1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

37-боб. Мушрик қариндошга силаи раҳм ва ҳадя қилиш

20:10 / 23.04.2019 2564 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

71. Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Умар сияро ҳуллани кўриб қолиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, шуни сотиб олсангиз, жума кунлари, вақтлар келганда киярдингиз», деди.

«Эй Умар, буни охиратдан насибаси йўқлар кияди», дедилар.

Кейинроқ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга худди ўшандай ҳуллалар ҳадя қилинди. Улардан бирини Умарга ҳадя қилдилар. Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менга мана буни юборибсиз. Ахир у ҳақда нима деганингизни эшитганман-ку?!» деди.

«Мен буни сенга кийгин деб ҳадя қилганим йўқ. Буни ё сотиб юбор, ёки киядиган одамга бергин деб ҳадя қилдим», дедилар.

Умар уни она бир мушрик укасига ҳадя қилди».

Шарҳ: Сияро – ипак аралаштириб тўқилган мато ёки шу матодан тикилган чопон.

Ҳулла – бошқа халқларда бир хил матодан тикилган пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўплами «костюм» дейилгани каби, арабларда ридо ва изордан – юқори ва пастки либосдан иборат кийим «ҳулла» дейилади.

Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, қариндошлар мушрик бўлса ҳам, мусулмон бўлмаса ҳам, уларга силаи раҳм қилиш, ҳадя бериш жоиз экан.

Мушрикка шунчалик силаи раҳм қилинса, мусулмон қариндошга, ўзи билан бирга яшаб турган қариндош-уруғларга силаи раҳм қилиш қанчалик аҳамиятли эканини билиб олсак бўлади.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади .У .Ким садақа қилса, тиланчининг қўлига тушишидан олдин Роббул оламиннинг қўлига тушади. Ҳолбуки, у давоми...

996 10:21 / 26 январь
Миқдоддан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ўзинг учун ишлаб топган таоминг садақадир. Болангга, аёлингга ёки ходимингга едирган таоминг ҳам давоми...

1727 11:00 / 27.10.2020
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .У киши гоҳида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтганида .Буни менга киприклари узун, ёнбошлари оппоқ, юзлансалар, бутун давоми...

3145 16:00 / 15.03.2023
Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб шундай деб ёзибди .Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга давоми...

2060 09:39 / 02.10.2024