1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

88-боб. Ёмон гумондан хавфсираб, ходимга берилган нарсага муҳр қўйиш

11:00 / 01.06.2020 2440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бунда ходим тарафидан хиёнат ёки бирор нуқсон содир бўлишидан хавфсираб, унга берилган матоҳларга, мисол учун, қоп, ҳамён каби нарсаларга муҳр қўйилади. Мисол учун, ходимга ҳамёндаги пулни маълум шахсга олиб бориш топширилади. Мабодо пул кам чиқса, ходим ўғирлаб олди, деган ёмон гумонга бормаслик учун ҳамён муҳрлаб қўйилади.

Абул Олиядан ривоят қилинади:

«Ходимга берилган нарсага муҳр қўйишга, тортиб ёки санаб қўйишга буюрилар эдик. Улар бадхулқликка одатланиб қолмасликлари ёки бирортамиз ёмон гумонга бормаслигимиз учун шундай қилинарди».

Шарҳ: Ҳар бир одам ўз ходимига омонатдор иш топширганида хиёнатнинг олдини олиш учун бирор белги қўйиб қўйишга амр қилинган экан. Ходимга топширилаётган нарсага муҳр қўйиш мумкин бўлса, унга муҳр қўйилар экан. Агар саналадиган нарса бўлса, санаб, тортиладиган нарса бўлса, тортиб қўйилар экан.

Бунинг маъноси шуки, беодоблик қилса, ёмонлик қилса, бу фалончининг ходими, деб айб дарров эгасига етади. Бинобарин, қулдорлар таъна-дашномга қолишни истамасалар, ходимларини баодоб қилиб тарбиялашга, уларнинг беозор, ҳусни хулқли бўлишига жавобгардирлар.

Шунинг учун ходими бор ҳар бир инсон уларнинг одоб-ахлоқли, инсоний фазилатларга эга бўлиши учун масъулдир. Хожа ўз ходимининг қилмишидан тонмаслиги учун ана шундай махсус белги қўйиш усули жорий қилинган экан.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Зубайр Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади.Бир киши Жобир ибн Абдуллоҳдан.Бир одамнинг ходими уни таом пиширишнинг машаққатидан, иссиғидан халос қилса, Набий давоми...

1854 17:05 / 07.11.2020
. Яҳё ибн Убайдуллоҳ Маданийдан, у отасидан ривоят қилади.Мен Абу Ҳурайранинг худди шу гапларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганини давоми...

1962 14:35 / 17.05.2024
Савбондан ривоят қилинади.Икки киши ўзаро уришиб қолиб, уч кундан ортиқ гаплашмай юрса ва улардан бирига ўлим етсаю, улар ўша ҳолатда бўлсалар, иккови ҳам давоми...

2926 19:05 / 13.12.2019
Уйга бирор нарса олиб келсангиз, отангиз олдида нархнаво ҳақида гапирманг. Бу ҳақда гапиришингиз гўё олиб келган нарсангизни таъна қилишдек туюлиши мумкин. давоми...

1696 13:03 / 01.06.2025