1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир. Учинчи ёрдам карвони Сирдарёликларга етказилди

03:16 / 07.05.2020 4387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!  Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга дуруду салавотлар бўлсин!

Маълумингизким,  2 май куни тонгдан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, islom.uz портали, muslimaat.uz сайти, «Гранд таълим» НТМ @grandtalim ташаббуси билан офатдан зарар кўрган сирдарёлик юртдошларимиз учун хайрия штаби ташкил этилди.


Бугун 6 май куни, 3- кўмак автокарвони хайрия штаби ташкилотчилари гуруҳи  билан бағрикенг, саховатпеша ва ҳамдард халқимиз томонидан хайрия қилинган маҳсулотларни ортиб Сирдарё вилоятига йўл олди.

Эвакуация қилинган 324 та оила вақтинчалик истиқомат қилаётган Сирдарёдаги  Сайҳунобод туманига ва Пахтакор ҚФЙ, Ўзбекистон маҳалласига борилди.


Уйларига қўйган юртдошларимизга раҳмат айтиш керак, ҳеч иккиланишсиз кўплаб оилаларга жой беришган. Вакилларимиз маҳалла фаоллари билан ўша хонадонларга бориб,  эҳтиёжга кўра кўрпа-тўшак, кийим- кечак ва озиқ –овқат маҳсулотларини улашиб чиқишди.


Айнан ушбу кунларда  хонадонлардан бирида янги чақалоқ дунёга келган экан.  Вакилларимиз жажжи меҳмон билан оила аъзоларини табриклаб, олиб борилган маҳсулотлардан берилди, соғ-саломат вояга етишини тилаб дуо қилинди.


Кеча 5 май куни ҳам Андижон шаҳридан саховатпеша юртдошларимиз томонидан юборилган кўмак ашёлари юкланган автотранспорт Гулистон шаҳрига, Сирдарё вилояти диний идорасининг вакиллиги ходимлари масъуллигида  эҳтиёжманд оилаларга етказилган.


Сардобада зарар кўрганларга ёрдам штабига эҳсонлар қабул қилиш давом этмоқда. Узоқ сақланадиган озиқ-овқатлар, кўрпа-тўшаклар ва айниқса қурилиш материаллари қабул қилинмоқда.


Аллоҳ таоло барчангизга Рамазон ойидаги хайр-эҳсонларингизга ажру савобларни кўпайтириб ато этсин!



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи арафасида, шу йилнинг 9 апрель куни Индонезиянинг Чианжур шаҳрида чиройли мусулмонлар ибодатхонаси очилди. Масжидга .Имом давоми...

2586 09:08 / 10.04.2021
Бугун барча ижтимоий тармоқларда бир хушхабар тарқалди. Қувайт халқаро қорилар мусобақаси ташкилий қўмитаси раиси Фарид Имодининг маълум қилишича, Қувайт X давоми...

2354 08:30 / 10.01.2019
Мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар юртимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар давоми...

1926 17:42 / 07.09.2024
Доғистонда .Мард ўғлон, номли мультфильмнинг янги қисмлари тайёрланмоқда. Бу ҳақда islamosfera.ru манбаси хабар берди.Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, .Мард ўғлон, давоми...

2534 18:00 / 26.02.2020