1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

86-боб. Қул ўғирлик қилса

15:01 / 15.05.2020 2675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қул ўғирлик қилса, уни йигирма дирҳамга бўлса ҳам сотиб юбор», дедилар».

Шарҳ: Бунда қандай фойда бор? Фойда шуки, бир муҳитга ўрганган қул ўғирлик қилса, шу муҳитда юраверса, яна ўғирлик қилгиси келаверади, шунинг учун сотиб юборилса, бошқа жойга бориб, бошқа шароитга тушади. Ўғирлик қилгани учун жазолангани ёдида туради, ўғирлик қилишдан қайтади.

Бу буйруқ ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа барча буйруқлари каби ғоятда ҳикматли буйруқдир. «Уринглар, сўкинглар, қийнанглар, тамға босинглар», дейишлари ҳам мумкин эди. Лекин у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай жиноятни жазолаш эмас, балки муолажа қилиш йўлини – уни сотиб юбориш йўлини кўрсатдилар.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Отангизнинг касбҳунарини эгаллашга, бошлаб қўйган хайрли ишларининг давомчиси бўлишга ҳаракат қилинг. Чунки оталар ўз ишини фарзандлари давом эттиришини хуш давоми...

1869 15:04 / 30.08.2025
71. Ибн Умардан ривоят қилинади.Умар сияро ҳуллани кўриб қолиб .Эй Аллоҳнинг Расули, шуни сотиб олсангиз, жума кунлари, вақтлар келганда киярдингиз,, деди..Эй Умар, давоми...

2564 20:10 / 23.04.2019
. . . . .8. Тойсала Ибн Майёсдан ривоят қилинади.Нажданинг одамлари билан бирга эдим. Ўшанда бир қанча гуноҳлар қилдим. давоми...

3657 17:11 / 17.10.2018
3 ., ., ., . ,.3. Баҳз ибн Ҳаким отаси орқали бобосидан ривоят қилади.Эй Аллоҳнинг Расули Кимга яхшилик қилай, дедим..Онангга,, дедилар..Кимга яхшилик давоми...

5367 11:00 / 07.10.2018