1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ифтор пайтидаги дуо

17:09 / 14.05.2020 2209 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар: 

«Заҳабаз зомау ва баталлатил уруқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» («Гуноҳ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ, ажр собит бўлди»), дер эдилар». 

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Ифтор пайтида қилинган дуо тўсиқсиз қабул бўлиши маълум ва машҳур. Ушбу ва ундан кейин келадиган ривоятлардаги дуолар оғиз очишда ўқиладиган дуоларидир. Улардан бирини ёдлаб олиб, оғиз очиш пайтида ўқишга одатланилса, жуда ҳам яхши бўлади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар: 

«Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дер эдилар». 

Абу Довуд ва Тобароний ривоят қилганлар.

Тобаронийнинг лафзида: 

«Бисмиллаҳ. Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Бисмиллаҳ. Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дейилган.

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муъозникида ифтор қилдилар-да ва сўнгра: 

«Афторо ъиндакум ас-соимуун ва акала тоъамакумул-аброру ва соллат ъалайкумул малааика» («Ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилдилар, таомингизни яхшилар едилар ва фаришталар сизга саловот айтдилар»), дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг халифаликлари тўққиз йил давом этиб, шу давр мобайнида биринчи бўлиб дирҳамни жорий этдилар. Ушбу дирҳамнинг бир тарафига «Муҳаммадур Расулуллоҳ», иккинчи тарафига «Амруллоҳи билвафо вал адл» деган ёзувлар битилган эди. 

Араб ўлкаларида Рамазондан бошқа пайтларда ҳам меҳмондорчиликнинг охирида юқорида зикр қилинган дуони ўқишга одатланишган.

Ушбу ҳадисдан аҳли фазлларни чақириб, ифтор қилиш марғуб эканлиги келиб чиқади. Чунки ансорийларнинг Авс қабиласи улуғи Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобаларни ифторга чақиришлари шунга далолат қилади. Шу билан бирга, бировнинг зиёфатида бўлган шахс унинг ҳаққига дуо қилиши кераклиги ҳам келиб чиқади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон оммасидан хайр ва яхшилик аҳли зиммасига вожиб нарсаБугунги кунда Аллоҳ моддий имконият ато этган мўминмусулмонлар толиби илмларнинг нафақасини давоми...

3134 11:11 / 30.05.2020
Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатибndash Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, ndash деди.ndash давоми...

7741 16:00 / 26.03.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз давоми...

3580 08:30 / 27.12.2018
Рамазоннинг ўн куни ўтарўтмас, андижонлик устозим Аҳмаджон домла Боғишамолий ҳафизаҳуллоҳ телефон қилиб қолдилар. Устозим Андижоннинг таниқли ва машҳур, давоми...

4008 20:27 / 22.05.2020