1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас

11:00 / 06.05.2020 1825 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло бу ҳаётда инсонни ажойиб буюк ҳикмат учун пайдо қилди. У ҳам бўлса синовдан ўтказишдир. Аллоҳ таоло ушбу дунё хаётида инсонни бошқа бир биродари олдида синалишини ҳукм қилди.

«Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қиласизлармикин»?! (Фурқон сураси, 20-оят).

Инсонни бошқа бир биродари орқали синалишининг кўринишлари жуда кўп. Бу синовларнинг энг муҳим ва аҳамиятлисига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Аллоҳ таоло дунё ҳаётида улар орасидаги ризқ, молу дунё ва бойликни фарқли қилди. Кейин бойни фақир билан, фақирни бой билан имтиҳон қилиб синади. Бойни фақир билан унга сарф қилиб, бериши учун синади. Фақирни бой ва бойлик билан ўзини тийиб фазилатли бўлиши ва унинг қўли юксак бўлиши учун имтиҳон қилди. Аллоҳ азза ва жалла барча нарсадан беҳожат ва уни ҳам буни ҳам ўз фазли ила бой қилишга Қодир зот.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бойларга ўз бойликларидан ортиқчасини фақирларга қайтариб беришларини буюрганида мушриклар: «Нима учун беришимиз керак, ўзингиз Аллоҳ бой саховатли ва ризқ берувчи эканини айтдингиз? Шунинг учун энг яхшиси ўша фақирларни Аллоҳдан тўғридан-тўғри ўзлари сўраганлари маъқул» - деб юз бурган ишлари ҳақида Аллоҳ азза ва жалла бизларни огоҳлантирган.

Илоҳий баёнот уларнинг бу эътирозларини ибрат учун қайд қилиб ёзиб қўйган: Уларга: «Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан инфоқ қилинглар», дейилганда, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Аллоҳ хоҳласа, ўзи таом берадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сиз очиқ-ойдин залолатдан бошқа нарсада эмассиз», дерлар». (Ёсин сураси, 47-оят).

Аслида эса, уларнинг тасаввурлари, гаплари айни залолатдир. Ҳеч қачон, ҳеч қандай инсон ўзига ҳам, бошқага ҳам ризқ топиб бера олмайди. Аллоҳ таоло бировнинг ризқини кенг, бировнинг ризқини тор қилиб қўяди. Ҳаммаси бандаларни синаш учундир. Ҳаммага ризқ берувчи, боқувчи Аллоҳ таолонинг ягона Ўзидир. Мен бировга ризқ беряпман, таомлантиряпман, боқяпман, деган одам кофир бўлади, очиқ-ойдин залолатга кетади. (Тафсир Ҳилолдан.)

Аллоҳнинг Китобида келган оятларни бошидан охиригача таъҳаммул қилиб кўринглар, унда инсон бойликга ўзи эга бўлишига далил бўладиган бирор оятни топа оласизларми? Мутлақо, ҳеч қачон бундай сўзни топа олмайсизлар? Шунга қарамай инсон доимо йиғаётган ризқига ўзим эгалик қиламан деган хаёлни ўйлаб юради. Илоҳий баён икки тушунтириш атрофида айланиб юради. Унинг бири Ҳадид сураси 7-оятидаги «Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиринглар ҳамда сизларни ҳалифа қилиб қўйган нарсалардан эҳсон қилинглар. Бас, сизлардан иймон келтирган ва эҳсон қилганларга улкан ажр бордир», сўзи бўлиб унда Аллоҳ азза ва жалла қўл остингиздаги молга фақатгина ўринбосар эканингизни сизга эслатиб қўймоқда.

Яна бир ўринда эса бундай деган;

«Ва Аллоҳнинг сизга берган молидан уларга беринг». (Нур сураси, 33-оят).

Бу ҳам Аллоҳ таоло қўл остингизда пайдо қилган мол омонат ва ўринбосар эканини билдиради. Аллоҳнинг китобини эшитган ва барча нарсанинг эгаси Аллоҳ эканини билган ҳамда бу дунё синов диёри экани, Аллоҳ таоло инсонлар ўртасини ризқда фарқли қилиб айримларини айримлари билан синаш учун яратганини билган инсонга нисбатан унинг ҳолати нимадан иборат бўлиши лозим. Шунга қарамай инсон Аллоҳ таолонинг Каломи ва ҳикматидан юз буради. Аллоҳ таоло унга ўринбосар қилиб берган бойликни деб, ўзи билан оламлар Роббиси ўртасида қалин пардани пайдо қилади. Аллоҳнинг буйруғидан юз буриб ҳикматидан узоқлашади. Йиллар кетидан йиллар ўтиб Аллоҳнинг чақириғи у билан доим бирга бўлса ҳам ундан юз буриб ушбу чақириқларга жавоб бермайди.

«Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер. Бир куни ўша(олтин-кумуш)ларни жаҳаннам ўтида қизитилади ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: «Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!» дейилур». Тавба сурасининг 34-35 оятларидаги ушбу сўзни кетма-кет эшитса ҳам унга ижобат қилмайди. Шунга қарамай Аллоҳ таоло берган бойликнинг мастлиги уни бу огоҳлантиришни муҳим экани ҳамда ушбу таҳдиднинг жиддий эканини ҳис қилишдан қайтаради.

Аллоҳ таоло белгилаб берган ҳақни ўз дўстларига беришдан уни нима тўсади? Бундан уларни нима қайтаради? Фақирлик қўрқинчими?

Аллоҳ қиладиган хайрли ишингиз эвазига зиёда этиш кафолатини берган. Ушбу саховатингизни шу дунёнинг ўзида сиз учун даромад келтирувчи тижорат қилиб қўйган. Бу ҳақда Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаб шундай деганлар: «Садақа қилиш билан мол кам бўлмайди».

Бу инсонни нима қайтаради? Мулк эгаси ўзим деган даъвоси тўсадими?! У ҳеч нарсага эгалик қилувчи эмас. У бирор нарсага, ҳатто ўз молим деб ўйлаётган нарсага ҳам эгалик қила олмайди. Барча нарсанинг Молики Аллоҳ таолодир. Берувчи олувчига ҳеч бир нарсада миннат қилаётганини билдирмаслиги лозим, чунки у Аллоҳ таоло таклиф қилган ўз вазифасини бажараябди. Бойларнинг молида фарз қилган ушбу ўлчовни Аллоҳ таоло ҳақ деб номлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга қўшимча равишда саҳиҳ санад билан Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда тушунтириш бердилар. «Аллоҳ таоло бойларнинг молида фақирларга кенглик яратиш миқдоридаги нарсани фарз қилди. Фуқаролар оч ва яланғоч қолганларида уларни урунтириб қўйилмайди, магар бойларнинг қилаётган қилмишлари сабабидан (қийналиб қоладилар). Аллоҳ таоло бунга кўра уларни ҳисоб қилади ва (шунга кўра) уларни азобловчидир».

Абу Довуд, имом Тобарий ва имом Байҳақийлар кўплаб саҳобалардан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтади: «Молларингизни закот (бериш) билан мустаҳкамлаб қўйинглар. Беморларингизни садақа билан даволанглар, бало тўлқинларига дуо ва илтижо билан пешвоз чиқинглар». 

Эй дўстлар, сизлар қийинчилик ва балолардан пушаймонлик ҳис қилаётган одамлар бўлсангиз Аллоҳнинг раҳм қилишини хоҳламайсизми? Сизлар Аллоҳни раҳмати ва унинг натижасини сўраётган бўлсангиз, ҳамда фаровонлик ўрнига бизни ўраб турган бу каби қийинчиликлар сабабини суриштираётган бўлсангиз, Аллоҳ азза ва жалланинг раҳматлари тушишини ёқтирмайсизларми? Шундай экан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзини тингланглар, ушбу сўзни кўп маротаба зикр қилганлари турли йўллар билан ривоят қилинган: «Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас».

Бир-бирларига раҳм қилиш таклиф этилган одамлар бунга риоя қилмасалар Аллоҳ уларга ҳеч қачон раҳм қилмайди.

Агар биз ўзимизни меҳрибонликдан узоқлашиб кетганимизни билсак, агар биз назар солиб мен учун ишончлик одамлар айтаётган сўзга биноан закот нисобига етган 95% (тўқсон беш фоиз) инсонлар хақларини ўз эгаларига бермаётганини кўрсак, бунинг устига умматнинг воқелигини ва инсонлар ҳолатини уларга келган қийинчиликларни кўриб туриб, Аллоҳ таоло вазифа қилган яъни, ўзларида ортиқча бўлган ҳақни муҳтожларга бериш ўрнига молларини турли томонга, инсоннинг ҳаёлига ҳам келмайдиган дабдаба ва хашамлар ҳамда шайтоннинг йўлига сочаётганларини кўрсак, умматнинг ҳоли шу бўлса қандай қилиб Аллоҳ таолонинг раҳм қилишини кутади? Қандай қилиб яхшилик, барака ва тараққиётга эриштиришини кутади?

(Давоми бор)

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутий хутбаси 29-апрель 1988-йил.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Islom uz портали таҳририяти.

Мавзуга оид мақолалар
Тасаввур қилинг, вафот этяпсиз. Охирги лаҳзаларингиз. Яшаган умрингиз кўз олдингиздан ўтяпти. Шунда қандай нарсалар хаёлингиздан ўтган бўларди. Ўйлаб давоми...

2622 15:45 / 31.08.2019
Қуръоннинг тиловатини муҳофаза қилиш Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни баркамол адо давоми...

5610 19:00 / 21.04.2019
Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб қолинмаган. Бу иш кенг миқёсда бўлиб, мусулмонлар билан бир диёрда яшаб турган давоми...

2390 16:10 / 31.12.2018
Сафларни аввалгисидан бошлаб тўлдириб бориш ndash суннат. Баъзи фуқаҳолар вожиб деганлар. Биринчи саф тўлмай туриб, кейинги сафга турилмайди. Иккинчи саф тўлмасидан давоми...

3217 12:00 / 12.04.2019