1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

МАЪНАВИЙ ЗУЛМГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ

05:00 / 02.03.2017 2934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик англаб олиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шулки, бир шахсдан содир бўлган ҳар бир зулмга қарши унга ҳам ўшанча мислда жавоб қайтариш жоиз эмас. Мисол учун, ғайбатнинг жавобига ғайбат қилинмайди. Жосусликка қарши жосуслик қилинмайди. Сўкишга яраша сўкилмайди. Бошқа маънавий маъсиятлар ҳам шу каби. Қасос олиш ёки жарима шариатдан белгилангандан бошқача бўлиши мумкин эмас. Сўкишни ўзига яраша сўкиш билан қарши олиниши мумкин эмаслиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан олинган.

Абу Тамийма Ҳажийнийдан, у ўз қавмидан бир кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир киши сени ўзингда бор нарса ила сўкса, сен уни унда бор нарса ила сўкмагин», дедилар». Имом Аҳмад ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўкишганнинг гуноҳи улардан аввал бошлагангадир. Модомики, мазлум ошириб юбормаган бўлса», дедилар». Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Саъид ибн Мусаяяб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. У зот билан бирга саҳобалари ҳам бор эди. Бир киши Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳуни сўкиб, унга озор берди. Абу Бакр бир оз жим турди. Сўнг иккинчи марта озор берди. Абу Бакр яна жим турди. Сўнгра учинчи марта озор берди. Шунда Абу Бакр ўч ола бошлади. Абу Бакр ўзига ўч ола бошлаганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб кетдилар. Шунда Абу Бакр:
«Мендан хафа бўлдингизми, эй Аллоҳнинг Расули?!» деди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «У сенга айтган нарса учун осмондан фаришта тушиб уни ёлоғнчига чиқариб турган эди. Сен гапирганингда, шайтон келди. Шайтон бор мажлисда мен ўтирмайман», дедилар».
Баъзи уламолар, ёлғон аралаштирмай, ҳаддан оширмай жавоб берса ҳам бўлади, деганлар.
Бошқа баъзилари, сўкаётган одамга, сен кимсан, сен фалончисанда каби сўзларни айтиб қўйса кифоя қилади, деганлар.
Лекин бу қарши чораларни тарк қилиб, сабр айлаб жавобни тарк қилган афзал. Чунки одамларнинг табиати ҳар хил бўлади. Жавоб берилмай турилса, сўкаётган ўзига келиб узр айтиб қолиши ҳам мумкин. Сўкишга жавоб берилса, орада жанжал чиқиб душманликка айланиб кетиши мумкин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Авзоий роҳимаҳуллоҳ айтади.Ато ибн Аби Рабоҳ ўз вақтида энг буюк инсон эди. Унинг мажлисида еттита ёки саккизта инсон бўлар эди,.Эътибор беринг. Умавийлар давоми...

2770 13:30 / 28.07.2021
Бу воқеадан бери қанча вақт ўтганини аниқ эслолмайман. Ўшанда навбатдаги ўтиришимизда бир дўстимиз битта шеърни қўйиб эшиттирди. Шеър ҳақиқат жуда таъсирли эди. давоми...

5168 20:00 / 01.03.2022
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни ёд этиб. Бир муддат фазилатли шайх ҳазратлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом давоми...

2994 09:02 / 19.07.2022
Ислом маданиятида мусулмонларнинг покиза бўлиш билан бирга юксак дидли бўлиш ва атрофмуҳитни ифлос қилмаслик ҳамда кишилар соғnotлиғига зарар етказувчи давоми...

2805 05:00 / 01.03.2017