1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзанинг асли ва вақти баёни (учинчи мақола)

14:10 / 12.05.2019 2194 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Қачон тун келиб, кундуз кетса, қуёш ботса, рўзадорнинг ифтори бўлади», дедилар». 

Ушбу уч ривоятни бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ривоятда қуёш ботиши билан ифтор вақти кириши баён этилмоқда.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита муаззинлари бор эди: Билол ва Ибн Умму Мактум Аъмо. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Албатта, Билол кечаси азон айтади. Ибн Умму Мактум азон айтгунча еб-ичаверинглар», дедилар.

«Икковининг орасида фақат бирови тушиб, бирови чиққунча вақт бор эди», деди».

Икки Шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Кечаси уйқудан туриб, Бомдод намозига тайёрланиш бир оз ортиқча ҳаракат талаб қилганлиги учун одамларни аввалроқ огоҳлантириш мақсадида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки марта азон айттирар эдилар.

Биринчи азонни тонг отмасдан аввал Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу айтар эдилар.

Иккинчи азонни эса Бомдод вақти кириб, тонг отганда Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу айтар эдилар. У кишининг кўзлари ожиз бўлганлиги учун бошқа саҳобийлар у одамга ёрдам қилиб, тонг отганининг хабарини беришар, сўнгра азон айтилар эди. Ўша пайтларда, албатта, соатлар бўлмаган, ҳар кимнинг ўзи саҳарлик ёки ифторлик вақти кирганини аниқлаши осон кечмаган. Шунинг учун ҳамма азон айтилишига қараб турган.

Бомдодга икки марта азон айтилганидан қайси бирида оғизни бекитиш кераклиги баён қилинмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан ҳазрати Билол тонг отмасдан, кечаси азон айтганлари учун у кишининг азонларидан кейин ҳам саҳарликни давом эттиравериш мумкинлиги тушунтирилди. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу Бомдод вақти кириши билан азон айтганлари учун у киши азон айтганларида оғизни бекитиш зарурлиги уқтирилди. Демак, оғизни бекитиш вақти Бомдоднинг аввалги вақти экан.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муқаддас Каъба устига ёпиладиган ёпинчиқ ndash кисва ёки каъбапўш Байтуллоҳга кўрсатиладиган эътиборнинг алоҳида кўринишларидан саналади.Каъбани ёпинчиқ билан давоми...

12973 16:00 / 17.02.2019
Шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг машҳур АлҲикам улАтоийяrdquo китобида шундай ёзади Эзгу ишларни амалга оширишни бўш вақтнинг йўқлигини давоми...

5601 14:00 / 17.07.2022
Ислом дини тўлиғича поклик асосида қурилгандир. Аллоҳ таоло мўминмусулмонларни ҳалол касб ва ҳалол йўл билан ризқ топишга ва пок нарсаларни истеъмол қилишга давоми...

2501 15:05 / 30.08.2019
Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади .Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. давоми...

2051 03:20 / 09.12.2020
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021