1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Сирдарёликларга ёрдам қўлини чўзайлик!” кўмак акцияси давом этмоқда

12:38 / 02.05.2020 2467 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга дуруду салавотлар бўлсин!  Азизлар, кеча 1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, минглаб юртдошларимиз бошпанасиз қолди. Уларга имкон қадар тезроқ ёрдам бериш, бу оғир синовда елкадош бўлиш – диндош, миллатдош, юртдош сифатидаги инсоний бурчимиз.

Айни дамда Сирдарё вилояти аҳолисига нафақат Тошкент шаҳридан, балки Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан ҳам ёрдам юклари юборилмоқда. 2 май тонги ҳолатига кўра 70 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган, камида 56 киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган. Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сирдарё вилоятида бўлиб турибди; давлат раҳбари «шароит яхшиланмагунича бирорта раҳбар ҳеч қаерга кетмаслиги»ни таъкидлаган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Модомики банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади” дея марҳамат қилганлар. (Имом Муслим ривояти)

Шу муносабат билан бугун тонгдан «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, Islom.uz портали, Muslimaat.uz ҳамда Grand ta’lim НТМ жамоаси сирдарёлик юртдошларимизга ёрдам карвонини юборилишини эълон қилди.

Эрталабдан юзлаб  юртдошларимиз хайрия штаби манзилига озиқ-овқат маҳсулотлари, қоплаб ун, ёғ маҳсулотлари, кийим-кечаклар, кўрпа-тўшакларни олиб келиб топширишмоқда. Бу ерда ходимлардан иборат кўнгиллилар жамоаси барча олиб келинган хайрия маҳсулотларни қабул қилиб, тартиблашмоқда.

Ундан ташқари очилган пластик карта рақамига қисқа вақт ичида оғир ҳолатда қолган юртдошларимизга кўмак мақсадида 250 миллион сўмга яқин хайрия пул маблағлари ўтказилди.

Аллоҳнинг бир синови, Рамазон ойида машаққатда қолган Сирдарёлик юртдошларимиз, кексалар аёллар ва ёш болаларга ўз ёрдам қўлини чўзаётган барча азизларимизга самимий миннатдорлигимизни билдирамиз. Аллоҳ таоло қилаётган эҳсонларни ўз даргоҳида қабул қилсин, ажру савобларини зиёдаси билан ато этсин.

Ёрдам беришга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар Click ёки PayMe орқали қуйидаги пластик карта рақамига маблағ ўтказишлари мумкин:


 8600 3329 4846 7836

Urmanov Ixlosiddin


Нақд пулдаги хайрия маблағларини ҳам қабул қиламиз.

Энг зарур ёрдамлар:

- озиқ-овқатлар (гуруч, ёғ, ун, тухум ва ҳ.к.);

- гигиеник воситалар (совун, туалет қоғоз, болалар тагликлари ва ҳ.к.);

- кўрпа-тўшаклар, чойшаблар;

- кийим-бошлар (эркаклар, аёллар, болалар учун);

- дори-дармонлар.


Офатдан зарар кўрган қариндошлар, танишлар бўлса, улар билан боғланиб, нима кераклигини сўраб, бизга хабар қилинг!

Хайрия штаби манзили:

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй.

Мўлжал: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуаси олдида

Телефонлар:

 +998 93 397 0012

 +998 97 412 2775

Саволлар учун: @grandtalimadmin_bot

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, facebook Ҳиндистонда диний адоватни қўзғатишга ўз ҳиссасини қўшган, дея маълумот берган. Маълум қилинишича, 2019 йилнинг охири ва 2020 давоми...

1838 14:00 / 25.10.2021
Саудия Арабистони қироллик шимолидаги қўриқхонага дронлар ёрдамида 100 минг дарахт экмоқчи. Бу ҳаракат ўсимлик қопламини ривожлантириш, чўлланишга қарши давоми...

2269 15:10 / 19.10.2021
Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши номидан Сиз азизларни меҳроқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Қурбон ҳайити билан самимий давоми...

2220 14:35 / 25.07.2020
Бугун, 26 апрель куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳаси доирасида .Суратли тажвид, китобининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтади.Тақдимот .Hilol Nashr, нашриётининг давоми...

2714 10:25 / 26.04.2022