1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳим, Иброҳимнинг яхшиликларини ёдингда сақла!

03:18 / 27.04.2020 1990 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳалол луқма ортидан

Халаф ибн Тамим айтади: «Иброҳим ибн Адҳамдан «Эй Иброҳим, қанча вақтдан буён Шомдасиз?» деб сўрадим. У: «Йигирма тўрт йилдан бери. Лекин бу ерга жанг қилиш ёки кимнидир кўриш учун келмаганман», деди. «Унда нима учун келгансиз?» деб сўрасам, «Ҳалол ризқ учун», деб жавоб берди».

Шафиқ ибн Иброҳимдан ривоят қилинади: «Иброҳим Адҳамнинг ҳузурида эдик, олдимиздан санъолик бир киши ўтиб қолди. Иброҳим: «Бу фалончи эмасми?» деди. Мен: «Ҳа, ўша», дедим. Иброҳим менга: «Унинг олдига бориб, Иброҳим нима учун салом бериб ўтмаганингни сўраяпти дегин», деди. Мен унга етиб олиб, саволни бердим. У киши: «Минг бор узр сўрайман. Фарзанд кўрган эдик. Бисотимда ҳеч вақо йўқ эди. Шунга мажнунларча уйдан чиқиб кетган эдим», деди. Мен Иброҳимнинг олдига бориб, «Аллоҳ кечирсин, қандай қилиб дўстимизнинг бошига муаммо тушганидан бехабар қолдик?» дедим. Иброҳим: «Эй фалончи, боғ эгасининг олдига бориб, ундан қарзга икки динор олгин-да, бозорга бор. Бир динорига дўстимизнинг эҳтиёжини қоплайдиган нарсаларни оласан, бир динорини эса ўзига берасан», деди. Мен бозорга бориб, ҳамма керакли нарсаларни сотиб олдим. Кейин унинг уйига бориб, эшигини таққиллатдим. Аёли: «Ким?» деди. «Менман. Фалончи борми?» дедим. Аёл: «Йўқ эдилар», деди. Мен: «Эшикни очиб, четроқ туриб туринг», дедим. У эшикни очди. Туямга юкланган нарсаларни олиб, ҳовлининг бир четига қўйдим. Кейин аёлга бир динорни бердим. У: «Бу нарсаларни ким берди?» деди. Мен: «Хўжайинингизга биродарингиз Иброҳим ибн Адҳамдан деб айтиб қўйинг», дедим. Аёл: «Аллоҳим, Иброҳимнинг бу яхшиликларини доим ёдингда сақла!» деди».

                                                                      «Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга бандалик, қулликкина инсон шарафини улуғлайди, унинг мартабасини кўтаради, инсонларга мутеълик шармандалигидан халос этади. Орифлар устози Жалолиддин давоми...

8457 02:30 / 03.04.2019
.Ислом ва кўзи ожизлик, мавзусида бир чиқиш қилиб, суҳбат охирида мавзу бўйича кўзи ожизлар томонидан саволлар, мулоҳазалардан анча хурсанд бўлдим. Мазкур давоми...

14249 12:20 / 26.12.2018
Абу Али ибн Муҳаммад Туморий қози Абу Ҳозимдан, у отасидан ривоят қилади .Яҳё ибн Аксам Басра қозиси бўлганида йигирма ёшлар атрофида эди. Бир киши ундан .Қозининг давоми...

1656 04:05 / 20.09.2020
Кунларнинг бирида мамлакат ҳукмдори тунда шаҳар айлангани чиқди. Таниб қолмасликлари учун қиёфасини ўзгартирди. Ёнига хизматкорини ҳам олди. У халқ ўзи ҳақида давоми...

10582 06:00 / 11.07.2022
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021