минори,Қулаб тушди диннинг фақих чинори.Энди армон унинг нурли дийдори,Юраклар йиғлайди, кетди таассуф,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

2530 16:15 / 15.04.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз бандаларга шундай хитоб қилган .Ва осмондан баракали сувни тушириб, у билан боғроғларни ва дон ҳосилини ўстирдик. Ва зич давоми...

1897 11:07 / 26.08.2020
1. Маййитнинг бобоси унинг отаси туфайли ҳажбга учрайди. Шунингдек, яқин бобо узоқ бобони тўсади.2. Маййитнинг ота бир, она бир акаукалари унинг отаси, ўғли ва ўғил давоми...

1847 09:10 / 01.10.2019
Аудиолар

213478 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132690 14:35 / 11.08.2021