1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Набий алайҳиссаломнинг Рамазон ойида сахий бўлиб кетишлари

17:30 / 16.05.2020 2192 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Омир ибн Робийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб, саноғига, ҳисоблаб, ҳисобига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман». 

Абу Довуд, Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.

Демак, рўза тутган одам мисвок қилиши яхши экан. Буни уламолар жумҳури кўп таъкидлаганлар. Лекин шу билан бирга, баъзи уламолар «Рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушку анбарнинг ҳидидан афзаллиги ҳақидаги ҳадиси шарифнинг эътиборидан завол вақтидан кейин мисвок қилмаган яхши», дейишади. Чунки ўша ҳид рўзадорнинг оғзидан завол вақтидан кейин чиқа бошлайди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса Рамазонда ҳузурларига Жаброил келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунича ҳар кеча у зотнинг ҳузурларига келар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар».

Бошқа бир ривоятда: 

«Бас, у билан Қуръонни (бир-бирларига) ўқиб беришар эди. Шунда қачон Жаброил алайҳиссалом у зотнинг ҳузурларига келса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган. 

Икки Шайх ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сахий одам эканликлари.

2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ойида яна ҳам сахий бўлиб кетишлари.

3. Жаброил алайҳиссаломнинг Рамазон ойида ҳар кеча Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб турганлиги.

4. Ҳар Рамазонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримни Жаброил алайҳиссалом ҳузурларида ўқиб, ўтказиб олишлари. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ҳам Рамазонда Қуръони Каримни камида бир марта ўтказиб олиши лозим.

5. Рамазонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Жаброил алайҳиссалом Қуръон ўқишлари. Яъни, аввал Қуръонни Жаброил алайҳиссалом ўқиб бериб, кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтариб ўқиб беришлари. Демак, Рамазонда устозлардан шу тарзда Қуръонни ўтказиб олишга ҳаракат қилиш лозим.

6. Рамазон ойида иложи борича сахийлик кўрсатиб, бева-бечора, етим-есир ва муҳтожларга хайр-эҳсон қилиш.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоғам билан жумани Маккада ўқиб қайтаётган эдик.Йўлда бир ташландиқ масжид бўларди. Ўтганқайтганда кўзимиз тушиб турарди. Шоҳ йўл бўйида жойлашгани учун давоми...

4241 18:30 / 05.02.2020
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш, уларни тоқатлари етмайдиган даражадаги оғир ва машаққатли амалларга буюрмаслик Ислом динининг асосий ва улкан давоми...

3469 11:40 / 06.07.2019
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак умрларининг қирқинчи йилини ўтказаётган тахминан милодий 610 йиллар эдилар. Дунё жар ёқасига келиб қолган, давоми...

3449 13:30 / 20.06.2019
Сайтимиздаги биринчи ва иккинчи мақола айтмоқчи бўлган гапларимизга гўё кириш, асос эди. Энди мақсадга ўтсак.Мўмин киши ҳар бир ишида Аллоҳнинг кўрсатмаларига, давоми...

2831 11:55 / 24.10.2019
Аудиолар

227904 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146623 14:35 / 11.08.2021