1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Набий алайҳиссалом нималарни суйганлар?

15:00 / 19.06.2020 2503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СаволМени Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётлари ниҳоятда қизиқтиради. Шунинг учун у зот ҳақларида кўпроқ билишни истайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нималарни яхши кўрганлар? Шу ҳақида маълумот бера олмайсизларми?

Шерзодбек

Жиззах

 

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ибодатда, ахлоқда, ҳаётда нималарни яхши кўрганлари ҳақида жуда кўп ҳадиси шарифлар бор. Қуйида шулардан айримларини келтирамиз:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқигач, то қуёш чиққунича жойнамозларида ўлтирар эдилар» (Муслим ривояти).

«Расулуллоҳ алайҳиссалом қул чақирса ҳам жавоб қилар, касални бориб кўрар ва эшак миниб юрар эдилар» (Абу Наъим ривояти).

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фақир мусулмонлар ҳолидан хабар олар, уларни зиёрат қилар, иложи борича эҳтиёжини адо этар, машаққатларини енгиллатар, вафот этишса, жанозасида қатнашар эдилар» (Табароний ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мушк қутичалари бор эди, ундаги хушбўйликдан фойдаланар эдилар» (Абу Довуд ривояти).

«Пайғамбар алайҳиссаломнинг сурмадонлари бор эди, кечаси уйқуга ётиш олдидан икки кўзларига уч мартадан сурма тортар эдилар» (Термизий, Ибн Можа ривояти).

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом еб бўлганларидан кейин бармоқларини ялар эдилар» (Аҳмад, Муслим, Термизий, Абу Довуд, Насоий ривояти).

«У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирига рўпара келиб қолсалар, у билан қўл бериб саломлашар, сўнг ҳақига дуо қилар эдилар» (Насоий ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қавм эшиги олдига келсалар, эшикка юзланиб турмасдилар, балки ўнг ёки чап томонлари билан туриб: «Ассалому алайкум, ассалому алайкум», дер эдилар» (Абу Довуд ривояти).

«Набий алайҳиссаломга бир нарса келтирилса, «Буни фалон аёлга олиб бориб беринглар, у Хадижанинг дугонаси эди, буни фалон аёлга олиб бориб беринглар, у Хадижани яхши кўрар эди», дер эдилар» (Бухорий ривояти).

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен мусулмон бўлганимдан кейин қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бўлсам, албатта, юзимга табассум билан қараганлар» (Бухорий ривояти).

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима нарса сўралмасин, сира «йўқ» демаганлар» (Бухорий ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор идишдан сув ичсалар, уч бора нафас олардилар. Ҳар нафасда Аллоҳга ҳамд айтиб, охирида шукр қилардилар» (Ибн Сунний ривояти).

«Пайғамбар алайҳиссаломни таҳорат олишда, соч тарашда ва кавуш кийишда, қўйингки, барча ишларда ўнг томондан бошлаш қизиқтирар эди (Бухорий ва Муслим ривояти).

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуонинг қисқа ва кўп маънолисини яхши кўрар ва бошқасини тарк этар эдилар» (Абу Довуд, Ҳоким ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши тушни жуда-жуда ёқтирар эдилар» (Аҳмад, Насоий ривояти).

«Набий алайҳиссалом Аллоҳ таолони ҳар он, ҳар дам, ҳар лаҳзада зикр қилар эдилар» (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳолвани ва асални яхши кўрар эдилар» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Насоий ривояти).

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишга буюрар, бўйдоқ юришни ёмон кўриб, рад қилар эдилар» (Аҳмад ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор иш ёки нарсани эртага қолдирмас эдилар» (Термизий ривояти).

«Набий алайҳиссалом сафарга пайшанба куни чиқишни яхши кўрар эдилар» (Табароний ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлакларини ямар, оёқ кийимларини тикар, эр киши уйда қиладиган барча ишни бажарар эдилар» (Аҳмад ривояти).

«Расулуллоҳ алайҳиссалом жамоат билан бирга намоз ўқиганда ғоят енгил ва қисқа кўринишда, ёлғиз ўзлари ўқигудай бўлсалар, ғоят узун ва оғир ўқир эдилар» (Аҳмад ривояти).

«Аллоҳнинг Расули алайҳиссалом таҳорат олиш(да сув қуйиб туриш) ва садақа бериш ишларини ҳеч кимга буюрмас, фақат ўзлари бажарар эдилар» (Ибн Можа ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликка йўйишни ёқтирар, бадгумонликни ёмон кўрар эдилар» (Ибн Можа ривояти).

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хоҳ сафарда, хоҳ муқимликда бўлсинлар, мана бу беш нарса: ойна, сурмадон, тароқ, мисвок, соқол тароғи ҳамиша ёнларида бўлар эди».

«Пайғамбар алайҳиссаломга хушбўйлик таклиф қилинса, асло рад қилмас эдилар» (Бухорий, Термизий, Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтганларида олдин масжидга кирар, икки ракат намоз ўқир, сўнг қизлари Фотимага учрар, шундан кейингина уйларига кетар эдилар» (Табароний ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аксирмоқчи бўлсалар, қўлларини оғизларига тутиб ёки рўмолчаларини тутиш билан овозларини пастлатар эдилар» (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривояти).

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хурсанд қилган бирор иш содир бўлса, Аллоҳга шукрона ўлароқ сажда қилар эдилар» (Абу Довуд, Ибн Можа ривояти).

«Расулимиз алайҳиссалом чиройли нарсалардан хурсанд бўлар, шумланишни эса ёқтирмас эдилар» (Насоий ривояти).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хина гулини ёқтирар эдилар» (Аҳмад ривояти).

«Набий алайҳиссалом борган ерлари, ўтирган мажлисларидан қўзғоладиган бўлсалар, икки ракат намоз ўқир эдилар» (Ҳоким ривояти).

 

Сийрат китоблари асосида тайёрланди.

Ҳилол журналининг 5 (14) сонидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Абу Увайс отасидан, у Валид ибн Муҳаммад ибн Убода ибн Сомитдан, у амакисининг ўғли Убода ибн Валиддан ривоят қилади.Убода ибн Сомит Муовия розияллоҳу анҳу давоми...

2723 07:00 / 11.01.2019
Зиё айтади .Имод Мақдисий рахматуллоҳи алайҳ 614 санада вафот этди. Вафот этган кунлари рўза тутган эдилар. Шом намозини масжидда ўқидилар. Сўнг уйга қайтиб, енгил давоми...

1197 08:25 / 28.05.2020
Қуръон оятларида инсонни ўзига назар солишга ундаш ва қандай вужудга келганини тафаккур қилишга даъват бор .Инсон нимадан яралганига назар солсин. У давоми...

2873 13:35 / 01.07.2019
Рамазоннинг энг ёқимли фурсатларидан бири, кун бўйи рўза тутиб, чанқаб, ажру савобдан умидвор бўлган инсоннинг дуо ва зикрда ифторлик вақтини кутиб ўтиришидир. давоми...

4835 20:10 / 07.05.2019